Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов (29-0) икки дивизион собиқ чемпиони Конор Макгергорга (22-4) қарши кечган жангда йўл қўйган хатосини ёдга олди.
Бу йигитга оғриқ беришни хоҳлагандим, менинг хатом шунда. Жаҳлинг чиқар экан, сен чарчашни бошлайсан. Мен уни жазолашга интилдим, бироқ бу жуда эҳтиросли кечди. Айрим паллада ўзимни босиб олишим кераклиги ҳақида ўйладим, бироқ кейинчалик ўзимга айтдим: «бу сафар эмас».Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб ва Конор 2018 йилнинг 6 октябрида UFC 229 мусобақасида ўзаро тўқнаш келган. Унда россиялик яккакурашчи тўртинчи раундда бўғиш усулини қўллаб, рақибини таслим этганди. Жангдан кейин Ҳабиб эҳтиросларини жиловлай олмаган ва ирландиялик спортчи жамоаси вакилларидан бири билан жанжаллашиб кетганди.Ҳабиб Нурмагомедов, UFC жангчиси
Макгрегор Тошкент вақти билан 24 январь тонгида UFC 257 мусобақасининг асосий жангида Дастин Порьега қарши октагонга кўтарилади. Мусобақа Тошкент вақти билан 05:00 да бошланади. Асосий кард жанглари эса 08:00 да бошланиши (аввалги жанглар қандай якунланишига қараб ўзгариши мумкин) режалаштирилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)