• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тезроқ амалиётга жорий қилиш керак». ДСҚ, Марказий банк, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари масъуллари — даромадлар декларациясига доир қонун лойиҳаси ҳақида

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги амалдорларнинг даромадлари декларация қилинишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. 2019 йилда Бандлик ва меҳнат муносабатлари тайёрлаган қонун лойиҳасидан фарқли ўлароқ (вазирлик лойиҳаси бўйича, ушбу тартиб 2020 йил 1 январдан жорий этилиши керак эди), агентлик таклиф қилаётан лойиҳада қуйидан тортиб юқоригача бўлган барча мансабдорлар — ҳатто президент ва бош вазир ҳам декларация тўлдириши таклиф қилинган. Ҳужжат лойиҳаси ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинмоқда.

    Мавзуга доир: «Бунинг нимасидан қўрқиш керак?». Ўзбекистон ҳукумати аъзолари даромадларни декларация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига ижобий муносабатда

    Куни кеча маданият, АКТ, инновацион ривожланиш вазирлари, шунингдек, спорт вазири биринчи ўринбосарининг муҳокама қилинаётган қонун лойиҳасига қисқача муносабати эълон қилинган эди. «Дарё» мухбири Миролим Исажонов ушбу масала юзасидан яна бир қатор вазирлик ва идора раҳбарлари ўринбосарларига мурожаат қилиб, уларнинг фикри билан қизиқди.

    «Яширин иқтисодиётни камайтиришга хизмат қилади» — Аҳадбек Ҳайдаров, молия вазири ўринбосари

    Аҳадбек Ҳайдаров.

    Аҳадбек Ҳайдаров.
    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»
    «Биз бунга ижобий қараймиз, албатта. Чунки вазирлигимиз давлат бюджетига имкон қадар кўп даромад тушишидан манфаатдор. Давлат ходимларининг ўз даромадларини декларация қилиш тизимининг жорий этилиши кейинчалик яширин иқтисодиётни камайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, коррупция даражасини қисқартиришда ҳам муҳим омиллардан бири бўлади. Шу пайтга қадар декларация масаласи кўп марта айтилган. Вақти-соати келиб, мана, қонун лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилди. Бу қонун мени хавотирлантирмайди, бунга табиий ҳол сифатида қарайман. Кўп давлатларда декларация тизими жорий этилган. Биз ҳам буни тўғри қабул қилишимиз керак».

    «Тезроқ амалиётга жорий қилиш керак» — Мубин Мирзаев, Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари

    Мубин Мирзаев.

    Мубин Мирзаев.
    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    «Биринчи навбатда солиқ органларининг ўзида даромадларни декларация қилиш тизимини йўлга қўймоқчимиз. Чунки ўзимиз ўрнак бўлишимиз керак. Солиқ органларининг ўзи даромадларини тўғри кўрсатяптими, коррупцияга қарши курашда тўғри иштирок этяптими, декларация тизимида ўзининг ҳиссасини қўшяптими-йўқми, деган саволларга ҳар қандай давлат ташкилотида ишлайдиган ходимлар жавоб олиши керак.

    Биз мана шуларни тўлиқ кўрсатган ҳолда қўмитамизда пастдан тепагача декларация тизимини йўлга қўямиз ва бошқаларни ҳам шунга даъват этамиз. Бу қонунни шубҳасиз қўллаб-қувватлайман. Деярли барча давлатларда мазкур тизим мавжуд ва биз ҳам бунга ўтишимиз керак. Агар мамлакатда коррупция бўлмаса, ўша давлат, албатта, ривожланади. Коррупция бор давлат ҳеч қачон тараққий этмайди.

    Ушбу тизимни олдинроқ йўлга қўйса ҳам бўларди. Лекин вақти-соати энди келди. Декларацияни жорий этиш, даромадларни тўғри кўрсатиб, ҳалол ишлаш, коррупцияни максимал даражада қисқартириш — бу халқнинг талаби, сиёсат ва президентимизнинг талаби. Бу қонун лойиҳасига хоҳишим баланд, бу Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари сифатида менга жуда керакли ҳужжат. Уни тезроқ қабул қилиб, амалиётга жорий этиш лозим».

    «Харажатлар тарафдан ҳам назорат қилса бўлади» — Илҳом Норқулов, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири биринчи ўринбосари

    Илҳом Норқулов.

    Илҳом Норқулов.
    Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати
    «Нафақат даромадлар, балки харажатлар декларациясини ҳам жорий қилишимиз керак. Чунки харажатлар тарафдан ҳам назорат қилса бўлади. Ўйлайманки, бу жуда ҳам долзарб ва керакли нарса. Бу, бир тарафдан, давлат бошқаруви соҳасидаги ходимларнинг амалга ошираётган харажатлари ва уларни олаётган даромадлари қанчалик қонунийлиги ҳамда ўзаро мутаносиблигини кўрсатади. Иккинчи тарафдан эса, бу борада жамоатчиликнинг самарали назорати йўлга қўйилса, шаффофлик бўлади ва давлат бошқарув тизими вакилларига бўлган ишончни янада орттиради. Шунингдек, коррупцияга қарши курашда ҳам муҳим омил бўлиб қолади. Ушбу қонун лойиҳаси мени амалдор сифатида умуман хавотирга солгани йўқ».

    «Ҳеч қандай хавотирли томони йўқ» — Беҳзод Ҳамроев, Марказий банк раиси ўринбосари

    Беҳзод Ҳамроев.

    Беҳзод Ҳамроев.
    Фото: «Kun.uz»

    «Даромадлар декларацияси бутун дунёда бор. Ўзбекистонда ҳам бу масала кўп марта кўтарилди. Буни йўлга қўйиш керак. Даромадларни легаллаштириш, солиқдан қочиш ёки яшириш ҳамма секторда бўлади. Барча мамлакатларда, давлат ишчиси бўладими ёки тадбиркор, фарқи йўқ, жамиятда бундай ҳолат кузатилади. Аммо давлатдан ойлик олиб, қандайдир лавозимда ишлаётган бўлса, албатта, жамоатчилик олдида ҳисобот бериши лозим. Даромад манбасини — кимдан ёки қаердан олганини ошкор қилсин. Йил давомида тадбиркорлик орқали даромад топган бўлса ёки иш жойидан ойлик, мукофот пули олган бўлса, банкдан қанчадир кредит олган бўлса, марҳамат, барчасини кўрсацин. Назаримда, бунинг ҳеч қандай хавотирли томони йўқ».

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда Президентга ҳам йил давомида ишлаб топган пули ҳақида ҳисобот топшириш мажбурияти юклатилиши мумкин

    12.01.2021, 08:22   Изоҳ (0)   15530
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода тилла тақинчоқ ўғрилари қум-тупроқда қолдирилган оёқ излари орқали топилди

    12.01.2021, 08:15

    «Пулни нотўғри нарсага сарфлаймиз, лекин ҳаммаси 100 фоиз шаффоф бўлади ва пулни тўғри нарсага ишлатамиз, аммо 50 фоизи ўғирланади, деган танлов бўлса, иккинчисини...

    12.01.2021, 08:01

    Тошкент метроси поездлари энг кучли карантин вақтида ҳам ҳаракатдан тўхтамагани маълум қилинди

    12.01.2021, 07:43

    Бухородаги ёнғинда икки нафар фуқаронинг жароҳат олиб шифохонага ётқизилгани айтилганди. Шифохона бош шифокори буни рад этди

    12.01.2021, 07:29

    Банкка кредит сўраб борилганда «ресурс йўқ» деган жавоб берилиши асослими? Марказий банкнинг Қашқадарёдаги масъули жавоб берди

    12.01.2021, 06:56

    Бухорода ер ажратиш эвазига фуқародан 2 минг доллар пора олган ҳокимлик масъули қўлга олинди

    12.01.2021, 06:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.