CES 2021 виртуал кўргазмаси доирасида Moflin номли ноодатий ўйинчоқ намойиш этилди. У денгиз чўчқачаси ёки оғмахонга ўхшаб пахмоқ кўринишга эга, бироқ улардан бироз фарқ қилади, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.
Ўйинчоқ ўзининг «хулқ-атвори» билан эгасининг олдига келган мушукка ўхшайди — уни силаш ва гаплашиш мумкин, бунинг учун қурилма ичига махсус датчик ва микрофон ўрнатилган. Бунга жавобан сунъий уй жонзоти турли овозлар чиқаради ёки вибрация беради.
Бунинг учун ўйинчоқ сунъий интеллектга эга махсус дастур билан жиҳозланган бўлиб, у мунтазам бойиб боради. Ўйинчоқ кўпроқ ҳиссиётлар спектерини тақдим этишга қодир — хотиржамликдан тортиб, асабий қалтирашгача. Шунингдек, у одамлар овозини фарқлай олади ва ҳар бир хатти-ҳаракати турлича.
Шунингдек, уни мунтазам қувватлантириб бориш керак. Бунинг учун уни сим ёрдамида улаш эмас, балки махсус саватга солиш керак — бу вақт давомида у ухлайди.
Бу каби «уй ҳайвони»ни сотиб олиш учун 400 доллар тўлаш керак. Олдиндан буюртмалар Kickstarter орқали қабул қилинмоқда, етказиб бериш ишлари ёз фаслидан бошланади.
Изоҳ (0)