• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қирғизлар 2 та оилани гаровга олганди, кейинчалик қайтарилдими, йўқми билмайман». «Сўх воқеалари» ишида жабрланувчилар ва гувоҳлар тингланди

    Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида 2021 йил 25 январь куни «Сўх воқеалари» бўйича жабрланувчилар ва гувоҳлар кўрсатмаси тингланди. Бу ҳақда суд ишида қатнашган «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Суд ишида жабрланувчилар Раҳимжон Тоиров, Боқижон Пирназаров, гувоҳлар Улуғбек Мамажонов ва Дониёр Эрматов 31 май кун содир бўлган воқеа бўйича кўрсатма берди.

    Жабрланувчи Раҳимжон Тоиров: «Ўша куни мени отишди. Оёғимдан ўқ едим»

    «31 май куни дарвешона — ҳашар бўлди. Қўшнимиз билан Чашмага бордик. Булоқни тозаладик, унинг атрофларини тартибга келтирдик. Кейин пастга қараб ариқларни тозалаб келаётган эдик, одамлардан Чашмадаги уйлар ёнаётганини эшитдик. Бориб, ёнаётган уйлардаги ўтни ўчиришга ёрдам бердим. Бирданига ўқ овози эшитилди. Қирғизлар мени отишди. Оёғимдан ўқ еб, йиқилдим. Ўзимдан кетиб қолдим. Кейин нималар бўлганини билмадим. Чунки ўзимда эмасдим. Шифохонада ҳушимга келдим. 15 кун ётиб, даволандим.

    Қирғизлар анча тепада жойлашган эди. Улар томондан тошлар учиб келаётганди. Бизникилар ҳам тош отишди. У ерда судланувчилардан ҳеч кимни кўрмадим. Буларнинг ҳеч бирига давойим йўқ. Чунки менга теккан ўқ қирғизлар томондан отилди. Бизнинг фуқароларда қурол йўқ эди. Шифохонада жанжал, тўполон бўлганидан хабарим йўқ. Мени ҳеч ким урмади. Ўқ еб, жароҳат олганим бўйича ҳеч кимга мурожаат қилмадим. Жабрланувчи сифатида ҳеч кимдан давойим йўқ», — деди Раҳимжон Тоиров.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Жабрланувчи Боқижон Пирназаров: «Қирғизлар иккита оилани гаровга олганди»

    «2019 йилнинг 28 сентябридан бери Сўх тумани ИИБда тарбиявий ишлар бўйича ўринбосар бўлиб ишлайман. 31 май, якшанба куни соат 08:00 да хизматни бошладим. Маҳалладаги ўсмир ўз жонига қасд қилган экан, шу ҳодисани жойига бориб ўрганиб келдик. Кейин шифохонага бориб, жонига қасд қилган ўсмирни уйидагиларга топширдик. Соат 11:00 ларда бўлимда, иш жойимда эдим. Чашмада вазият яхши эмас, деб телефон қилишди. Туманнинг собиқ ҳокими, ўринбосарлари, солиқ идорасининг раҳбари билан Чашмага етиб бордик. У ерда 200 тача одам тўпланган экан. Шу пайт тепадан тошлар отила бошланди. Бизнинг фуқаролар ҳам жавоб қайтаришди. Тошбўрон бошланиб кетди. Пана жойга ўтишга мажбур бўлдик. Фуқароларни тинчлантиришга ҳаракат қилдик. Лекин вазият оғирлашиб кетди. Соат 12:00 ларда рация орқали туман ИИБ билан боғланиб, қўшимча кучларни ёрдамга чақирдик. Бўлимдаги барча куч-воситаларни воқеа жойига жалб қилдик. Бошимизга ‘каска’ кийиб, қўлимизга қалқон олиб, биринчи қаторга ўтдик. Ҳарбийлар билан бирга жонли девор ҳосил қилиб, соат кундузги иккиларгача фуқароларни ҳимоя қилиб турдик.Қирғизлар тепада жойлашгани учун улар томондан кўпроқ тош отилди. Битта катта тош учиб келиб, ёнимдаги ҳарбийнинг қалқонига урилиб, менинг тиззамга тегди. Тош катта эди, жароҳат олдим. Бир амаллаб пастга тушиб, 5—10 дақиқа нафас ростлаб олдим.

