90min портали 2020/21 йилги мавсум якунида эркин агент мақомини оладиган футболчилардан иборат рамзий терма жамоа тузиб чиқди.
Терма жамоадан ўрин олган барча футболчиларнинг амалдаги шартномаси мавсум охирида ўз якунига етади. Уларнинг айримлари ўз клуби билан келишувни узайтиришга яқин турибди.
Дарвозабон: Жанлуижи Доннарумма («Милан»);
Ҳимоячилар: Давид Алаба, Жером Боатенг (иккиси — «Бавария»), Серхио Рамос («Реал Мадрид»);
Ярим ҳимоячилар: Жоржиньо Вейналдум («Ливерпуль»), Лука Модрич («Реал Мадрид»), Ҳоқон Чалхонўғлу («Милан»), Мемфис Депай («Лион»), Анхель ди Мария (ПСЖ);
Ҳужумчилар: Серхио Агуэро («Манчестер Сити»), Лионель Месси («Барселона»).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)