FDG Бош директори Ойбек Шодиев компаниянинг 2020 йилда эришган муваффақияти ва 2021 йилда якка тартибда иморат қурувчилар бозори қандай ўзгариши ҳақида гапириб берди.
— Пандемия пайтида кўчмас мулк бозори ўзини қандай кўрсатди? Қандай қилиб инқирозни енгиш ва етакчилик мавқеингизни сақлаб қолишга эришдингиз?
— Одамларда қандайдир қўрқув ҳисси бор эди, аммо ноаниқликларга қарамай, уларнинг янги қурилишларга қизиқиши йўқолмади.
Локдаун даврида сотувлар камтарона даражада эди, аммо кечиктирилган талаб туфайли май июнь ойларида кескин ўсиш юз берди. Бу вақтда 2019 йилнинг мос даврига нисбатан кўпроқ квартира сотиб олинди.
Шуни ҳам таъкидлашни истардимки, ўтган йилда қонунчиликда чуқур ўзгаришлар бошланди ва ҳанузгача давом этмоқда. Хусусан, 2020 йил май ойида Президентнинг «Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори қабул қилинди ва бу пайчилар ҳимоясининг жиддий ошишишига олиб келди.
— Сиз камтарона сотувлар ҳақида гапирдингиз. Ушбу омил иш ҳақининг пасайишига таъсир кўрсатдими, ходимларни ишдан бўшатишга тўғри келдими ёки муаммони бошқача ечишга имкон бўлдими?
— Йўқ. Профессионаллар жамоасини, шу тарзда йўқотиш учун синчковлик билан йиғмаганман. Бундан ташқари, бу ахлоқий жиҳатга киради: одамларда локдаун вақтида иш топиш имкониятлари жуда кам бўлиб, улар даромадсиз қолган бўлардилар. Ҳеч бир FDG ходими ишдан бўшатилмади, иш ҳақи 100 фоиз тўланди, COVID-19 билан касалланганларга моддий ёрдам кўрсатилди.
— Қўйилган мақсадларга эришишда ёрдам берган воситалар ҳақида батафсилроқ айтиб берсангиз.
FDG — бу молиявий захираларга эга бўлган йирик қурилиш компанияси. Бозорни қўллаб-қувватлаш мақсадида барча лойиҳалар бўйича эгилувчан, бўлиб-бўлиб тўлаш шартларини жорий қилдик ва онлайн сотувларни йўлга қўйдик. Шунингдек, биз харажатларни мақбуллаштирдик, ушбу даврда ўз долзарблигини йўқотган маркетинг воситаларини қўлламай қўйдик, акциядорларимиз эса ўз дивидендларидан воз кечишди.
— Кўплаб тадбиркорлар ўтган йили бизнес учун инқирозли бўлганини айтиб, карантин чекловларини ҳам, аҳолининг сотиб олиш қобилиятининг пасайишини ҳам таъкидладилар. FDG учун 2020 йил қандай бўлди?
— Пандемияга қарамай, биз катта ютуққа эришдик. Сентябрь ойида Fayzli TJM ишга туширилди, шунингдек, Riverside ТЖМнинг иккита блоки қурилиш тугамасдан сотилди. Ноябрь ойида Manhattan ХТЖМ каби катта лойиҳа ишга туширилди. Тошкентнинг марказидаги Дархонда қимматбаҳо кўчмас мулк жойлашган мавзе катта қизиқиш уйғотди ва ҳозирги кунда FDG сотувларининг энг илғор йўналиши ҳисобланади.
Ўтган йили «Машинасозлар» метро бекати яқинида Aviapark БМ қурилишини бошлаб, ўз фаолиятимизни диверсификация қилишга қадам қўйдик. Ҳозирда унинг тўртта қавати қад кўтарган.
Шунингдек, «Standard and sensetive ratings» агентлиги томонидан FDG компаниясига «А» кредит қобилияти ва ишончлилик даражаси берилди.
— Кўрсатиб ўтилган ютуқлардан қайси бири билан энг кўп фахрланасиз?
— Жамоани сақлаб қолганимдан инсонийларча ғурурланаман. Кўряпманки, жамоа ҳам буни қадрлайди. Локдаун пайтида Fayzli TJMни ишга тушираётганимизда, бир муддат стикерли машиналар банд ва менежер эса зудлик билан қурилиш майдонига етиб бориши керак бўлганда, у уйидан чиқиб, объектга пиёда борди. Яъни, у лавозим йўриқномасида белгиланган вазифалардан кўпроқ иш бажарди. Бу ҳар бир ходимда компаниянинг умумий мақсадларига эришишга масъулиятли ёндашишини кўрсатди.
