• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ДХА Ўзбекистондаги коммунал ташкилотлар фаолиятида 20 мингга яқин қонунбузарлик аниқлади

    Ўзбекистонда коммунал ташкилотлар томонидан 20 мингга яқин қонунбузарлик, жумладан, муддат бузилиши, рад этишнинг белгиланган тартибини бузишга йўл қўйилгани аниқланди, деб хабар бермоқда ДХА матбуот хизмати.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Агентлик 2020 йил давомида юридик ва жисмоний шахсларнинг ичимлик ва иссиқ сув тармоқларига уланиш, шунингдек, ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш жараёнини мониторинг қилган. Қонун бузилиши ҳолатларининг аксарияти Тошкент, Хоразм, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрига тўғри келаётгани аниқланган.

    «Биринчидан, соҳада мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини бузиш ҳолатлари тез-тез учраб, бунга коммунал ташкилот ходимларининг мурожаатларга бирламчи вазифа сифатида қарамаслиги, мурожаатларни ўз муддатида бажарилишига моддий-техник базанинг мустаҳкам эмаслиги ҳамда ходимларнинг етишмаслиги сабаб бўлиб келмоқда. Иккинчидан, айрим ходимларнинг бепарволиги, масъулиятсизлиги ва сусткашлиги натижасида фуқароларнинг мурожаатларига ўз вақтида ва белгиланган тартибда жавоб берилмаган», — дейилади агентлик хабарида.

    Хусусан, ДХА мониторинги вақтида қуйидаги қонунбузилишлар аниқланган:

    • Фуқаро Х.Ж.нинг 2020 йил 8 январда ичимлик суви ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш юзасидан юборган аризаси «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан кўриб чиқиш учун салкам 10 ой кечикиб қабул қилинган ва ариза асоссиз равишда рад этилган.
    • Фуқаро А.Ш.нинг 2020 йил 29 сентябрда ичимлик суви ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш юзасидан юборган аризаси бугунги кунга қадар кўриб чиқиш учун қабул қилинмаган.
    • Фуқаро О.Т.нинг 2020 йил 25 майда иссиқ сув ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш юзасидан юборган аризаси «Тошиссиққуввати» ДУК томонидан 6 ойга яқин муддатга кечиктирилиб қабул қилинган ва рад этилган.
    Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ҳамда муддатларини бузган шахсларга нисбатан ижро қилиниши мажбурий бўлган 31 та тақдимнома ва 11 та огоҳнома киритилган. Шу билан бирга, 67 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённомалар тузилган. Натижада, айбдорларнинг 67 нафари жаримага тортилган, яна 33 нафарига эса интизомий жазо чораси қўлланилган.

    «Энг ачинарли ҳолат шундаки, айрим коммунал ташкилотлар йўл қўйилаётган қонунбузилишлар халқнинг ушбу тизимга бўлган ишончи йўқолишига сабаб бўлишини ҳалигача тушуниб етишмаяпти. Бу соҳада ваколатли ташкилотлар йўл қўйилаётган ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик муқаррар эканлигини англашлари керак», — дея таъкидланган агентликда ва масъул ташкилотлар қандай жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтган.

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215—5-моддасига асосан давлат хизматларини кўрсатишга оид қонун ҳужжатларини бузган мансабдор шахслар ва хизматчилар БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 3 бараваридан (20 январь ҳолатига кўра 669 минг сўмдан) 5 бараваригача (1 миллион 115 минг сўмгача), худди шундай ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрорланса, БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 миллион 115 минг сўмдан 2 миллион 230 минг сўмгача) миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда 2021 йил 1 августга қадар газ ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиш тўхтатиб турилади
    • Ўзбекистонда коммунал тўловларни Telegram орқали тўлаш имконияти яратилди

    20.01.2021, 15:32   Изоҳ (0)   14276
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 2021 йилда мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг 100 фоизи боғчага қамраб олинади

    20.01.2021, 14:55

    Пайшанбада «Шавкат Миромонович Мирзиёев» номли оилавий корхона бор. Корхонага бу ном қўйилишини Аъзамхон Баҳромов ҳам қўллаб-қувватлаган

    20.01.2021, 14:18

    Мирзиёев «Тафаккур» ва «Жаҳон адабиёти» каби журналларнинг «ҳар бир ўқув даргоҳига етиб боришини таъминлаш» бўйича топшириқ берди

    20.01.2021, 14:07

    Ўзбекистон бўйича пенсия ва нафақа олувчилар сони маълум қилинди

    20.01.2021, 13:55

    Ортиқхўжаев Тошкентнинг аълочи ўқувчиларига «ҳоким стипендияси»ни ваъда қилди

    20.01.2021, 13:10

    Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан шамол тезлиги кучайиб, қор ёғади

    20.01.2021, 12:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.