• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Пайшанбада «Шавкат Миромонович Мирзиёев» номли оилавий корхона бор. Корхонага бу ном қўйилишини Аъзамхон Баҳромов ҳам қўллаб-қувватлаган

    Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчаси «Пайшанба» деҳқон бозори «Пайшанба» шаҳарча фуқаролар йиғинида «Шавкат Миромонович Мирзиёев» оилавий корхонаси фаолият юритади. Корхона ҳақидаги маълумотлар билан Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри (КТЯДР)да танишиш мумкин.

    Корхона 2020 йил 14 февраль куни Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатга олинган. Регистр маълумотларига кўра, устав фонди 1000 (минг) сўмни ташкил этади. Корхонанинг 50 фоизи улуши Шохруз Тошпўлатовга, қолган 50 фоизи Абдулла Тошевга тегишли. Регистр маълумотларига кўра, унинг асосий фаолият тури — овқатланишни ташкил қилишнинг бошқа турлари.

    «Шавкат Миромонович Мирзиёев» номли оилавий корхона 2020 йил 14 февралида давлат рўйхатидан ўтказилган.

    «Шавкат Миромонович Мирзиёев» номли оилавий корхона 2020 йил 14 февралида давлат рўйхатидан ўтказилган.
    Скриншот: Давлат статистика қўмитаси

    Корхона раҳбари Абдулла Тошевнинг «Дарё» мухбири билан суҳбатда маълум қилишича, ҳозирда корхона ҳузуридаги ташкил этилган ошхона ва пайнет шохобчаси аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Бундан ташқари, корхона авиакасса, яъни туризм хизматларини кўрсатиш билан ҳам шуғулланади. Бироқ пандемия даврида бу йўналишдаги ишлар вақтинча тўхтаб қолган.

    Абдулла Тошевнинг таъкидлашича, у ва унинг иш бўйича шериклари президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсатдан қувониб, оилавий корхонага унинг номини қўйганини маълум қилди.

    Пайшанба шаҳарчасидаги «Шавкат Миромонович Мирзиёев» оилавий корхонасининг ошхонаси.

    Пайшанба шаҳарчасидаги «Шавкат Миромонович Мирзиёев» оилавий корхонасининг ошхонаси.
    Фото: «Дарё»

    «Тадбиркорлик фаолиятимни мактабни битириш арафасида бошлаганман. 27 йилдан бери шу соҳадаман. Очиғи, авваллари тадбиркор сифатида кўп қийинчилик кўрганмиз. Ҳозирги президентимиз давлат раҳбари бўлгач, йўлларимиз очилди, мен каби тадбиркор ва бизнесменлар қўллаб-қувватланяпти. Уларнинг олиб бораётган сиёсатидан қувониб, оилавий корхонамизга ‘Шавкат Миромонович Мирзиёев’ номини қўйишга қарор қилдик», — дейди тадбиркор.

    «Бугун эгизак фарзандли бўлган кўпчилик болаларига катта орзулар билан президентнинг исм-фамилиясини қўймоқда. Мен ҳам яхши ниятда корхонамизга шу номни қўйдим. Бу номни беришдан олдин туманимизнинг собиқ ҳокими, раҳматли Аъзамхон ака Баҳромовдан маслаҳат сўраганимда, улар фикримга қўшилиб, қўллаб-қувватлаган», — дея қўшимча қилди Абдулла Тошев.

    Унинг таъкидлашича, корхонани «Шавкат Миромонович Мирзиёев» номи билан рўйхатдан ўтказишда давлат органлари томонидан ҳеч қандай эътироз ёки қаршилик бўлмаган.

    Фото: «Дарё»

    «Аммо корхона фаолияти йўлга қўйилганидан сўнг бу ном кўпчиликда қизиқиш уйғотган, турли савол ва илиқ фикрлар билдирилган. Корхона номини баннерларга ёзиб, реклама сифатида бирор жойга илиб қўймаганмиз. Бу ном фақат ҳужжатларда ёзилган, уни банк, солиқ ходимлари билади, холос», — деди «Шавкат Миромонович Мирзиёев» оилавий корхонаси раҳбари.

    Аввалроқ, 2020 йил июнида Сурхондарёда «Вой Мани Окаҳонларим» номли, йирик шохли қорамолларнинг сут берадиган зотларини кўпайтириш билан шуғулланувчи оилавий корхона рўйхатдан ўтказилган эди. Кейинчалик корхона номи «Акбар Али Адолат» деб ўзгартирилган.

    «Акбар Али Адолат» оилавий корхонаси 2020 йил июнида «Вой Мани Окаҳонларим» номи билан рўйхатга олинган.

    «Акбар Али Адолат» оилавий корхонаси 2020 йил июнида «Вой Мани Окаҳонларим» номи билан рўйхатга олинган.
    1С дастури ва Давлат статистика қўмитаси сайтидан скриншотлар

    2020 йил майида Жиззах вилоятида «Вапше маладес бала» номли, кенг ассортиментдаги товарлар улгуржи савдоси бўйича агентлар фаолияти билан шуғулланувчи компания рўйхатдан ўтказилгани маълум бўлган эди.

    Скриншот: Давлат статистика қўмитаси

    2019 йил августида эса Тошкентда «Любая бизнес хороша» номли масъулияти чекланган жамият ташкил этилган эди. КТЯДР маълумотларига кўра, корхона маиший электр товарлар улгуржи савдоси билан шуғулланади.

    Скриншот: Давлат статистика қўмитаси

    Халқ орасида оммалашиб, «қанотли жумла»га айланган иқтибос ва нақоратларнинг компаниялар номига айланаётганига муносабат билдираркан, Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов буни «енгиллик самараси» деб атаган эди. «Хоҳлаган одам интернет орқали ‘Любая бизнес хороша’ ва бошқа номдаги МЧЖларни рўйхатдан ўтказди. Бу озодлик, енгиллик дегани», — деганди вазир.

    20.01.2021, 14:18   Изоҳ (0)   45489
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мирзиёев «Тафаккур» ва «Жаҳон адабиёти» каби журналларнинг «ҳар бир ўқув даргоҳига етиб боришини таъминлаш» бўйича топшириқ берди

    20.01.2021, 14:07

    Ўзбекистон бўйича пенсия ва нафақа олувчилар сони маълум қилинди

    20.01.2021, 13:55

    Ортиқхўжаев Тошкентнинг аълочи ўқувчиларига «ҳоким стипендияси»ни ваъда қилди

    20.01.2021, 13:10

    Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан шамол тезлиги кучайиб, қор ёғади

    20.01.2021, 12:59

    Азизбек Икромов иккинчи лавозими — маҳалла вазири ўринбосарлигидан озод қилинди

    20.01.2021, 12:47

    Андижонда суд биноси олдида очлик эълон қилган блогер аёл бўйича муносабат билдирилди

    20.01.2021, 12:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.