Футбол бўйича Англия Премьер Лигаси 19-тури доирасида 17 январь, якшанба куни «Ливерпуль» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди.
Томонлар ўйин давомида ҳар қанча уринмасин гол ура олмади ва 0:0 ҳисобидаги дурангга рози бўлди.
«Манчестер Юнайтед» ушбу дурангдан сўнг очколари сонини 37 тага етказиб, пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. «Ливерпуль» эса 34 очко билан 3-ўринга тушди. «Лестер» ушбу турдаги ғалабаси сабаб 35 очко билан 2-ўринга кўтарилиб олган.
«Ливерпуль»—«Манчестер Юнайтед» учрашуви видеошарҳини бу ерда кўриш мумкин — видео.
АПЛ19-тур баҳслари17 январь, якшанба
«Ливерпуль»—«Манчестер Юнайтед» 0:0
«Ливерпуль» – Алиссон, Фабиньо, Александер-Арнольд, Робертсон, Вейналдум (Милнер, 89), Тиаго Алькантара, Салоҳ, Шакири (Жонс, 76), Мане, Ҳендерсон, Фирмино (Ориги, 85).
«Манчестер Юнайтед» – Де Хеа, Магуайр, Шоу, Линдельоф, Уан-Биссака, Фред, Мактомини, Погба, Бруну Фернандеш (Гринвуд, 89), Марсьяль (Кавани, 61), Рэшфорд.
Огоҳлантиришлар: Шакири (33), Фабиньо (66), Рэшфорд (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)