Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШда сайланган президент Жозеф Байденнинг инаугурациясидан сўнг, Оқ уй сайтининг HTML-кодида дастурчиларни ишга таклиф қилувчи эълон пайдо бўлди, деб ёзади «Коммерсантъ».

Оқ уй сайтидаги эълондан олинган скриншот

Оқ уй сайтидаги эълондан олинган скриншот
Фото: CNА

Таъкидланишича, ҳукумат рақамли хизматида ишлаш учун мутахассислар қидирилмоқда.

«Агар буни ўқиётган бўлсангиз, биз сизнинг ёрдамингизга муҳтожмиз », — дея шифрланган хабар келтирилган.

Оқ уйнинг рақамли хизмати 2014 йилда АҚШнинг 44-президенти Барак Обама томонидан ишга туширилган бўлиб, хизмат Medicare тўлов тизимини модернизация қилиш, давлат идораларига ходим ёллаш жараёнини ислоҳ қилиш сингари мақсадларни кўзда тутган.

Эслатиб ўтамиз, 20 январь куни Вашингтонда АҚШнинг янги президенти Жо Байденнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди. Трамп унда иштирок этмаслигини билдирган.

Аввалроқ Трамп охирги марта Оқ уйни тарк этгани, Мелания Трамп турмуш ўртоғи Дональд Трамп президентлиги даврида Оқ уйни янада чиройлироқ қилгани ҳақида хабарлар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди