Саҳрои Кабирда ҳаво ҳарорати нолдан пасайиб кетганидан кейин кутилмаганда қор ёғди. Қорли Саҳрои Кабир манзараларини фотосуратчи Карим Бучетата ўз Instagram’ида эълон қилди.
Фотосуратлар Жазоирнинг Айн-Сафра шаҳри яқинида олинган, у денгиз сатҳидан 1000 метр баландликда жойлашган ва Атлас тоғлари билан ўралган. Шунингдек, сураткаш Саудия Арабистони шимоли-ғарбидаги Табук туманида ҳам қорли манзараларни кадрга муҳрлади.
The Sun нашри ёзишича, йилнинг иссиқ фаслида саҳрода ҳаво ҳарорати 50 даража иссиққача кўтарилиши мумкин. Шу билан бирга таъкидланишича, январь Саудия Арабистонида йилнинг энг совуқ даври ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испанияда сўнгги 50 йилдаги энг кучли қор бўрони кузатилгани, Японияда эса кучли қор ёғиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлиб, 270 дан ортиқ киши жабрлангани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)