• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳридаги 524 та МФЙга ажратиладиган 26,2 млрд сўмнинг қандай тартибда сарфланиши маълум қилинди

    Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 19 январь куни бўлиб ўтган 31-сессиясида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинига 50 миллион сўмдан маблағ ажратилиши, намунавий деб топилган 50 та энг яхши маҳалла раисининг ҳар бирига ҳомийлар томонидан 50 та Spark автомобили берилишини маълум қилганди. Бу эса ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларни келтириб чиқарди.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

    Тошкент шаҳар ҳокимлигида 21 январь куни ўтказилган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 31-сессияси натижалари ҳамда 2021 йил режаларига бағишланган матбуот анжуманида МФЙларга ажратиладиган 50 миллион сўмнинг сарфланиш тартиби бўйича тушунтириш берилди, дея хабар қилмоқда «Дарё» мухбири.

    Мирзо Улуғбек туманидаги «Катта Қорасув» МФЙ раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Наима Жабборованинг айтишича, раислар бу маблағлар орқали ўз ҳудудидаги аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал қилади ва бу улар учун яна бир имконият.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

    «Маҳалла раиси подшоҳ эмас, раис жамоат ташкилотининг раҳбари. Мен бир ижрочиман, ўзимнинг органим бор, бу маҳалла фуқаролари йиғини. МФЙ орасида маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши мавжуд. ‘Катта Қорасув’ маҳалласида 27 кишидан иборат кенгашимиз бор. Барча масалаларни мана шу кенгаш аъзолари билан ҳал қиламиз. Муҳим бир каттароқ масалани ҳал қилишда кенгашдан ташқари, кўп қаватли уй ҳамда кўчабошилар ҳам ўз фикрини билдиришга ҳақли. 2001 йилдан бери МФЙ тизимида фаолият кўрсатаётган бўлсам, бирор марта кимдир маҳаллага ёрдам бермаган. Тўғри, идиш-товоқ олиб беришарди, бирорта тадбирни ўтказишга кўмаклашарди. Аммо ўшанда ҳам ўзимиз ҳомий қидирардик.

    Оддий бир мисол, битта болага ‘коляска’ олиб бериш учун мингта ташкилотга мурожаат қилишим керак. Ҳужжатларни топшириб, кутишимиз лозим. Токи мутасадди ташкилотлардан аравача келгунича бола ўсиб, унга энди каттароқ аравача керак бўлади. Бунақа вазиятлар жуда кўп кузатилади. Раислар у пулни, яъни 50 миллионни ўзининг бирор эҳтиёжига ишлатади, деб ўйламанглар. Йўқ, ўзимизга ишлатмаймиз. Бу фақат маҳаллада яшаётган фуқароларнинг ижтимоий эҳтиёжларига сарфланади. Бу масала муҳокама қилиниб, МФЙ кенгашининг қарори билан ҳал этилади», — деди Наима Жабборова.

    Унинг қўшимча қилишича, ҳар бир сўм назорат қилиб борилади.

    «50 миллион сўм менинг қўлимга берилмайди, бу ҳисоб рақамимизга тушади. Ҳисоб рақамидан бир тийинни олиш учун қанча ҳужжатларни банкка тақдим этиш керак. Банк ўзидан ўзи чек ёки бошқа нарсага пул бермайди. Мен тўғридан-тўғри МФЙга бўйсунаман, у мени сайлайди ва ишдан олади. Худди шундай, йиғинга бўйсунадиган маҳалла тафтиш комиссияси бор. У ҳар ярим йилда маҳалланинг амалга оширилган молиявий фаолияти, ўзимизнинг қарорларни бажариш бўйича тафтиш ўтказади ва муҳокамага олиб чиқади. Айрим маҳалла раисларимиз ҳам ‘Мана менга ҳозир 50 миллион сўм беради, хоҳлаган ишимни қиламан’, деб нотўғри тушунган бўлиши мумкин. Лекин ундай эмас. Давлатнинг бюджетидан кетаётган ҳар бир сўм учун биз жавоб берамиз, ҳар бир сўм ҳисобда, назоратда туради», — деди депутат.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун пойтахтдаги 524 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирига 50 миллион сўмдан, жами 26,2 миллиард сўм ажратилади.

    Мавзуга доир:

    • «Хоҳласа ҳайдайди, хоҳласа сотиб юборади». Жаҳонгир Ортиқхўжаев энг намунали маҳалла раисларига бериладиган 50 та Spark ҳақида
    • Ортиқхўжаев Тошкентнинг аълочи ўқувчиларига «ҳоким стипендияси»ни ваъда қилди
    • «Тўғриси, уларга ҳавасим келяпти». Расул Кушербаев Тошкент шаҳар Кенгашидаги ҳар бир депутат ихтиёрига 2 млрд сўмдан берилиши ҳақида
    • «Ҳокимнинг ташаббуси ёруғ кун пайтида момақалдироқ ургандек бўлди» – маҳалла раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг МФЙларга нисбатан эътибори ҳақида

    26.01.2021, 13:10   Изоҳ (0)   11751
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Таксичилик фаолиятини соддалаштириш масаласига 2021 йилда ечим топилса керак» — меҳнат вазири

    26.01.2021, 12:44

    «Қирғизлар 2 та оилани гаровга олганди, кейинчалик қайтарилдими, йўқми билмайман». «Сўх воқеалари» ишида жабрланувчилар ва гувоҳлар тингланди

    26.01.2021, 12:24

    Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини мамлакатда сақлаш мажбурий бўлади

    26.01.2021, 12:09

    Бухородаги 23 та пиёдалар ўтиш йўлаги олдига видеокузатув камералари ўрнатилди

    26.01.2021, 11:54

    Юқори Чирчиқдаги чўчқахона бостирмасидан 14 кг марихуана топилди

    26.01.2021, 11:08

    Давактив агентлиги Coca-Cola компаниясини хусусийлаштириш бўйича тендерни тўхтатиш борасидаги талабга муносабат билдирди

    26.01.2021, 10:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Ясмин Зоитова, янги машинали бўлган Раъно Шодиева, қайнонасига iPhone совға қилган Афруза

    Маданият | 19 июл, 09:31

    Россиялик болалар дам олиш учун Ўзбекистондаги оромгоҳга келди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:14

    “Реал” Родригонинг келажаги борасида музокара бошлади

    Спорт | 19 июл, 08:57

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.