• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Депутатлар яхшилигидан эмас, балки ўз сиёсий карьерасини ўйлаб, нотўғри иш қилган ҳокимни ишдан олиб ташлаши керак» — Беҳзод Ҳошимов

    Эркин сайловлар ва шундай сайловларда сайланган халқ вакиллари йиғини — ташқи кўринишидан қонуний, лекин мазмунан нотўғри ишларга қарши курашдаги воситадир. Бу ҳақда иқтисодиётчи Беҳзод Ҳошимов «Улар» дастуридаги чиқишида фикр билдирди.

    Telegram’даги Davletovuz канали Андижон, Жиззах, Хоразм, Навоий вилоятларидаги айрим давлат харидлари ҳудудий амалдорларнинг яқин танишлари ёки қариндошларига, баъзи ҳолларда ўзларига тегишли компанияларга насиб этганига доир маълумотларни кетма-кет эълон қилиб бормоқда. Беҳзод Ҳошимовнинг таъкидлашича, бу ишларнинг аксарияти қонуний амалга оширилган, бироқ ўзи нотўғри.

    Агар шундай нотўғри ишлар бўлган туманда кенгаш ишласа, кенгаш ўша ҳокимни ишдан олиб ташлаган бўларди. Депутатлар ўз сиёсий карьерасини ўйлаб ҳам ҳокимни ишдан олиб ташларди. «Сиз тендерни акангизга берибсиз, биз сизга ишонмаймиз», деб. Депутатлар ҳокимни ишдан олиб ташлаши учун оддий кўпчилик овоз берса бўлди.

    Дейлик, сиз туман кенгаши депутатисиз. Сиз сиёсий карьера қилмоқчисиз. Туманингиз ҳокими гулни ёки сувни акасининг корхонасидан олиб келди. Хуллас, қандайдир қинғир иш қиляпти. Аниқ бир қонунбузарлик ҳолати йўқ, агар шундай бўлса, жиноят иши очилиб, бу иш билан прокуратура шуғулланиши керак ва ҳоказо. Қонунбузарлик бўлмаса, у ҳолда сиз туман кенгаши депутати сифатида минбарга чиқиб, «бунақанги ҳокимга ишониб бўлмайди», деган фикрни билдиришингиз мумкин ва бунга ҳамкасбларингизни ишонтира олсангиз, катта эҳтимол билан ҳоким ишдан кетади.

    Бир сафар Сан-Франциско шаҳар мериясига бориб, шаҳар кенгаши шаҳар мерини тузлаётганига гувоҳ бўлганман. Нима эмиш, кўча тозалаш машинаси бир кўчани белгиланганидан кечроқ тозалабди. Мер тушунтиряпти — машина бузилиб қолганди, шундай-шундай сабаблар бор эди, деб. Депутат эса: «Менга фарқи йўқ, менга овоз берган одам телефон қилиб, уйининг олди вақтида тозаланмагани учун машинасини автотураргоҳга қўя олмагани, оқибатда жарима тўлаганини айтди», деяпти.

    Мер шаҳар озодалиги учун масъул бўлгани учун вазиятни тушунтириб, узр сўраяпти. Депутат шаҳар ҳокимини айнан камералар қаршисида тузлади. Демоқчиманки, ижро ҳокимиятининг бошлиғи мана шундай оддий бир масалада ҳам депутат олдида ожиз. Энди тасаввур қилинг, кўчани тозалашга масъул ўша компания мернинг акаси ё бошқа қариндошига тегишли бизнес бўлса нима бўларди?

    Беҳзод Ҳошимов, иқтисодиётчи

    Ҳошимовнинг таъкидлашича, ҳоким ишдан кетиши учун қонунни бузиши шарт эмас, нотўғри иш қилса, самарасиз ишласа, шунинг ўзи ҳам етарли бўлиши мумкин; нотўғри иш қилган ҳоким «ўз ишини биладиган депутатлар учун текин сиёсий гўшт».

    Олий Мажлис нима учун керак? Пулни тақсимлаш учун, бошқа функцияси йўқ. XV асрда парламентлар нима иш қилган? Пул тақсимлаган, солиқ солган. Англиядаги биринчи парламент нима қилган? Қиролнинг солиқ солиш ҳуқуқини олиб қўйган, лордлар келиб, қиролга: «Энди солиқ солиш, уруш қилиш, пулни ишлатиш бўйича биз билан маслаҳатлашасиз», деб талаб қўйган. Францияда одамлар мана шу масалани деб инқилоб қилган.

    Америка нима учун мустақиллик учун урушган? Шиори нима эди бу урушнинг? «Агар Британия парламентида бизнинг вакилимиз ўтирмаса, биздан солиқ олмайсиз». АҚШ колония бўлгани учун ундан олинган солиқларни Британиядаги парламент тақсимлаган. Америкадагилар, Жорж Вашингтон, 13 та колония вакиллари: «Ўртоқлар, биз солиқ тўлаяпмизми, тақсимлаш жараёнида ҳам одамимиз иштирок этиши шарт», деган. Англия эса: «Йўқ, тақсимлаш биздан, солиқ эса сиздан», деган.

