Польшада ўтган йили 1946 йилдан буён максимал даражада кўп инсон вафот этди. Салкам 477 киши вафот этган — бу 2019 йилга кўраткичларга қараганда тахминан 67 мингга кўп, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Дастлабки маълумотларга кўра, Польша аҳолиси 2020 йил охири ҳисоблари бўйича 38,268 миллионни ташкил этмоқда. Мамлакат аҳолиси ўтган бир йил билан таққосланганда 115 минг кишига камайган.
Энг кўп ўлим ҳолатлари тўртинчи чоракда қайд этилган бўлиб, унда ўлим даражаси 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 60 фоизга ошиб кетган. Декабрь ойининг ўзида Польшада 54 мингдан ортиқ одам вафот этган. РМФ 24 нашрининг таъкидлашича, ушбу даврда Европада коронавирус тарқалишининг иккинчи тўлқини бошланган. Шунингдек, Польшада янги туғиладиган чақалоқлар сони ҳам камайган. Ўтган йили мамлакатда 355 минг бола туғилган — бу 2003 йилдан буён қайд этилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
Аввалроқ коронавируснинг «британча» штамми Европанинг 33 мамлакатида аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)