    Фуқароларимизнинг бирортасида қурол кўрмадим. Қирғизларда эса ов қуроллари бор эди. Қирғизлар фуқароларимиздан бир-иккитасини отишгач, бизнинг одамларимиз ҳам агрессив ҳолатга киришди. Ҳарбийларимизнинг қуролларини тортиб олишга ҳаракат қилишди. Биз уларни тинчлантиришга уриндик. Қирғиз томоннинг ҳарбийлари томонидан қурол ишлатилмади. Ўқлар ов қуролларидан отилди. Соат 5—6 ларда қирғизлар томоннинг раҳбарлари биз билан учрашмоқчи бўлди. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, туман ИИБ раҳбарининг ўринбосарлари, оқсоқоллар билан биргаликда қирғизлар билан музокара ўтказишга ҳаракат қилдик. Шу вақтда ўзини Қадамжой ички ишлар бўлимининг раҳбари деб таништирган одам қирғизлар бизнинг иккита оилани гаровга олганини айтди. У гаровга олинган Ўзбекистон фуқаролари ўзининг хизмат хонасида соғ-саломат ўтирганини, уларга ҳеч қандай зиён етмаганини, вазият ўнгланиши билан уларни бизга олиб келиб топширишларини таъкидлаб, хавотир олмаслигимизни билдирди. Гаровга олинган фуқароларимиз ҳақида бошқа маълумот эшитмадим. Чунки у эрда мендан катта раҳбарлар ва бу ишга масъул бўлган соҳавий хизмат вакиллари бор эди. Биз фуқароларимизга қарши ҳеч нарса қилмадик, куч ишлатмадик. Тинчлантиришга ҳаракат қилдик, холос. Ўша куни 7—8 нафар ички ишлар ходими, 10 дан ортиқ ҳарбий жароҳат олди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Кеч соат 8—9 ларда вилоятдан ёрдам кучлари етиб келди. Ҳаммани тинчлантириб, тўпланган одамларни тарқатиб юборгинимизгача соат тунги 11—12 бўлди. Туман ИИБга тунги 1 ларда етиб келдик. ИИБ биносининг ойналари синиб ётган экан. Янги олинган ‘УАЗ’ хизмат машинасининг ойналари ҳам синдириб ташланганди. ИИБ биносига кимлар тош отганини кўрмадим. У пайт Чашмада эдим. Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевга тош отилган ҳолатни ҳам кўрмадим. Мен олди қаторда, жонли деворда турган эдим. 2 та ҳолатда қирғизлар палохмондан, ипга ўралган тошлардан фойдаланганини кўрдим. Улар тепаликда жойлашгани учун уларга тош отиш қулай эди. Улар томонда 3—4 минг фуқаро бор эди. Икки нафар фарғоналик фуқаронинг хонадонини ёқиб юборишди. Оёғимга тош тегиб, жароҳат олганим ҳақида ҳеч қаерга ариза билан мурожаат қилмадим. Судланувчиларга жароҳатим бўйича давойим йўқ. Чунки оёғимга тош қирғизлар томондан отилди. Вазият оғирлиги учун 3—4 кун жароҳатимга қарай олмадим. Кейин шифохонага бориб, енгил муолажа олдим», — деди ИИБ ходими.

    Гувоҳ Улуғбек Мамажонов: «Бензин сепиб, уйларни ёқиб юборишди»

    «Чашма қишлоғида яшайман. Сўх тумани ИИБ 11-сонли бўлимда профилактика инспектори бўлиб ишлайман. 31 май куни эрталаб туман ИИБ раҳбарларидан топшириқларни олиб, ўзимнинг бўлимимга бордим. Соат 10 ларда туман ИИБдан Чашмага бориш топшириғи берилди. Машинамда Чашмага бордим. У ерда одам жуда кўп эди. 4 мингга яқин одам бор эди. Машинамни пастроқда қолдириб, булоққа пиёда чиқиб бордим. Қалқон билан каска беришди. Биринчи қаторда жонли деворда турдик. Қирғизлар тош отаётган эди. Биз томондан тан жароҳати олганлар кўп эди. Эрталаб соат 10 ларда бориб, кечки етти-саккизларгача фуқароларни ҳимоя қилиш мақсадида жонли деворда турдим. Вилоятдан ёрдам кучлари етиб келгач, ўзимнинг бўлимимга кетдим. Ўзим аввал Чашмада профилактика инспектори бўлиб ишлаганман. Кўпчиликни яхши танийман. Бизга фуқароларимиз ёмон муомала қилишмади. Қўл кўтаришгани йўқ.

    30—40 нафар қирғиз қўлларида бензин ва бошқа нарсалар билан биз томонга тушиб келишди. Равшан аканинг уйига кириб, ўт қўйиб, ёқиб кетишди. Яна битта уйга ўт қўйиб юборишди. Фуқароларимиз ёнғинни ўчириб, уйдаги нарсаларни ташқарига олиб чиқишди. Уйларни, одамларни ҳимоя қилишга ҳаракат қилишди. Фуқароларимизни қирғизларни ур, уларга тош от, деганини эшитмадим. Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ички ишлар ходимлари, ҳарбийлар ва одамлар қуршовида бизнинг олдимизгача келди. Одамларни тинчлантиришга ҳаракат қилди. Лекин нималар деганини эшита олмадим. Ҳамма ёқда бақир-чақир, тошбўрон бўлаётганди. Кўпчилик вилоят ҳокимининг гапига қулоқ солмади. Орқага қайтишмади. Кейин ҳоким ва бошқа раҳбарлар ўша ердаги уйлардан бирига кириб, орқа томондан пастроққа тушиб кетишди. Пастда вилоят ҳокими билан нима воқеа юз берганини билмайман. Кимдир ҳокимнинг қўлидан тортиб, судраганини, ҳақорат қилганини кўрмадим», — деди Улуғбек Мамажонов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Гувоҳ Дониёржон Эрматов: «Бўлимга борсак, ИИБ биносининг ойналари ҳам синган экан».