    Шундан уруш келиб чиқиб, АҚШ мустақилликка эришган. Солиқ билан бирга ваколатлар ҳам келиши керак, деган байроқ остида уруш қилинган. Ўша вақтда, масалан, қора танлиларни одам ўрнида кўришмаган, аёлларда овоз бериш ҳуқуқи йўқ эди, лекин парламент бор эди. Яъни, парламентнинг асосий функцияси — солиқларни йиғиш ва уларни қайта тақсимлаш, инсон ҳуқуқлари, болаларни ҳимоя қилиш кабилар парламентнинг 227-функцияси. Олий Мажлис ҳам шунинг учун керак.

    Ихтиёрий N вилоятга борайлик, у ерга 100 сўм пул ажратилган. Депутатларга: «Шу пулнинг неча фоизини ҳокимият учун гул экишга ажратиш керак?», деган саволни қўйсак, улар пулнинг 50 фоизига гул экамиз дейдими, 90 фоизигами ёки 0,1 фоизига? Балки: «Ўртоқлар, мактабларимизда свет йўқ, аввал шуни тўғрилайлик, кейин қачондир ҳокимият биносида ҳам гул экармиз ёки минбар тагига гул қўярмиз», дейиши мумкин.

    Масалан, ҳозир Халқ таълими вазирлигига бориб ҳароба мактабларнинг расмини кўрсатгин, десангиз, сизга катта альбом беришади, мамлакат бўйлаб томи муаммо, поли йўқ юзлаб мактабларни кўрасиз; свет, кондиционер, туалет, интернет демаяпман. Оддий — пол. Буни ўша туман депутати айтиши керак. Мен ўша депутатлар буни ўзлари яхши бўлгани учун айтади, демаяпман, сиёсий капитали учун айтади.

    Тумандаги сайланган одам эртага яна қайта сайланиши учун, юқорироқ даражадаги сиёсатчига айланиш учун: «Ҳа, мана мен мактабларга пол қилдириб бердим, туман марказига бордим-да, пул олиб келиб, пол қиляпман, мен қилдим», дейди. Ривожланган давлатларда баъзида депутатнинг номи ҳам ёзилган бўлади, қандайдир лойиҳа қилса: «Фалончи депутат марказдан пул олиб келиб, қилдирди», деган. У расмга тушади, менинг сиёсий кампаниям шу, дейди.

    Инсонларнинг яхшилигига ишонган ҳолда мактаблар ремонт қилинади, демаяпман. Одамларнинг айнан эгоистик ва амбициялари нуқтаи назаридан айтяпманки, улар ўз карьерасини яхшилаш мақсадида умумий пулни жамиятга ёқадиган жойларга ишлатади. Ўзини ўйлаб қилади, лекин жамият фойда кўради. Бу масалада ўзбекистонликлар истисно бўлади, деб ўйламайман. Бизда ҳам сиёсатчилар бор ва улар ҳам сиёсий карьера қилгиси келади.

    Беҳзод Ҳошимов, иқтисодиётчи

    Мавзуга доир: «Пулни нотўғри нарсага сарфлаймиз, лекин ҳаммаси 100 фоиз шаффоф бўлади ва пулни тўғри нарсага ишлатамиз, аммо 50 фоизи ўғирланади, деган танлов бўлса, иккинчисини танлардим»

    12.01.2021, 09:08   Изоҳ (0)   21898
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «ССВ юритаётган коронавирус статистикасига тўлиқ ишонаман, чунки у тўғри» — Абдуҳаким Ҳожибоев

    12.01.2021, 08:48

    Бухорода туғилмаган фарзандини 50 млн сўмга баҳолаб, 25 млн сўмини олаётган аёл қўлга олинди

    12.01.2021, 08:46

    «Тезроқ амалиётга жорий қилиш керак». ДСҚ, Марказий банк, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари масъуллари — даромадлар декларациясига доир қонун лойиҳаси ҳақида

    12.01.2021, 08:22

    Бухорода тилла тақинчоқ ўғрилари қум-тупроқда қолдирилган оёқ излари орқали топилди

    12.01.2021, 08:15

    «Пулни нотўғри нарсага сарфлаймиз, лекин ҳаммаси 100 фоиз шаффоф бўлади ва пулни тўғри нарсага ишлатамиз, аммо 50 фоизи ўғирланади, деган танлов бўлса, иккинчисини...

    12.01.2021, 08:01

    Тошкент метроси поездлари энг кучли карантин вақтида ҳам ҳаракатдан тўхтамагани маълум қилинди

    12.01.2021, 07:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.