— Сиз пандемияга қарши курашга қўшган ҳиссаси учун Президент томонидан «Меҳр-саховат» фахрий белгиси билан тақдирланган ишбилармонлардан бири бўлдингиз. Ушбу ҳисса ҳақида батафсил айтиб бера оласизми?
— «Меҳр-саховат» – бу FDG компаниясининг хайрия ташаббуслари учун мукофот. Локдаун пайтида кўп одамлар қўллаб-қувватлашга муҳтож эдилар. Биз кам таъминланганларга ва болалар уйига моддий ёрдам кўрсатдик. Мен ҳар бир раҳбар кўксида муҳтожлар ёнидан ўтиб кетишга йўл қўймадиган маёқ бўлиши керак деб ҳисоблайман. Бизнес нафақат фойда ва ҳажмларни, балки сизда бошқаларга ёрдам ва фойда бериш имкониятининг мавжудлигини ҳам англатувчи тушунчадир.
— 2021 йил январь ойи қонунчиликка кўплаб ўзгаришлар киритилган ой бўлди. Масалан, Шаҳарсозлик кодексининг янги таҳрири якка тартибдаги участкаларда кўп қаватли уйлар қурилишини тақиқлади, апрель ойидан бошлаб эса қурувчи компаниялар хоналари ва коммуникасиялари бўлмаган уйларни сотиш ҳуқуқидан махрум бўлади. Ушбу янгиликларга муносабатингиз қандай?
— Мен харидорларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган давлат томонидан тартибга солиш дастурини қўллаб-қувватлайман. Жараёнлар шаффоф бўлганда, барча бозор иштирокчилари учун шароитлар тенг бўлади. Пайчиларда уй қурилиши барча керакли сифат талаблари ҳисобга олинган ҳолда ўз вақтида қуриб битказилишига шубҳа қолмайди.
Умуман олганда, бозорни давлат томонидан мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилишни қўллаб-қувватлайман. Бироқ, икки томонлама мулоқот тарафдориман. Қурилиш компаниялари бозорни ичкаридан билишади. Уларнинг тажрибаси энг самарали ечимларни топишга ёрдам беради. Масалан, қути ҳолидаги уйлар вазиятига ҳар хил қараш мумкин: баъзи одамлар учун уйни ўзига мослаш муҳим масала. Бундан ташқари, бу ўзгариш, албатта, кўчмас мулк нархига таъсир қилади.
— Сизда ушбу икки томонлама мулоқотни қандайдир тарзда ўрнатиш режалари борми?
— Биз ўтган йилнинг баҳоридан, яъни FDG Ўзбекистон якка тартибдаги қурувчилар уюшмасини ташкил этиш ташаббускорларидан бири бўлган пайтдан бери шу иш билан шуғулланяпмиз. Уюшмани рўйхатдан ўтказиш жараёни шу йилнинг январь ойида якунланди. Уюшма ҳалол якка тартибда уй қурувчилар ҳамжамиятини шакллантиришга ва қурилиш соҳасини ривожлантиришга кўмаклашади. Мен Қозоғистонда 8 йил ишладим ва бу каби ташкилотларнинг ишлаётганини ва давлатга ёрдам бераётганини кўрдим. Бугунги кунда соҳа етакчилари Ўзбекистон якка тартибдаги қурувчилар уюшмасига аъзо бўлишга улгуришган.
— 2021 йилда Ўзбекистон аҳолиси учун энг кўп кутилаётган нарса нима деб ўйлайсиз? Кўчмас мулк бозорида нархларнинг кўтарилишими ёки уларнинг пасайишими?
— Ҳозир сотиб олиш учун қулай фурсат! Таҳлилчиларнинг прогнозларига кўра, бирламчи уй-жой бозорида қуйидаги сабабларга кўра нархлар кўтарилади:
1. бозорнинг янада ишончли ва хавфсиз бўлишига, аммо бироз қимматлашишига олиб келувчи қонунчилик янгиликлари;
2. қурилиш материаллари, хусусан, цемент ва металл каби асосий қурилиш материаллари нархининг кўтарилиши.
Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, давлат томонидан амалга оширилаётган илғор ўзгаришлар ва эътиборга қарамай, 2021 йилда кўчмас мулк бозорида ижобий динамика бўлишини кутяпмиз, бу эса умуман соҳани ривожлантиришга имкон беради, чунки кўчмас мулк ишончли инвестиция киритиш объекти ҳисобланади.
Сайт: fdg.uzTelegram: t.me/fdguzInstagram: @fdg_uzFacebook: fb.com/firstdevelopmentgroup
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)