Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия 14 январь куни Хитойнинг Sinovac компаниясининг вакцинаси билан аҳолини коронавирусга қарши эмлашни бошлади, деб хабар беради «Интерфакс».

«Вакцина барча вилоятларнинг соғлиқни сақлаш муассасаларига етказиб берилди. Бугун янги даврнинг биринчи куни», – деди соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреддин Кўжа.

Фаҳреддин Кўжанинг ўзи ҳам вакцинани қабул қилди. «Шуни таъкидлашни истардимки, барча эмланиши керак», – деди соғлиқни сақлаш вазири.

Дастлаб соғлиқни сақлаш ходимлари эмланиши мумкин.

Туркиянинг Дори воситалари ва тиббий асбоблар бўйича қўмита 14 январь куни эрталаб Sinovac вакцинасидан фавқулодда фойдаланишни маъқуллади. Мамлакат 30 декабрь куни 3 миллион доза Хитой вакцинасини сотиб олган.

Sinovac вакцинасининг самарадорлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳар хил. Бразилиядаги тестларда вакцина 50,4 фоиз, Индонезия ва Туркияда эса мос равишда 65,3 ва 91,5 фоизни ташкил этди.

Пандемия бошланганидан буён Туркияда 2,3 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, уларнинг 23 мингдан ортиғи вафот этган.

Хитойда China National Pharmaceutical Group (Sinopharm) давлат фармацевтика компаниясининг бўлинмаси ва АҚШда рўйхатдан ўтган Sinovac Biotech ҳукумат дастури асосида учта вакцинани ишлаб чиқармоқда.

Аввалроқ Бразилия «жиддий ҳодиса» сабабли Sinovac вакцинаси синовини тўхтатган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш тўхтатилди
Маҳаллий
Тошкентдаги газ заправкалари вақтинчалик ёпилмоқда