Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зиданда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.
Франциялик мутахассиснинг 22 январь куни топширган тести COVID-19 инфекциясига ижобий хулоса берган.
Шу тариқа Зидан мадридликларнинг яқин орадаги ўйинларини ўтказиб юборади.
23 январь куни «Реал» Ла Лига доирасида «Алавес»га қарши баҳс юритади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)