АҚШда сайланган президент Жозеф Байденнинг инаугурациясидан сўнг, Оқ уй сайтининг HTML-кодида дастурчиларни ишга таклиф қилувчи эълон пайдо бўлди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Таъкидланишича, ҳукумат рақамли хизматида ишлаш учун мутахассислар қидирилмоқда.
«Агар буни ўқиётган бўлсангиз, биз сизнинг ёрдамингизга муҳтожмиз », — дея шифрланган хабар келтирилган.
Оқ уйнинг рақамли хизмати 2014 йилда АҚШнинг 44-президенти Барак Обама томонидан ишга туширилган бўлиб, хизмат Medicare тўлов тизимини модернизация қилиш, давлат идораларига ходим ёллаш жараёнини ислоҳ қилиш сингари мақсадларни кўзда тутган.
Эслатиб ўтамиз, 20 январь куни Вашингтонда АҚШнинг янги президенти Жо Байденнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди. Трамп унда иштирок этмаслигини билдирган.
Аввалроқ Трамп охирги марта Оқ уйни тарк этгани, Мелания Трамп турмуш ўртоғи Дональд Трамп президентлиги даврида Оқ уйни янада чиройлироқ қилгани ҳақида хабарлар берилганди.
Изоҳ (0)