Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Юлдузлар одатда қимматбаҳо машиналардан фойдалиниши табиий ҳолдек туйилади. Аммо уларнинг орасида жамоат транспортидан фойдаланадиганлари ҳам бор. Гарчи яхшигина гонорар олса ҳам, ҳашаматдан воз кечган юлдузлар билан танишинг.

Шон Коннери

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Шон Коннери иштирокидаги сўнгги фильм 2013 йилда «Таниқли жаноблар лигаси» ҳамда «Сер Билли» мультфильмининг овозлаштириш жараёни бўлган. Шундан кейин ХХ асрнинг буюк актёри ўзини эркин тутган. У севимли «Рейнжерс» футбол клубининг ўйинларига борар, оиласи билан мароқли вақт ўтказиб, телевизор томоша қиларди.

Киану Ривз

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

52-ёшли Киану тез-тез метродан фойдаланади. Унинг кийимлари оддий, уй сотиб олмайди, кўп вақтини меҳмонхонада ўтказади, шунингдек, йўл бўйидаги кафелардан гамбургер истеъмол қилади. Унинг ёрдамчилари ва қўриқчилари йўқ. Актёр ҳаттоки уйсиз одамнинг ёнида ҳам кунини ўтказган, у билан биргаликда бургер тановул қилиб, суҳбатлашган. Киану шу тарзда юлдузлик касалига чалинмаган инсон эканини исботлаган.

Шу билан бирга, Киану хайрли ишларни ҳам яхши кўради. 2003 йилда актёр «Матрица» фильмидан олган 80 миллион доллар гонорарини дизайнерлар ҳамда фильмнинг махсус эффектлари учун масъул бўлган жамоага берган. 12 та каскадёрга эса янги мотоцикл совға қилган.

Наоми Уоттс

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Суратга олиш майдончасида малика – аслида эса оддий она. Актриса турмуш ўртоғи – Лив Шрайбер билан оддий озиқ-овқат дўконидан харид қилади, шаҳар хиёбонида велосипедда сайр қилади. Гоҳида Наоми ўғли Саша ва Самюэлни мактабга метро билан олиб боради.

Роберт Паттинсон

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Жамоат транспортидан фойдаланувчи яна бир машҳур юлдуз. Албатта, унинг машинаси ҳам бор. Аммо актёр кўпинча автомобили бузилишидан шикоят қилади. Роберт байрамларни ҳам камтарона нишонлайди. Янги йил кечасида ҳам дўсти билан арзон клубга борди ва уйига автобусда қайтди.

Кира Найтли

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Актриса ҳар йили харажатлари учун маълум миқдорда пул белгилайди. Масалан, 2012 йил 50 минг доллар эди. Актриса дўсти ва қариндошлари даврасида мусиқачи Жеймс Райтон билан никоҳини камтарона тарзда ўтказган. Никоҳ оқшомида актриса Chanel’дан оқ либос кийган.

Марк Цукерберг

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Facebook асосчиси Цукерберг яхта зиёфатлари ўрнига ҳовлида барбекюни маъқул кўради. Шунингдек, уни оломон орасида оддий жинси шим ва футболкада кўриш мумкин. Бунинг учун у бир неча бор энг ёмон кийинган таниқли шахслар рўйхатига кирган. Уй сотиб олаётганда дастурчи кредит тўловларини ойига 2000 долларга камайтириб, пул тежашга муваффақ бўлган.

Шунингдек, Цукерберг саёҳат қилганида арзон йўналишни танлайди. Ўрта даражадаги меҳмонхоналарни танлаб, арзон ресторанларда овқатланади. Умуман олганда, Цукерберг маошини орзу қиладиган одамлар каби маблағни тежайди. Бироқ бу билан Маркни зиқналикда айблаб бўлмайди, у доимо даромадини хайрия ишларига сарфлайди. Марк ва унинг рафиқаси Присцилла Чан ҳаёти давомида Facebook акцияларининг 99 фоизини хайрияга бағишлашга ваъда берган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар