Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг яқин соатларда Instagram саҳифаларига жойлаган фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Гулсанам Мамазоитова уч тилда куйганган янги қўшиғига клип суратга олди. Хонанда янги пости орқали қўшиқ ўзбек, турк ва тожик тилларида куйланганини маълум қилди.

Фото: Instagram

Хонанда Умидахон янги пости орқали Tashkent City’да сайр қилганини ва гаштак баҳона дугоналари билан дийдор кўришганини маълум қилди.

Фото: Instagram

«Сетора» гуруҳининг вакили Феруза Латипова ўғлини 19 ёшга тўлгани билан табриклади.

Фото: Instagram

Яқинда онасидан айрилган Сардор Мамадалиев саҳифасига ота-онаси билан тушган суратини жойлади ва таъсирли шеърни фолловерлари билан бўлишди

Фото: Instagram

Муниса Ризаева тез кунда янги қўшиғини мухлислари эътиборига ҳавола этади.

Фото: Instagram

Зарина Низомиддинова ёш болали оналар учун жуда қулай бўлган соч турмагини намойиш этди.

Фото: Instagram

Гулчеҳра Эшонқулова навбатдаги постида «Болаларини томоша қилиш фильм кўришдан кўра яхшироқ» эканлигини маълум қилди.

Фото: Instagram

Актриса Дурдона Қурбонова навбатдаги суратида Қизил қалпоқча имижида намоён бўлди.

Фото: Instagram

Дубайда ҳордиқ чиқараётган Асал Шодиева изоҳсиз пост қолдирди.

Фото: Instagram

Алишер Усмоновнинг жияни Ганя Усмонова кузатувчилари орасидаги блогер ва журналистларни ҳамкорликка чорлади. У Ўзбекистонда янги сайт фаолиятини йўлга қўйиш ниятида.

Фото: Instagram

Дубай саёҳатидаги Ҳалима Ибрагимова ва  Юлдуз Усмонова пиёда юриб анча калория йўқотаётганини маълум қилди.

Барча шоу-бизнес вакиллари Дубай сари отланаётган чоғда «Браво» жамоаси вакили Шаҳло Зоирова саёҳат учун Мисрни танлади. У Шарм-аш-Шайхда ҳордиқ чиқаряпти.