• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Францияда Зинедин Зидандан кейинги энг машҳур одам, дунё томошабинларининг севимли актёри Омар Си ҳақида 8 та факт (фото)

    Франциянинг энг юқори мукофоти − «Цезарь»ни олган биринчи қора танли актёр, беш фарзанднинг бахтли отаси, продюсер, жамоат арбоби ва энг нуфузли ва машҳур одамларидан бири. Бутун дунё унинг «1+1» фильмидаги Дрисс образи орқали яхши кўриб қолган. Актёр гўёки ушбу фильмда ўзини ижро этганга ўхшайди. Хўш, Франциянинг энг машҳур актёри ҳақида нималар маълум?

    Фото: ELLE

    Фото: ELLE

    Актёрнинг карьераси ёлғондан бошланган

    Биринчи марта Омар мактаб ўқувчиси сифатида машҳур комик актёр Жемал Дебузнинг Радио Нова шоу-дастурида чиқиш қилган. Унда Омар Си гўёки жонли эфирга қўнғироқ қилиб тушган тингловчини тасвирлаган. Мактабни якунлагач, Омар продюсерлик компаниясидан актёр Фред Тесто билан биргаликда «Омар ва Фред» шоусини ўтказиш таклифини олган. Сўнгра «Жаҳаннам осмонўпар биноси» комедиясида эпизод ролни ижро этган. Кўп ўтмай энг машҳур француз фильми «Астерикс ва Обеликс. Клеопатра миссияси» картинасида ҳам иштирок этган. Аммо унга муваффақият келтиргани «1+1» фильмидаги Дрисс роли бўлди. Айнан ушбу комедия учун у «Цезарь» мукофотини қўлга киритган. Ўшандан буён актёр 50 дан ортиқ фильмларда суратга тушди. Комик ҳамда драматик актёр сифатида шуҳрат қозонди.

    Фото: ELLE

    Фото: ELLE

    Унинг 7 ака-ука ва опа сингиллари бор

    Омар саккиз фарзанднинг тўртинчиси. Миллати бўйича Омар фульбе халқига мансуб, динига кўра мусулмон. Онаси Мавританиядан, отаси эса Сенегалдан. Улар камбағал муҳожирлар бўлиб, фарзандлари таълим олиши учун жуда кўп меҳнат қилган. Шунинг учун Омар мактабдан қолишни тасаввур қила олмасди. Омар баъзи маҳаллийлардан ҳам кўра французчада яхши гапириши ажабланарли эмас. Тўғри, у ҳеч қачон ота-онаси орзу қилган кондиционер созлагич касбини ўзлаштирмаган, чунки унинг фикри-хаёли кино оламида эди. «Муҳожирларнинг фарзанди ҳар доим ўзларини уйдагидек ҳис қила олмасликлари табиий ҳол. Чунки ўзга жойда доим бегона одам сифатида қабул қилинади. Ва бундай ҳолатда иккита танлов пайдо бўлади: ё ўзингизни ҳеч қаерда ҳис қилмайсиз, ёки аксинча, сизнинг уйингиз ҳамма жойда. Мен иккинчи вариантни танладим, қаерга борсам ҳам ҳамма жойда ўзимни яхши ҳис қиламан», − дейди актёр.

    Фото: ELLE

    Фото: ELLE

    Францияда Зинедин Зидандан кейинги энг машҳур одам

    Французлар актёрларни энг севимли киши сифатида тан олади. Бундай илтифотга жавобан Омар шундай дейди: «Мен бундай муҳаббат учун жуда ҳам миннатдорман. Аммо бунга лойиқманми ёки йўқ, билмайман. Ушбу ишончни оқлашга қаттиқ ҳаракат қиламан».

    Фото: ELLE

    Фото: ELLE

    Актёр Бирма муҳожирларига ёрдам бериш учун икки миллион евро йиғди

    Омар Си хайрия ишларида ҳам жуда фаол. У Францияда яшовчи муҳожирларга ҳам ёрдам кўрсатади. У яқинда қочоқлар лагерини қуриш учун икки миллион евро йиғди. Муҳожир мавзуси актёрни ҳеч қачон тарк этмайди. Яқинда унинг отаси ҳақидаги Сенелгалда суратга олинган «Яо» фильми намойиш этилди. Актёр фильмда продюсер сифатида ҳам ишлаган.

