«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания Суперкубоги финалида жамоасига ёрдам беролмаслиги мумкин.
33 ёшли аргентиналик футболчи 14 январь куни тиббий кўрикдан ўтган. Айрим манбаларнинг хабар қилишича, футболчининг мушакларида ёрилиш юзага келган. Бу ўз тасдиғини топадиган бўлса, Месси ўн кун мобайнида майдонга туша олмайди, дея хабар қилмоқда АS.
«Барселона» футболчининг финал ўйинида иштирок эта олишига шубҳа билан қарамоқда. Мессининг майдонга тушиш масаласи ўйин бошланишига бир неча соат қолганда ҳал қилинади.
Суперкубок финали 17 январь, якшанба куни бўлиб ўтади. Унда «Барселона» Бильбаонинг «Атлетик» жамоасига қарши майдонга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Месси жароҳат сабаб «Реал Сосьедад»га қарши кечган ярим финал ўйинини (1:1, пенальтилар серияси 3:2) ҳам ўтказиб юборганди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)