• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Маҳаллийлаштириш дастури ОКМКда самарали бажарилмоқда

    Маҳаллийлаштириш дастурининг асосий мақсади — Ўзбекистон Республикасида экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини босадиган, рақобатбардош замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, маҳаллий хомашё ва минерал ресурслар негизида ички ва ташқи бозор талабларига жавоб берадиган маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни рағбатлантиришдан иборат.

    Шу билан бирга, дастур доирасида ички тармоқ ва тармоқлараро, шу жумладан, республиканинг кичик бизнес ва йирик корхоналари ўртасидаги саноат кооперациясини кенг йўлга қўйиш ва уни янада мустаҳкамлаш кўзда тутилган. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида юртимизда импорт ўрнини босадиган маҳсулотларни ишлаб чиқараётган корхоналар сафи йилдан йилга кенгайиб бормоқда. Натижада мамлакатимиз бозорларида ҳамда хорижда «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» белгиси остида сифатли, рақобатбардош маҳсулотлар тури кенгайиб бормоқда. Йирик саноат корхонаси бўлган «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятида ҳам бу борада кенг қамровли ишлар амалга оширилаяпти.

    Жумладан, 2020 йилда 72 та лойиҳа асосида 131,9 миллиард сўмлик, шунингдек, янги 23 та лойиҳа асосида 11,9 миллиард сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган эди. Амалда мазкур дастур доирасида 2020 йил якунлари бўйича 72 та лойиҳа асосида 157,2 миллиард сўмлик, шу жумладан, янги 23 та лойиҳа асосида 17,5 миллиард сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилишга эришилиб, режа кўрсаткичлари 119,1 фоизга бажарилиши таъминланди.

    Айтиш жоизки, комбинат томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари билан кооперация алоқаларини кенгайтириш мақсадида 2019 йилнинг октябрь ойида импорт маҳсулотлари ярмаркаси ўтказилди. Ушбу ярмаркага республикамизнинг барча ишлаб чиқарувчилари таклиф этилиб, иштирокчиларга ҳар бир импорт маҳсулоти тўғрисида батафсил маълумот берилди ҳамда уларга олдиндан тайёрланган импорт маҳсулотлари каталоги тақдим этилди. Ярмарка давомида кўплаб маҳаллий корхоналар билан келишувларга эришилиб, ўзаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.

    Бунинг натижаси сифатида, 2020 йил якунига қадар Ўзбекистон Республикасининг электрон кооперация портали орқали 200,0 миллиард сўмлик шартномалар имзоланиши режалаштирилган бўлиб, йил якунида 302,3 миллиард сўмлик (режага нисбатан 151,2 фоиз) 2 543 та шартномалар имзоланган.

    Маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар комбинатнинг марказий таъмирлаш механика заводи, нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, рух заводи каби корхоналарида ишлаб чиқарилмоқда.

    Қувонарлиси, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар комбинатнинг ички эҳтиёжи ҳамда республикамизда фаолият юритиб келаётган тоғ-кон саноати корхоналари учун мўлжалланган эканлиги билан аҳамиятли.

    Комбинат томонидан 2020 йилда маҳаллийлаштириш доирасида қуйидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Хусусан, пўлат ва чўян қуймаларидан тайёрланган эҳтиёт қисмлар (60,9 миллиард сўм), ностандарт қурилмалар(12,0 миллиард сўм), конвейер қурилмалари учун эҳтиёт қисмлар(0,6 миллиард сўм), ГРАТ ва ГРТ типдаги насослар учун эҳтиёт қисмлар(1,0 миллиард сўм), янчиш ускуналари учун эҳтиёт қисмлар(1,8 миллиард сўм), тегирмон ускуналари учун эҳтиёт қисмлар(6,6 миллиард сўм), экскаваторлар учун эҳтиёт қисмлар (1,2 миллиард сўм), маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотлар (рух оксиди, молибден ва вольфрам металлари, бурғулаш қопламалари, нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар асосидаги маҳсулотлар —  62,3 миллиард сўм), ҳар хил турдаги маҳсулотлар (керамик тигеллар, кислотага бардошли кукун, термопара ва бошқалар —  10,8 миллиард сўм.

