Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-4) фаолиятини тугатган енгил дивизион чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов (29-0) ҳақида фикр билдирди.
Мени бир нарса ўйга солади, фаолиятнинг бу босқичида қандай қилиб кетиш мумкин? Унинг қандай қочаётганини кўриб ҳайратланмадим.Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтган мусобақа асосий жангида Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўзаро тўқнаш келди. Унда россиялик спортчи иккинчи раундда рақибига бўғиш усулини қўллаб ғалаба қозонди. Жангдан кейин Ҳабиб фаолиятини якунлашини маълум қилди.Ҳозир у кичкина ёғли филга ўхшайди. У вақтини чоғ ўтказмоқда...
У охирги жангда вазн қила олди деб ўйламайман. Унинг тарозидан ўтиш маросими ғалати кўринди, жуда ноодатий кўриниш.
Конор Макгрегор, UFC жангчиси
Бу ғалаба орқали Ҳабиб учинчи марта камарини ҳимоя қилди. Ундан аввал у Конор Макгрегор ва Дастин Порьени таслим этганди. Жангдан сўнг россиялик яккакурашчи фаолиятида илк бор промоушен умумий рейтингида биринчи ўринга кўтарилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)