    «Сўх тумани ички ишлар бўлимида ишлайман. 31 май куни раҳбарлардан топшириқ бўлди. Ҳушёр қишлоғида ўғрилик содир бўлган экан. Шу ҳодисани жойига бориб, ўрганиб келдик. Соат 11 ларда тезда Чашмага боришимизни айтишди. Таксига ўтириб, булоққа етиб бордим. Қалқон ва каска олиб, жонли деворда турдим. Тошбўрон 5—6 соат давом этди. Иккала томон ҳам тош отди бир-бирларига. Орада раҳбарларимиз ўзаро келишмоқчи бўлиб, музокара ўтказишди. Кейин яна тошбўрон бошланиб кетди. Қирғиз фуқаролари биз томондаги битта-иккита уйни ёқиб юборди. Ўт ўчирувчилар келиб ёнғинни ўчиришди. Лекин қирғизлар яна қайтадан ёқиб юборди ўша уйни. Кечки пайт вилоятдан қўшимча кучлар келди. Фуқароларни тарқатишга ҳаракат қилдик. Қоронғи эди, аниқ кўра олмадим, кимдир идишдаги бензинни ёқиб, ҳарбийларимизнинг устига отиб юборди. Қўшимча куч ёрдамида одамларни секин-аста пастга тушириб, тарқатиб юбордик.

    Ички ишлар бўлимига келсак, марказий шифохонада одамлар тўпланибди, жанжал бўляпти, деган хабар келди. Шифохонага борсак, одамлар у ердан чиқиб кетаётган экан. Фақат тан жароҳати олганлар қолибди. Кейин ички ишлар бўлимига ҳужум бўляпти, зудлик билан етиб келинглар, дейишди. Бўлимга борсак, ИИБ биносининг ойналари синиб ётган экан. Иккита жойимга қирғизлар томондан отилган тош теккан. Жароҳатим енгил бўлгани учун шифокорларга учрашмадим. Бирор ерга шикоят ҳам қилмадим. Гаровга олинган фуқароларимиз соғ-саломат қайтариб олиб келинганини кейинчалик эшитдим», — деди ИИБ вакили.

    Жабрланувчилар ва гувоҳлар кўрсатмалари тинглангач, адвокатлар ва прокуратура ходимлари уларга саволлар билан мурожаат қилди.

    Эслатиб ўтамиз, вилоятнинг Сўх тумани Чашма қишлоғида қўшни давлат фуқаролари билан сув масаласидаги можарода иштирок этган 22 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини судда кўриб чиқиш жараёни 2020 йил 9 ноябрь куни бошланган эди. Шундан сўнг 23—30 ноябрь кунларига тайинланган суд мажлислари айрим сабабларга кўра белгиланган вақтда ўтказилмади.

    Жиноят иши доирасида 9 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш ва 13 нафар шахсга уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган. Судланувчилар орасида икки нафар вояга етмаган шахс ҳам бор. Судда вояга етмаган судланувчиларнинг қонуний вакиллари иштироки таъминланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ушбу жиноят иши доирасида дастлабки тергов органи томонидан 22 нафар шахсга Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек, қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш) ва 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) билан айблов эълон қилинган.

    Суд ишида 27 январга қадар танаффус эълон қилинди.

    26.01.2021, 12:24   Изоҳ (0)   44287
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини мамлакатда сақлаш мажбурий бўлади

    26.01.2021, 12:09

    Бухородаги 23 та пиёдалар ўтиш йўлаги олдига видеокузатув камералари ўрнатилди

    26.01.2021, 11:54

    Юқори Чирчиқдаги чўчқахона бостирмасидан 14 кг марихуана топилди

    26.01.2021, 11:08

    Давактив агентлиги Coca-Cola компаниясини хусусийлаштириш бўйича тендерни тўхтатиш борасидаги талабга муносабат билдирди

    26.01.2021, 10:59

    Тошкентда 17 ёшли мактаб ўқувчиси ўз отасини пичоқлаб ўлдириб қўйди

    26.01.2021, 10:12

    Uzbekistan Airports Халқаро аэропортлар кенгашига аъзо бўлди

    26.01.2021, 09:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20

    Россия ва Украина аскарларнинг жасади алмашинуви борасида зиддиятга бормоқда

    Дунё | 8 июн, 21:10

    Ўзбекистонда фан учун янги ўсимлик тури кашф этилди

    Ўзбекистон | 8 июн, 20:50

    Британияда 140 йил аввал чўккан кема топилди

    Дунё | 8 июн, 20:20

    Россия Украинанинг марказий ҳудудига бостириб кирганини даъво қилмоқда

    Дунё | 8 июн, 19:55

    Криштиану Роналду: “Биз хотиржаммиз ва ўз кучимизга ишонамиз”

    Спорт | 8 июн, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.