Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Енгил вазн тоифасида UFC чемпионати Ҳабиб Нурмагомедов (29-0) UFC 257 мусобақасининг асосий воқеаси иштирокчилари Конор Макгрегор (22-4) ва Дастин Порье (26-6) ўртасидаги жанг ҳақидаги тахминлари билан ўртоқлашди.

Фото: Yandex Photos

Фото: Yandex Photos

«Жанг аввалида устунлик Макгрегор томонида бўлади. Бироқ уч ёки тўртинчи раундда Порье бу йигитни мағлуб этиши мумкин», — дейди россиялик яккакурашчи.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб аввалроқ бу икки жангчи билан ўзаро октагонга кўтарилган. 2018 йилнинг октябрида Конорни тўртинчи раундда, 2019 йилнинг сентябрида эса Порьени учинчи раундда бўғиш усули орқали таслим этган.

Макгрегор Тошкент вақти билан 24 январь тонгида UFC 257 мусобақасининг асосий жангида Дастин Порьега қарши октагонга кўтарилади. Мусобақа Тошкент вақти билан 05:00 да бошланади. Асосий кард жанглари эса 08:00 да бошланиши (аввалги жанглар қандай якунланишига қараб ўзгариши мумкин) режалаштирилган.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди