Ўзбекистондаги бир қатор банклар 12 январь, сешанба кунидан бошлаб доллар курсини кўтарди, деб хабар бермоқда Spot.
Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 470 сўмга сотиб олишни, 10 520 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Декабрь ойининг ўрталарида банклар 1 АҚШ долларини 10 440 сўмдан сотиб олиб, 10 500 сўмдан сотаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 11 январь, душанба куни Марказий банк валюта курсларини янгилаганди. Унга кўра, АҚШ доллари яна кўтарилиб, 10 473 сўм бўлди. 11 январь куни валюта биржасида 1 АҚШ доллари 10 492 сўмни ташкил қилганди. Октябрь ойи ўрталарида Марказий банк сўмнинг кескин қадрсизланиши эҳтимоллигини паст деб баҳолаганди.
Изоҳ (0)