• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси соҳада рақамли технологияларнинг татбиқ этилиши, конларни рақамлаштириш ишлари ҳолати ва диспетчерлик хизмати фаолияти билан танишди

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев жамиятнинг бошқарув аппаратида ташкил қилинган замонавий марказлашган ишлаб чиқариш диспетчерлик хизмати фаолияти билан яқиндан танишди.

    Қисқа вақт давомида амалга оширилган автоматлаштирилган газ ҳисобини назорат қилиш ASKUG лойиҳаси ҳамда лойиҳа доирасида бажарилган ишлар юзасидан масъуллар ахбороти тингланди.

    Бунда газ ҳисобини назорат қилиш автоматлаштирилган ахборот тизими қазиб чиқариш ва уни қайта ишлаш бошқарма ва заводларидан, «Ўзтрансгаз» АЖга тижорат газ узелларидан узатилаётган газ сарфини онлайн тарзда назорат ҳамда бошқарувини олиб бориш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати ўрганилди.

    Бошқарув раиси қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бошқармалари, заводларидаги технологик қурилмалардаги жараёнларни реал вақт режимида назорат қилиш, мониторингини олиб бориш бўйича яратилган, автоматлаштирилган тизимга оид кўрсатмалар берди.

    Юқоридаги ишларни амалга ошириш натижасида тизимдаги тезкор маълумотларнинг шаффофлиги ошиб, инсон омили билан боғлиқ бўлган факторларнинг олди олиниши учун ушбу автоматлаштирилган тизим зарурлиги қайд этиб ўтилди.

    Бундан ташқари, хориж тажрибасини ўрганган ҳолда ушбу тизимни янада такомиллаштириш, кенгайтириш ҳамда барча корхона ва ташкилотлар бўйича маълумотларни ягона базада шакллантирган ҳолда назоратни олиб бориш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

    Хусусан, Ахборот коммуникация технологиялари департаменти фаолиятини янада ривожлантириш, мавжуд муаммоларни тизимли равишда ҳал этиш, департамент тасарруфида дастурчилар марказини яратиш, ташкилот фаолиятини янада автоматлаштириш юзасидан тегишли дастурлар, ахборот тизимлари, платформаларини яратиш, янги инновацион технологияларни қўллаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш кераклиги белгиланди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев соҳага рақамли технологияларни татбиқ этиш, углеводород конларини рақамлаштириш ва қазиб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш борасида олиб борилаётган ишларни ҳам кўздан кечирди.
    Жумладан, Конларни ишлатиш департаменти қошида ташкил этилган «Углеводород конларини моделлаштириш ва маълумотлар базасини юритишни мониторинг қилиш бўлими»нинг фаолиятига доир масалаларни муҳокама қилиб, бўлим мутахассислари билан улар томонидан амалга оширилаётган ишлар борасида суҳбатлашди.

    Ушбу марказ ҳозирда республикада янгидан барпо этилган нефть ва газ конларини рақамли 3D форматда моделлаштириш бўйича ягона марказ бўлиб, у энг замонавий компьютерлар, дастурий таъминотлар ва серверлар билан жиҳозланган.

    Марказда ушбу тизим имкониятларидан оқилона фойдаланиш ва олинган натижаларни ишлаб чиқаришга самарали тадбиқ этишни ташкиллаштириш мақсадида юқори даражада қулай шарт-шароитлар яратилган.

    2020 йилда ушбу марказ мутахассислари томонидан 5200 дан ортиқ қудуқлар бўйича 350 мингдан ортиқ маълумотлар, 1300 километрдан ортиқ 2D ҳамда 2500 км/кв ҳажмдаги 3D сейсмик-қидирув ишларининг маълумотлари рақамлаштирилди ва ягона миллий маълумотлар электрон базасига киритилди.

    Рақамлаштирилган маълумотлар асосида 100 та коннинг рақамли 3D-геологик ҳамда 10 та коннинг 3D-гидродинамик моделлари яратилди. Ҳозирда улар босқичма-босқич ишлаб чиқаришга тадбиқ этилмоқда.

    Ушбу ишларни амалга ошириш мақсадида Petrel, Techlog, Eclipse, Intersect, Mero, Pipesim, Iam ва Prosource каби энг замонавий дастурий таъминотларининг имкониятларини кенг кўламда жалб этиш орқали амалга оширилмоқда.

    Ушбу жараёнларда нефть ва газ қудуқларининг иш режимини тартибга солиш, бурғуланадиган янги қудуқларнинг ўрнини аниқлаш, маҳсулдор қатламлар иш самарадорлигини ошириш каби бир қатор долзарб масалалар тезкор равишда ўз ечимини топмоқда.

    Шунингдек, бошқарув раиси Устюрт ҳудудида жойлашган «Қуйи Сургил» ва «Шарқий Бердах» конларнинг янги рақамли-геологик моделларини яратиш жараёнлари ва улар асосида «Қуйи Сургил» конидаги 20, 21 ҳамда «Шарқий Бердах» конидаги 96 сонли қудуқларни бурғилаш ўрнини аниқлаш бўйича амалга оширилаётган тадқиқотлар билан яқиндан танишди.

    Меҳриддин Абдуллаев моделлаштириш ишларини конлардаги мавжуд барча геологик маълумотлар, шу жумладан, 3D сейсмик маълумотлар, қудуқлардан олинган бурғилаш ва геофизик таҳлиллар натижалари асосида яратиш лозимлигини ва бу орқали углеводород қазиб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган қудуқларни бурғилаш борасидаги янги таклифлар ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор бериш зарурлигини таъкидлади.

    Ўрганишлар якунида «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси соҳа мутахассисларига бу борада бошланган ишларни жадаллаштириш мақсадида жорий йилда 5 та коннинг 3D-геологик, 24 та коннинг 3D-гидродинамик ва 19 та коннинг янги 3D-тармоқ моделларини яратиш борасида зарур кўрсатмаларни берди.

    Белгиланган рақамлаштириш ишларининг самарали амалга оширилиши республика аҳолиси ва иқтисодиёти тармоқларининг ёқилғи-энергетика ресурсларига нисбатан тобора ошиб бораётган талабини қондириш мақсадида углеводород қазиб чиқариш ҳажмларини оширишга катта ҳисса қўшиши алоҳида таъкидланди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан соҳани рақамлаштириш ва бу орқали углеводород хомашёсини қазиб чиқаришни қўпайтириш йўналишларида амалий ишлар давом эттирилмоқда.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    04.02.2021, 19:38   Изоҳ (0)   21734
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухородаги кўп қаватли уйда содир бўлган портлаш оқибатида 6 киши жабрланган. Улардан бирининг аҳволи оғир

    04.02.2021, 19:30

    Бухородаги қурилиши битмаган кўп қаватли уйда юз берган портлаш оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган — ФВВ

    04.02.2021, 19:04

    Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов сенатор бўлди

    04.02.2021, 18:59

    Бухоро шаҳридаги қурилиши якунланмаган кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди (фото ва видео)

    04.02.2021, 18:32

    «Azon.uz» таъсисчиси Мубашшир Аҳмад Дин ишлари бўйича қўмитадан таҳдид бўлганлигини исботловчи далиллари борлигини маълум қилди

    04.02.2021, 18:22

    Шавкат Мирзиёев Риштондаги кулолчилик марказига ташриф буюрди

    04.02.2021, 18:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.