• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Апеннин яримороли жавоҳирлари. Италиянинг айни дамдаги энг қиммат футболчилари ҳақида

    Сўнгги йилларда Италия футболи аста-секин аввалги даражасини тиклаб бормоқда. Айниқса, Милан клубларининг етакчилиги ва бош совриндан тобора узоқлашаётган «Ювентус»нинг иштироки билан ёдда қолаётган А Сериянинг 2020/21 йилги мавсуми анчагина қизғин кўриниш олмоқда. Италия футболи турли даврларни бошдан кечирди, аммо мактаб ва академиялар етук футболчиларни етиштиришдан тўхтагани йўқ. Уларнинг кўплари аллақачон юлдузга айланган ёки бу мақомга жуда яқин турибди. Демак, қуйида Италиянинг айни пайтдаги энг қиммат футболчилари ҳақида фикр юритилади.

    Андреа Белотти

    Клуби: «Торино»

    Трансфер нархи: 40 миллион евро

    Фото: La Stampa

    Фото: La Stampa

    Белотти Италия футболининг бир нечта академияларида таҳсил олишга улгурган. 2015 йилда «Торино» уни «Палермо» ёшлар жамоасидан сотиб олади. Бу вақт ичида ҳужумчи ўзига сарфланган 8,4 миллион еврони тўлиқ оқлади. У «буқалар» сафида ўтказган беш мавсумининг тўрттасида жамоанинг энг яхши тўпурарига айланган. Шу билан бирга Белотти Турин клуби билан ҳали ҳеч қандай совринга эга чиқмаган. Пайқаш мумкинки, 27 ёшли форвард бир неча йил давомида «Торино» даражасидан ошиб кетди. Ҳар йили бошқа шаҳар ва мамлакат жамоалари футболчининг хизматларига қизиқиш билдиради, аммо Белоттига «буқалар» сафини тарк этиш насиб этмаяпти.

    Чиро Иммобиле

    Клуби: «Лацио»

    Трансфер нархи: 45 миллион евро

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Чиро анчагина мураккаб бўлган футбол ҳаётини бошидан кечирган. Иммобиле ҳам ватани, ҳам унинг ташқарисида бир қанча клубларда ўйнаган ва фақат «Лацио»дагина қўним топган. Форвард бироз кеч, 30 ёшга яқин очилди. Аммо ҳечдан кўра кеч деганларидек, афсусланишга ҳожат йўқ. 2019/20 йилги мавсум италиялик учун фаолиятидаги энг омадлиси бўлади. У А Сериянинг энг яхши тўпурари деб топилди. «Олтин бутса»ни қўлга киритди ва «бургутлар»нинг 12 йил ичида илк марта Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига йўл олишида ёрдам берди. Катта эҳтимол билан Чиро 5 йиллардан сўнг айнан Рим клубида фаолиятини якунласа керак.

    Мавзуга доир: Криштиану Роналду ва Лионель Мессидан кўпроқ гол урган «дарбадар» қирол — Чиро Иммобиле ҳақида

    Николо Заниоло

    Клуби: «Рома»

    Трансфер нархи: 45 миллион евро

    Фото: FootBoom

    Фото: FootBoom

    Заниоло – Италиянинг энг яхши ёш футболчиларидан бири ҳисобланади. Николо ёшлигида «Женоа», «Фиорентина» академиялари ва «Интер»нинг ёшлар жамоасида тўп тепган. 2018 йил июль ойидан буён 21 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи «Рома»да ўйнамоқда. Заниолога Рим ва, умуман, Италияда катта умидлар боғланган. Аммо йигитчанинг порлоқ келажаги хавф остида қолмоқда. Бир йил ичида футболчи ҳар иккала тиззасидан жиддий жароҳат (тиззанинг туташган суяклари ёрилиши) олди. Тўғри, италиялик ҳали ёш, аммо бу каби жиддий жароҳатлар из қолдирмай қўймайди.

