• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода мактаб ҳудудидаги ўзбошимча қурилиш ОАВ аралашуви билан тўхтатилди. Бироқ давом этиш эҳтимоли йўқ эмас

    Бухоро шаҳридаги 39-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 40 нафардан ортиқ ўқитувчи, мураббийлари ҳамда ота-оналари номидан келиб тушган мурожаат юзасидан «Дарё» мухбири суриштирув ўтказди.

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, Бухоро шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида жойлашган мактаб икки томонидан қурилиш ташкилотларининг қурилиш майдонига айланиб улгурган. Бундан эса аҳоли норози бўлмоқда.

    Фото: «Дарё»

    « ‘Азия Олот қурилиш’ МЧЖ томонидан қурилиш олиб бориш мақсадида қазилган катлованни биттагина мактаб синфхоналари девори ажратиб турибди. Ўқув бинолари 1963 йилда барпо этилган бўлиб, айни кунга келиб қурилиш жараёнлари натижасида деворлар ағанаб кетиши ёхуд ўқувчи-ёшларга талафот етказиши эҳтимоли йўқ эмас. Бу масалада Бухоро шаҳар ҳокими-ю вилоят ҳокимлиги мутасаддиларига жуда кўп бор мурожаат қилдик. Аммо фойдаси бўлмади», — деди 39-ИДУМ директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Нодир Нуров.

    Нодир Нуров.

    Нодир Нуров.
    Фото: «Дарё»

    Аниқланишича, «Азия Олот қурилиш» МЧЖ масъуллари 2020 йил 10 июль куни ҳеч кимни огоҳлантирмасдан, экскаватор ёрдамида мактаб ҳудудини ва у ерда жойлашган қозонхона биноси деворини бузиб ташлаган. Бузилиш ишлари бажарилаётган пайтда 1070 нафар ўқувчи хавфсизлиги таъминланмаган. Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Нарзулла Ҳамдамов ҳамда Бухоро шаҳар ҳокими Ўткир Жумаевлар билан ушбу масала юзасидан мулоқот қилиш учун бир неча кун давомида қўнғироқ қилдик, бироқ боғланиш имкони бўлмади.

    «Азия Олот қурилиш» МЧЖ раҳбари Шавкат Ҳамроқуловнинг билдиришича у қонунбузилишга йўл қўймаган. Лойиҳа сметада белгиланган қизил чизиқдан чиқмаган. Фақат мактаб деворининг эскилиги унга туташ бинонинг қулагани боис абгор кўриниш касб этган. Қурувчи ташкилот раҳбари, шунингдек, муаммони бартараф этиб, мактаб деворини соз ҳолга келтириб, тўсиқларни тиклагач қурилишини давом эттиришини, айни пайтда эса қурилиш ишлари тўхтатилганини маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    «Шаҳар марказида реконструкция ишлари бажарилиб, кўп қаватли янги уй-жойлар қурилиши яхши, албатта. Бироқ бундай ишларни амалга оширишда аҳолига, хусусан, таълим муассасаси манфаатларига зарар етказмаслик керак. Big city life МЧЖ раҳбари ҳамда 39-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори ўртасида 2020 йилнинг 30 ноябрида фақатгина вақтинчалик машина механизми қурилиши жараёнида мактабнинг туташ чегарасига кириб-чиқишга рухсат учун далолатнома тузилган. Қурилиш ташкилоти эса далолатномага зид равишда мактаб стадионининг 530,0 метр квадрат майдонини эгаллаб олиб, ноқонуний равишда профнастиллар билан ўраб олган ва мактаб чегарасидан ичкарида қазиш ишларини олиб борган. Ҳар икки томондан ўқувчиларимизнинг хавфсизлиги таъминланмагани ҳам бизни — мактаб жамоаси ва ота-оналарни ташвишлантирмоқда», — дейди Нодир Нуров.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири томонидан олиб борилган суриштирув жараёнида мактаб атрофида унинг ҳудудига зарар етказмаган ҳолда реконструкция ва қурилиш ишларини олиб бориш аслида Бухоро шаҳар қурилиш бўлими томонидан Big city life МЧЖга эмас, балки 2020 йил 9 ноябрдаги №104-сонли ҳужжат билан «Индустрия плюс сервис» МЧЖга фақат белгиланган майдондагина ишлашга рухсат берилган. Шунингдек, Бухоро шаҳар архитектура қурилиш бўлимининг 2021 йил 18 январдаги хатига асосан Big city life МЧЖга ўзбошимчалик билан олиб борилган қурилиш ишларини бартараф қилиш учун огоҳлантиришлар ҳам берилган. Ҳар иккала қурувчи ташкилотнинг ҳам ҳаракатлари ноқонуний эканлиги аниқланиб, етказилган зарарни ўз ҳисобидан бартараф этиш учун икки кунлик муҳлат берилган. Ушбу муҳлат аллақачон ўтганига қарамай, ҳанузгача ушбу етказилган зарарлар бартараф қилинмаган.