    Фото: ELLE

    Фото: ELLE

    10 йиллик муносабатдан кейин уйланган

    Омар Элен билан коллежда ўқиётган вақтида танишган. У дўстининг қўшниси бўлган. Дастлаб улар шунчаки дўст бўлган. Лекин Омар кутишни афзал билган. Ота-онаси фақат қора танли қизни келини сифатида кўришни хоҳлашига қарамай, бўлажак актёр 20 ёшида уйидан чиқиб кетиб, Элен билан яшай бошлаган. Фақатгина 10 йиллик фуқаролик никоҳи ҳамда уч фарзанддан кейин Омар севгилисига турмушга чиқиш таклифини билдирган. Элен нафақат меҳрибон рафиқа, балки актёрнинг энг қийин дамларида, пули йўқ ёки омади келмаган пайтда қўллаб-қувватловчи содиқ шерик бўлиб чиқди. Унга радио бошловчиликни таклиф этишганида, унга ишонч билдирган ягона одам ҳам унинг хотини эди. Ижтимоий тармоқларда Элен доим у ҳақда ҳайрат билан ёзади, гўёки у билан кеча учрашгандек. Ҳозирда жуфтликнинг 5 та фарзанди бор. Улар 20 йилдан буён бахтли ҳаёт кечириб келмоқда. Элен Си 2004 йилда турли касалликларга чалинган болаларни даволаш ва реабилитацияси учун маблағ йиғадиган хайрия фондини ташкил этган.

    Фото: ELLE

    Фото: ELLE

    Фото: ELLE

    Фото: ELLE

    Жуфтлик ҳеч қачон фарзандларини оммага кўрсатмайди

    Омарнинг 5 нафар фарзанди бор. Аммо улар ҳеч қачон болаларининг суратини намойиш қилмайди ва ижтимоий тармоқлардан фақат хайрия лойиҳалари учун фойдаланади. Жуфтлик Facebook ва Instagram’ни болаларнинг вақтини ўғирлайдиган душман, деб билади. Актёрнинг шахсий ҳаёти ёпиқ ҳудуд. Ҳаттоки, фильмларнинг бирини суратга олиш учун бутун оиласи билан Калифорнияга кўчиб ўтганида ҳам папараццилар уларни суратга ололмаган.

    Фото: ELLE

    Фото: ELLE

    Овқат пиширишни яхши кўради

    Юлдуз меҳмон кутишни жуда ҳам яхши кўради. У ҳатто ўзини таом пиширишда мутахассис деб билади. Шунингдек, Италия ошхонасини ёқтиради. Ширинликлардан эса шоколадни севиб истеъмол қилади.

    Фото: ELLE

    Фото: ELLE

    «1+1» фильмидаги «Earth, Wind & Fire» гуруҳининг қўшиғини жуда яхши кўради

    Ушбу қўшиқнинг фильмда пайдо бўлишининг сабаби бор. Режиссёр ундан қайси қўшиқ унинг кўнглини кўтариб, рақсга тушишга ундашини сўраган. Омар иккиланмасдан «September» қўшиғини айтган. «Болалигимда акаларим «Earth, Wind & Fire» ва «Kool and the Gang» гуруҳларини тинглар эди. Уларнинг хонасига кирмоқчи бўлсам, бу болалар эшитадиган қўшиқ эмас, деб эшикни беркитиб қўярди. Энди эса бу қўшиқдан хоҳлаган вақтда завқланишим мумкин», − дейди актёр.

    Мавзуга доир:

    • Комедияларнинг маликасига айланган қошсиз актриса – Вупи Голдберг 65 ёшда (фото)
    • XXI асрнинг энг яхши актёрлари аниқланди
    • Таниқли актёр Жейсон Момоа «Тахтлар ўйини»дан сўнг моддий қийинчиликларга учраганини маълум қилди (фото)

    26.01.2021, 13:45   Изоҳ (0)   40954
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Турк актрисаси Туба Буюкустун 25 сонияда 101 минг доллар даромад топди

    26.01.2021, 11:20

    Болаликдан кинода: 18 ёшга тўлмасидан аввал ўз карьерасини бошлаган Голливуд юлдузлари (фото)

    25.01.2021, 14:24

    Хонанда Шаҳзоданинг кинодаги энг ёрқин образлари (видео)

    24.01.2021, 14:55

    Фото: Мухлислар актёрлар ўзгартирилганини қабул қила олмаган фильмлар

    24.01.2021, 10:51

    «Аёз бобо» эртак-фильми актёрларининг тақдири қандай кечди (фото)

    23.01.2021, 10:43

    Ёшидаги катта тафовут турмуш қуришига тўсиқ бўла олмаган турк киноси юлдузлари (фото)

    22.01.2021, 17:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.