«Арсенал» ярим ҳимоячиси Месут Ўзил лондонликлар билан амалдаги шартномасини бекор қилди.
Германия терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини Туркиянинг «Фенербаҳче» клубида давом эттиради. Буни футболчининг ўзи ва истанбулликлар клуби матбуот хизмати расман тасдиқлади.
Ўзил оиласи билан Туркияга етиб борди, 18 январь куни трансфер расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Bilgilendirme | Kulübümüz, transfer süreçlerini ilerletmek için Mesut Özil’i İstanbul'a getiriyor. 💛💙
— Fenerbahçe SK (@Fenerbahce) January 17, 2021
Club Statement: Our club is bringing Mesut Özil to Istanbul to continue the transfer processes. pic.twitter.com/Wt0gR8xRSk
Ўзил 2013 йилдан буён «Арсенал» либосини ҳимоя қилиб келарди. Ундан аввал ярим ҳимоячи «Реал», «Вердер» ва «Шальке-04» клубларида тўп сурган.
Месут лондонликлар жамоасида 2020 йилнинг март ойидан бери ўйин амалиётисиз қолаётганди. «Арсенал» уни 2020/21 йилги мавсумда АПЛ ва Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмаганди. Унинг «канонирлар» билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)