    Лоренцо Инсинье

    Клуби: «Наполи»

    Трансфер нархи: 48 миллион евро

    Фото: Sportbox

    Фото: Sportbox

    Инсинье «Наполи» академияси битувчиси саналади. У мана 8 йилдирки, қадрдон жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва ҳатто сардорлик боғичигача етиб келди. 29 ёшли Лоренцо неаполликлар билан бирга унчалик кўп соврин қўлга киритмаган – 2 бор Италия Кубоги ва бир марта мамлакат Суперкубогида зафар қучган. Аммо у клуб лагерида ҳурматга сазовор шахс ҳисобланади ва жамоа мухлислари уни Марадонанинг меросхўри деб атайди. Лоренцонинг кейинги фаолияти қандай кечмасин, у Неаполда доимо обрўли инсон бўлиб қолаверади.

    Федерико Кьеза

    Клуби: «Ювентус» (ижарада)

    Трансфер нархи: 48 миллион евро

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Фиорентина» тарбияланувчиси ўз вақтида клубини тарк этиб, «Ювентус»га икки йиллик ижарага ўтди. «Бинафшаранглар» нурсиз ўйин кўрсатаётган бир вақтда Кьеза ўзининг нималарга қодир эканлигини кўрсатмоқда. 2020/21 йилги мавсумда 23 ёшли вингер «кекса синьора»га бир нечта ўйинларда ғалаба келтирди ва шу билан Андреа Пирлони аёвсиз танқидлардан қутқариб қолди. Шунингдек, Федерико ҳозирга қадар Италия терма жамоаси сафида ҳам 21 та ўйин ўтказиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди. Туринликлар Кьезани сотиб олишга ҳаракат қилиб кўриши аниқ, аммо бу арзонга тушмаслиги аниқ. «Фиорентина» президенти Рокко Комиссо ўз футболчиларини қадрлашни билади. Эҳтимол, шунинг учун ҳам у А Серия клублари эгалари орасида энг бойи бўлса керак.

    Жоржиньо

    Клуби: «Челси»

    Трансфер нархи: 50 миллион евро

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Жоржиньо – Маурицио Саррининг севимли футболчиларидан бири ҳисобланади. Мутахассис «Челси» бошқарувига келгач, «Наполи»да 3 йил шуғуллантирган ватандошини жамоага олиб келади. «Ювентус»да иш бошлаганидан сўнг ҳам Сарри яна Жоржиньони ўз жамоасига жалб қилишга уринди, аммо бу сафар ҳеч нарса ўхшамади. Шундан кейин бир мунча вақт футболчининг «кўклар» лагеридаги тақдири сўроқ остида қолди. Аммо ҳозир 29 ёшли ярим ҳимоячи Лондонда ўзининг учинчи мавсумини ўтказмоқда. Бу вақт ичида у жамоа билан бирга Европа Лигасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди (Сарри бошчилигида). Сарри «Ювентус»дан бўшатилганидан сўнг эса Жоржиньонинг атрофидаги миш-мишлар ҳам тўхтади.

    Алессандро Бастони

    Клуби: «Интер»

    Трансфер нархи: 50 миллион евро

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Бастони «Интер»да 2017 йилнинг августидан бери ўйнаб келади. «Нерадзурри» ёш ҳимоячини «Аталанта»дан 31 миллион еврога сотиб олади. Аввалига футболчи қатор клубларда ижара асосида саёҳат қилишга мажбур бўлди, аммо ҳозир у Милан клубининг барқарор ўйинчисига айланган. 21 ёшли марказий ҳимоячига бошқа клублар, жумладан, «Манчестер Сити» ҳам қизиқиш билдира бошлади. Ушбу қизиқишлар фонида «Интер» тезда италиялик учун янги шартнома таклиф қилди ва яқин орада унинг имзоланиши кутилмоқда. Антонио Контенинг жамоасида асосий ҳимоячи бўлиш – жиддий мақом бўлиб, бундан воз кечиш унчалик осон эмас.

