• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги Coca-Cola заводи арзон нархлангани шубҳа келтириб чиқарди. Аксилмонополия қўмитаси бунга муносабат билдирди

    Ўзбекистондаги алкоголсиз ичимлик ишлаб чиқарувчи Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd МЧЖнинг 57,118 фоизлик давлат улуши сотувга қўйилганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Rost24.uz»нинг ёзишича, ушбу корхона Ўзбекистонда 1-рақамли, жаҳоннинг 4 та сифат сертификатини қўлга киритган ягона, барқарор ишлаб чиқаришга эга завод ҳисобланади. Биргина 2019 йилдаги ишлаб чиқаришнинг бозордаги улуши қарийб 47 фоизни ташкил этган бўлиб, бу энг яқин рақобатчисидан 70 фоизга кўп. Компания айнан шу йили 1 триллион 455 миллиард сўм даромад қилган. Бир йиллик соф фойда эса 270 миллиард сўм. (ДАБА сайтида 207 миллиард сўм қилиб кўрсатилган.)

    Шу сабабли «барқарор ишлаб чиқариш ва катта даромадга эга Ўзбекистондаги 1-рақамли заводни сотиш кимга керак бўлиб қолди?» деган савол пайдо бўлган. Шунингдек, Coca-Cola компаниясининг савдосида қатнашиш учун қўйилган талаблар «ғолиб харидор олдиндан аниқ, компаниянинг давлат улушини биргина харидор — Туркиянинг Coca-Cola İçecek компанияси сотиб олиши мумкин», деган шубҳалар пайдо қилган.

    Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Ўзбекистондаги Coca-Cola компаниясининг давлат улушини сотилиши бўйича кўрсатган шартлар орасида сотиб олувчи камида 7 йиллик тажрибага эга бўлиши, йиллик соф тушуми 200 миллион доллардан кам бўлмаслиги, алкоголсиз ичимликлар бўйича халқаро тажриба эга бўлиши кабилар келтирилган.

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси ушбу ҳолат бўйча баёнот берди.

    Қайд этилишича, Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd МЧЖдаги давлат улушини сотишни халқаро амалиёт қоидаларига мувофиқ, шаффоф тарзда ташкил этиш мақсадида Rothschild & Cо инвестиция банки молиявий маслаҳатчи сифатида, Дентонс юридик фирмаси юридик маслаҳатчи сифатида танлаб олинган. Шунингдек, компаниянинг молиявий ва солиқ масалаларини ўрганиш учун KPМG халқаро компанияси жалб қилинган.

    Компаниядаги давлат улушини савдога чиқариш учун белгиланган талабларда компания фаолиятини тартибга солувчи таъсис ҳужжатлари ва бошқа ички меъёрий ҳужжатлар талаблари, компания фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари инобатга олинган.

    Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилиги талабларидан келиб чиқиб, компаниядаги давлат улушини ошкора сотув механизми асосида савдога чиқариш бўйича Давлат тендер комиссиясининг 2020 йил 15 декабрдаги 5-сон қарори қабул қилинган. Компаниядаги давлат улушини ошкора сотув механизми орқали савдога чиқариш бўйича ҳужжатлар қўмита томонидан ўрганиб чиқилган.

    Компаниядаги давлат улушини сотиб олиш бўйича кўплаб талабгорлардан таклифлар келиб тушган бўлиб, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан кўриб чиқилмоқда.

    Мавзуга доир: Ўзбекистондаги Coca-Cola’нинг давлат улушини сотиб олиш учун 3 та таклиф тушгани маълум қилинди

    «Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасининг ‘Рақобат тўғрисидаъги қонуни талабларига асосан Монополияга қарши курашиш қўмитаси ваколати доирасида савдо жараёнларини очиқ ва шаффоф ўтказилиши тарафдори эканлигини ҳамда бу жараёнларда қонунчилик талаблари асосида ҳаракатларни амалга ошираётганлигини билдиради», — дейилади баёнотда.

    Маълумот учун, Coca Cola İçecek — алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи турк компанияси бўлиб, унинг тарихи 1964 йилга бориб тақалади. 2002 йилдан ҳозирги номда фаолият кўрсатмоқда. Coca-Cola тузилмасида энг муҳим корхоналардан бири ҳисобланиб, 10 та бозорга маҳсулотларини етказиб беради. Асосий эгалари Anadolu Efes (50,3 фоиз) ва The Coca-Cola Company (20,1 фоиз) ҳисобланади.

    Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Ўзбекистон ҳукумати Coca-Cola Ичимлиги Узбекистон Лтд ҚКдаги улушини хорижий инвесторга сотмоқчи эканлиги маълум қилинган эди. Европа тикланиш ва тараққиёт банки битимда воситачи сифатида иштирок этиши керак эди. Бироқ кейинроқ мамлакат ҳукуматининг устувор режалари ўзгаргани сабаб жараён тўхтаб қолган эди. 2020 йилнинг март ойида эса Coca-Cola Ўзбекистонга 31 миллион доллар инвестиция киритишни режалаштираётгани, июнь охирларида эса Coca-Cola компанияси оммавий савдолар асосида хусусийлаштирилиши тўғрисида хабар берилганди. 2020 йилнинг августида эса Coca-Cola’нинг давлат улуши иккинчи маротаба сотувга қўйилганди.

    13.01.2021, 06:42   Изоҳ (0)   26724
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда исломий молия концепциясини ўз ичига олган қонун ишлаб чиқилади

    13.01.2021, 06:27

    Ўзбекистондаги маҳкумлар сони маълум қилинди

    12.01.2021, 23:44

    Ўзбекистонда фарзанд асраб олиши мумкин бўлган шахслар рўйхати кенгайтирилади

    12.01.2021, 23:28

    Фарғонада Тicо йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди

    12.01.2021, 23:13

    Бухорода таниши билан саломлашиш учун машинасини йўлнинг ўртасида тўхтатган ҳайдовчи жаримага тортилди

    12.01.2021, 22:42

    Ўзбекистонда пандемия кўчмас мулк ва автомобиль бозорига қандай таъсир кўрсатди?

    12.01.2021, 22:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.