    Ҳозирги кунда республиканинг бир нечта корхоналари, шу жумладан, кичик ва ўрта бизнес тадбиркорлик субъектлари билан комбинат эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган янги турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича таклифлар берилган ва бу борада ишлар олиб борилмоқда.

    Буларга мисол тариқасида, полимер микросфералар, насос қурилмалар, радиаторлар, ферромарганес, фильтрлаш элементлари, подшипниклар, кимёвий реагентлар (калий ксантогенати, натрий сулфиди, натрий гидросулфити), графит ва полимер асосдаги маҳсулотлар ҳамда технологик қурилмалар учун бошқа турдаги эҳтиёт қисмларини келтириш мумкин.

    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан ҳам кенг қамровли ишлар ташкиллаштирилган. Жумладан, лаборатория шароитида олинган олеин кислотаси ишлаб чиқариш жараёнларида синаб кўрилиб, яхши натижаларга эришилди. Ҳозирда ушбу маҳсулотни саноат даражасида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

    Шу билан биргаликда, 2021 йилда маҳаллийлаштириш дастури доирасида 161,4 миллиард сўмлик 87 та лойиҳа, шу жумладан, 4,3 миллиард сўмлик 17 та янги лойиҳа амалга оширилиши белгиланган (ўсиш суръати 122,3 фоиз).

    Яқин истиқболда маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш мақсадида, комбинатнинг марказий таъмирлаш механика заводини модернизация қилиш ва бунинг натижасида технологик ускуналар учун ҳозирда импорт орқали сотиб олинаётган эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни ушбу бўлинма қувватларида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, ҳамда портловчи моддалар заводи қувватларида ноэлектрик қўзғатиш тизимларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган қўшма корхонани ишга тушириш режалаштирилган.

    Козимжон Жумабоев, ОКМК маҳаллийлаштириш бўлими бошлиғи

    Маълумот шериклик ҳуқуқи асосида тайёрланди.

    30.01.2021, 18:00   Изоҳ (0)   26679
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Volvo Cars энди Ўзбекистонда! Шведларга хос хавфсизлик ва ҳаракатланиш эркинлиги

    30.01.2021, 15:00

    Hyundai Auto Asia: Ўзбекистонда икки йил

    30.01.2021, 12:00

    Alfraganus савдо мавзеси сотувларни бошлашга тайёрланмоқда

    30.01.2021, 09:00

    Украинанинг SkyUp авиакомпанияси ва Тошкентдаги Украина элчихонаси томонидан Киев—Тошкент—Киев йўналиши бўйича чартер рейслар ташкиллаштирилмоқда

    29.01.2021, 18:00

    Mobiuz тавсия қилади: Mobile телевидение имкониятларидан қандай фойдаланиш мумкин?

    29.01.2021, 15:00

    «Ҳамкорбанк» ҳар бир ҳамюртимизга маъқул келувчи кредит хизматларини тақдим этади!

    29.01.2021, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Яширин иқтисодиётга қарши кураш фонида Тошкентда йирик махфий цех ва омборлар фош қилинди

    Ўзбекистон | 18 август, 19:05

    Битта болага мактаб бозори учун қанча пул сарфланяпти?

    Таълим | 18 август, 18:55

    Немис сиёсатчилари Украинага хавфсизлик кафолати сулҳдан кейин берилиши керак деб ҳисобламоқда

    Дунё | 18 август, 18:47

    АҚШда аёл органларини кўчиришга бир дақиқа қолганда комадан чиқди

    Дунё | 18 август, 18:30

    Ўзбекистонда Сингапур модели асосида иқтисодий зона ташкил этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 18 август, 18:15

    Тадбиркорларнинг учдан бир қисмида бизнес фаолияти яхшиланган — тадқиқот

    Иқтисодиёт | 18 август, 18:00

    Олимпия шаҳарчасида барча спорт билан шуғулланиши мумкин бўлади

    Ўзбекистон | 18 август, 17:46

    Нигерияда қайиқ ағдарилиб кетди: 50 дан ортиқ йўловчи бедарак йўқолди

    Дунё | 18 август, 17:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.