Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 14 январдаги фармони билан Абдуқодир Тошқулов олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz». Тайинловга қадар Тошқулов Термиз давлат университетига ректорлик қилиб келган.
Аввалги вазир Иномжон Мажидов (2017 йилдан бери ушбу лавозимни эгаллаб келган) ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Миллий университети ректори лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан Ўктам Саломов Фарғона политехника институти ректори, Авазжон Мараҳимов Термиз давлат университети ректори лавозимига тайинланди.
Куни кеча олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов истеъфога чиқарилгани, у Ўзбекистон Миллий университетига ректор этиб тайинланиши кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган, бироқ кейинроқ вазирлик матбуот хизмати бу хабарларни рад этган эди.
Изоҳ (0)