Эстония тарихида биринчи марта янги ҳукуматни аёл киши бошқаради. Маълум қилинишича, Ислоҳотлар партиясининг раҳбари Кая Каллас бош вазир бўлди. Янги Вазирлар маҳкамасининг 14 вазиридан олтитаси аёллардир, деб ёзади ERR.
Янги Вазирлар маҳкамаси аллақачон қасамёд қабул қилиб, иш бошлади.
Каллас 26 январь куни бўлиб ўтадиган биринчи йиғилишида коронавирус инфекциясининг тарқалишини муҳокама қилмоқчи.
Олдинги ҳукумат 2019 йил апрелдан 2020 йил январгача ишлаган. Собиқ бош вазир Юрий Ратас коррупция можаросидан сўнг истеъфога чиққанди. Унинг партиясининг муҳим аъзоси сиёсий имтиёзлар эвазига партия учун хайрия олганликда гумон қилинган.
Аввалроқ АҚШ Миллий разведкаси директори лавозимини биринчи марта аёл киши эгаллагани ҳамда Нэнси Пелоси тўртинчи бор АҚШ вакиллар палатасини бошқарадиган бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)