Туркия Мудофаа вазирлиги Сурия билан чегарада 12 нафар ИШИД жангарилари деб тахмин қилинган шахсларни ҳибсга олинганини эълон қилди. Бу ҳақда Meduza маълум қилди.

Фото: CNN

Ҳибсга олинганларнинг тўрт нафари Ўзбекистон, уч нафари Қирғизистон ва беш нафари Россия фуқароси экани аниқланган.

Ҳибсга олинганлардан бири Интерпол томонидан қидирувда бўлган, дея қўшимча қилди вазирлик. У айнан қайси мамлакат фуқароси эканлиги айтилмаган.

Вазирликнинг маълум қилишича, жангарилар сифатида гумон қилинганлар Суриядан Туркияга киришга уринган. Улар 2020 йил 31 декабрда ҳибсга олинган, аммо бу ҳақда илгари хабар берилмаган.

Аввалроқ Россияда 36 ёшли ўзбекистонлик 2 ой ичида йўл ҳаракати қоидаларини 131 марта бузгани, Туркияда ўзбекистонлик аёл ўзини 10-қаватдан ташлаб, вафот этгани ҳамда халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак Россияда қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.