    Николо Барелла

    Клуби: «Интер»

    Трансфер нархи: 55 миллион евро

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Барелла – қатъият ва ўз устида тинмай ишлашнинг ёрқин намунасидир. Афсуски, ёш футболчилар орасида бундайларнинг сони унчалик ҳам кўп эмас. Николо ёшлигидан «Интер»да ўйнашни орзу қилиб келган, футболчида бундай имконият 2019 йилнинг июлида пайдо бўлади. Ўшанда «нерадзурри» уни «Кальяри»дан 1 мавсумга ижарага олганди. Барелла Контедек инжиқ ва такаббур мураббийни шу даража ҳайратда қолдирдики, «қора-кўклар» италияликнинг трансферига 28 миллион евро сарфлашди. «Интер» 23 ёшли ярим ҳимоячига катта умидлар боғлаган, айниқса, Кристиан Эриксеннинг омадсиз трансферидан сўнг. Николо эса миланликлар унга бежиз ишонмаганини ҳар бир учрашувда исботлаб келади.

    Марко Верратти

    Клуби: ПСЖ

    Трансфер нархи: 60 миллион евро

    Фото: Bleacher Report

    Фото: Bleacher Report

    Верратти Италияда фақат ўзи тарбияланувчиси бўлган «Пескара»да ўйнаган, холос. 2012 йил июль ойида ПСЖ футболчини 12 миллион еврога сотиб олади.Ўшандан бери Марко парижликлар сафида тўп суриб келади. 2019 йил ёзида Италия клублари футболчига қизиқиш билдирди. Аммо у Франция пойтахтида қолишга қарор қилди ва Лига 1 чемпиони билан шартномасини 2024 йилнинг июнигача узайтирди. Парижда 28 ёшли ярим ҳимоячини ҳамма нарса қониқтиради. ПСЖда ўтказган 8 мавсум давомида Верратти бир неча бор Францияда ютиш мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритди. Аммо Чемпионлар Лигаси ҳамон Вератти билан биргаликда бутун Париж учун орзу бўлиб қолмоқда.

    Жанлуижи Доннарумма

    Клуби: «Милан»

    Трансфер нархи: 60 миллион евро

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Қизиғи шундаки, ҳозирда энг қиммат италиялик икки футболчидан бири бу дарвозабондир. Бундан ташқари Доннарумма Европанинг камида энг яхши беш нафар дарвозабонидан бири ҳисобланади. Златан Ибрагимович ва Роберто Манчини эса уни дунёнинг энг яхши дарвозабони деб билади. Буффоннинг адаши атиги 21 ёшда бўлишига қарамай, аллақачон миланликларнинг асосий дарвозабони сифатида ўзининг олтинчи мавсумида қатнашмоқда ва 80 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Бироқ клуб раҳбарияти ҳозирда у билан шартномани узайтириш жараёнини нима сабабдан кечиктираётгани тушунарсиз. Ёзда Доннарумма эркин агентга айланади, бундай футболчини текинга йўқотиш эса катта аҳмоқлик билан баробар. Томонларда барча жиҳатларни келишиб олиш ва биргаликда Чемпионлар Лигасига қадам қўйиш учун бир неча ой бор, холос.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    23.01.2021, 12:01   Изоҳ (0)   18230
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Криштиану Роналдунинг ҳашаматли саройлари, қимматбаҳо машиналари, шахсий самолёт ва бизнес империяси ҳақида

    23.01.2021, 11:00

    «Кимлар билан жанг қилиб юрганингни гапирмай, рингда гаплашамиз!». Шоҳжаҳон Эргашев ва Шаҳрам Ғиёсов Instagram’да ўзаро гап талашди

    23.01.2021, 10:03

    Бундеслига. «Боруссия Д» 6 та гол урилган ўйинда Мюнхенгладбахнинг «Боруссия»сига мағлуб бўлди

    23.01.2021, 07:53

    Лига 1. ПСЖ Мбаппе, Неймар ва Икардининг голлари эвазида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    23.01.2021, 07:36

    UFC 257 вазн ўлчаш маросими: Конор Порьедан енгилроқ чиқди, Маҳмуд Муродов меъёрни бажара олди

    22.01.2021, 23:35

    «Реал Мадрид» Ла Лига 2-даврасидаги илк ўйин учун қайдномани эълон қилди. Таркибда Серхио Рамос ва яна 5 футболчи йўқ

    22.01.2021, 22:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.