Россиянинг Тюмень шаҳрида 36 ёшли ўзбекистонлик йўл қоидасига риоя қилмаслик бўйича антирекорд ўрнатди, деб ёзмоқда «Xabar.uz» «Megatyumen.ru»га таяниб.

Фото: «Zr.ru»

Қайд этилишича, Hyundai Sonata автобомилини бошқарувчи ушбу ҳайдовчи икки ой ичида йўл ҳаракати қоидаларини 131 марта бузган. Чорраҳаларни светофорнинг қизил чироғида 41 маротаба кесиб ўтган, 49 маротаба тўхташ чизиғи орқасида ҳаракатланган ва 40 маротаба тезлик чегарасини оширган.

Ўзбекистон фуқароси томонидан содир этилган қоидабузарликлар йўллардаги камералар томонидан қайд этилган.

Тюмень вилояти ички ишлар хизмати матбуот хизматининг хабар беришича, ҳайдовчи 109 700 рубль (қарийб 1500 доллар) миқдорида жарима тўлаши керак.