    Фото: «Дарё»

    Big city life қурилиш ташкилоти раҳбари, ёш тадбиркор журналистик суриштирув жараёнида «Дарё» мухбирини изнсиз овозини ёзиб олаётганликда айблаб, пўписа ҳам қилган.

    «Бухоро шаҳарсозлик лойиҳасига кўра, биз қурилишни бошламоқчи бўлиб турган объект ёнидан ‘Бухоро’ марказий стадион йўналишида йўл ўтиши белгиланган. Шунга кўра, қурилиш ишлари давомида шу йўл мустаҳкамлигини таъминлаш учун унинг остини шағал билан тўлдириш керак эди. Айни пайтда эса биз томондан қазилган катловандан зах суви чиқди. Бир неча марта насос орқали зах сувни чиқардик. Барибир, ҳалигача чуқурлик қуримаган. Огоҳлантириш хатида белгиланган муддатда муаммони бартараф этиб бўлмаётгани айни шу масалага боғлиқ. Ноқонуний ҳаракатим учун менга вилоят қурилиш бош бошқармаси томонидан жарима қўлланилди. Жаримани ҳам тўлаймиз», — деди қурилиш ташкилоти масъули Миразиз Тоҳиров.

    Маълум бўлишича, 39-ИДУМ 1963 йил темир бетондан 220 ўринли мактабгача таълим муассасасига мўлжаллаб қурилган бўлиб, 2007 йилдан бошлаб 620 ўринли мактаб-гимназияга айлантирилган. 2009 йилда ихтисослаштирилган ижтимоий ва аниқ фанлар мактабига ўзгартирилган. 620 ўринга мослаштирилган таълим муассасасида 1070 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Мактаб таъмирга муҳтож. Спортзал йўқ, ўқув хоналари етишмайди.

    Фото: «Дарё»

    Big city life қурилиш ташкилоти раҳбари «Дарё» мухбирига шундай аҳволдаги мактабни 4-5 қаватли, замонавий кўринишда ҳам қуриб беришга тайёрлигини билдирди. Бухоро вилояти ҳокимлиги қурилиш бўлими вакили Аббос Ғайбуллаев эса мазкур қурилиш ташкилоти томонидан Бухорода бирорта қурилиш объекти ёки кўзга кўринарли иншоот барпо этилмаганини билдирди.

    «Дарё» манбасига кўра, «Азия Олот қурилиш» ҳамда Big city life МЧЖлар қурилиш қилиш учун на мактаб маъмурияти, на халқ таълими бошқармаси ва на вазирлик рухсатини олган. Энг қизиғи, ҳар икки қурилиш ташкилоти Бухоро шаҳри марказида техниклар ва экскаваторлар ёрдамида катлованлар қазиб, темир сим ва арматуралар ётқизишади-ю, мутасаддилар бундан хабар топмайди. Бухоро шаҳри ҳокими эса гўё ҳолат қандай якунланишини жимгина четдан кузатиб тургандек.

    Ўзбошимча қурилиш ОАВ аралашуви билан вақтинча тўхтатилган. Бироқ давом этиш эҳтимоли йўқ эмас.

    05.02.2021, 21:12   Изоҳ (0)   25650
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Европанинг яна бир давлати билан дипломатик алоқалар ўрнатди

    05.02.2021, 20:45

    «Бу Президентнинг очиқлик сиёсатига қарши сурхондарёлик амалдорларнинг исёни». Расул Кушербаев Сурхондарёда қўлга олинган блогер ҳақида

    05.02.2021, 20:34

    Шавкат Мирзиёев ички йўлларни арзон қуриш технологиясини кўздан кечирди

    05.02.2021, 19:48

    Сенат Ўзбекистон президенти сайловини декабрдан октябрга кўчириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

    05.02.2021, 19:11

    Абдулла Арипов Олмаотада Қирғизистон бош вазири Улуғбек Марипов билан учрашди

    05.02.2021, 18:35

    Зайниддин Низомхўжаев Марказий сайлов комиссияси раиси, Баҳром Қўчқоров эса унга ўринбосар этиб сайланди

    05.02.2021, 18:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 12:10

    Россияда Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси 6 йилга қамалди

    Дунё | 20 июл, 11:40

    Навоийни зарарли тутун қоплади (видео)

    Ўзбекистон | 20 июл, 11:10

    Дастин Порье фаолиятидаги сўнгги жангида Макс Ҳоллоуэйга ютқазди

    UFC | 20 июл, 10:30

    Саудия Арабистонининг “уйқудаги шаҳзода”си вафот этди

    Дунё | 20 июл, 10:30

    Месси пенальтисиз урилган голлар сони бўйича Роналдудан ўзиб кетди

    Футбол | 20 июл, 10:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.