• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Золушкаларнинг ҳаётдаги прототиплари: Ҳаётда ҳақиқий шаҳзодаларни учратган оддий аёллар (фото)

    Дастурчи, сузувчи, журналист, актриса ва официант каби касб эгаларининг барчасини нима бирлаштириши мумкин? Албатта, улар билан оила қурган шаҳзодалар. Бу балки эртакка ўхшар, аммо соддагина хонимлар тахт меросхўрлари билан кутилмаган жойда танишиб қолган ва уларнинг кўнглидан жой олишга муваффақ бўлган.

    София Хеллквистнинг турмуш ўртоғи Карл Филипп − Швеция шаҳзодаси

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Швеция шаҳзодаси Карл Филипп ва унинг рафиқаси София бир йил аввал энг гўзал эртакни ҳаётга олиб киришга муваффақ бўлди ва қироллик тўйини нишонлади. Жуфтлик замонавий одамлар каби швед тунги клубида учрашиб қолган. София университет таътили вақтида Нью-Йоркдан ўз ватани Швецияга келган. Ўқиш билан бир қаторда официант, ёга ўқитувчиси ва модель бўлиб ишлаган. Албатта, қироллик оиласи уларнинг никоҳига қарши бўлган. Аммо Филипп «бир қарашда муҳаббат»дан сўнг ўз маликаси билан оила қуришга қарор қилган ва Софияга турмушга чиқиш таклифини билдирганида, шубҳалар ўз-ўзидан бартараф бўлган.

    Метте-Марит Хейбининг турмуш ўртоғи Хокон − Норвегия валиаҳд шаҳзодаси 

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Шаҳзода Карлнинг ҳикояси бу борада бошқаларникидан қолишмайди. Оддий бир аёл официантлик қилиб, гиёҳвандликка берилади. Бундан ташқари фарзанди ҳам бор эди. Аммо тўсатдан концерт дастурларнинг бирида қизнинг тақдири тамоман ўзгариб кетади. Бу ҳикояга эмас, кўпроқ томошабин ҳиссиётини жунбушга келтирувчи сериалга ўхшаши аниқ. Жуфтликнинг яширинча учрашуви тез орада бутун оммага тарқалиб, узоқ вақт давомида оммавий ахборот воситалари шаҳзоданинг ҳаётига қизиқиш билан қараган. Шунингдек, унинг танловини деярли ҳеч ким маъқулламаган эди. Шунга қарамай, шаҳзода Метти-Маритга уйланиш таклифини очиқлади ва фарзандини асраб олди. Хакон никоҳга рухсат берилмаса, тахтдан воз кечишга ҳам рози бўлган. Ҳозирда улар 15 йиллик бахтли ҳаёти давомида уч фарзандни тарбия қилмоқда.

    Кейт Миддлтоннинг турмуш ўртоғи шаҳзода Уильям − Кембриж герцоги

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Кейтнинг ота-онаси бой тадбиркорлар бўлиб, у нуфузли Сент-Эндрюс университетида ўқиган. У ерда Уэльс шаҳзодаси Чарльзнинг тўнғич ўғли шаҳзода Уильям билан танишиб қолган. Қироллик оиласининг қаршилигига қарамай, 9 йиллик ишқий муносабатдан сўнг жуфтлик турмуш қурган.

    Шарлен Уитстокнинг турмуш ўртоғи Альберт Грималди − Монако князи

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Собиқ сузувчи Шарлен Уитстокнинг ҳаёти замонавий Золушка ҳақидаги ҳикоянинг ўзгинаси. Шарлен Зимбабведа камбағал оилада дунёга келган. Спортга бўлган муҳаббат ҳамда сузиш бўйича мураббийи − онасининг назорати остида доимий машғулотлар Жанубий Африкада чемпионликни қўлга киритишга ва кейинчалик Олимпия ўйинларида иштирок этишга ёрдам берди. Ана шу вақтларда у князь билан учрашиб қолган. Альберт Шарленнинг мухлисига айланиб қолганди, аммо спортчи унга узоқ вақт жавоб қайтармаган. Бу эса шаҳзодани янада унга яқинлаштирган. 11 йил давомида орадаги муносабатлар сир сақланган, расмий манбалар уларнинг никоҳ тўйи ҳақида ҳам маълумот бермаган. 2014 йилнинг декабрь ойида эса Шарлен эгизак фарзандларини дунёга келтирган.

    Мери Дональдсоннинг турмуш ўртоғи Фредерик − Дания валиаҳд шаҳзодаси

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Фредерик ва Мери Австралия шаҳрида учрашган. Шаҳзода Олимпиадада севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш учун келганидан сўнг ўша ерда бўлажак рафиқасини учратган. Улар аввал почта орқали мулоқот қилиб турган. Кейинроқ Дональдсон Лондонга юридик идорада ишлаш ва севгилисига яқинроқ бўлиш учун кўчиб ўтган. Бу вақт мобайнида қиз кўнгил қўйган кишиси ким эканини билмас эди. Аммо қирол оиласи билан танишувда у куёвнинг юқори мақомини қабул қилиши ва бир қанча шартларга рози бўлиши керак бўлган. Бунинг учун у Дания тилини ўрганиши, Лютеран черковига бориши керак эди. Мери ҳамма шартларга рози бўлган ва 2004 йил май ойида жуфтлик турмуш қурган.

    Мари Каваленинг турмуш ўртоғи Йоахим − Дания шаҳзодаси

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Дастурчи Мари асли франциялик бўлган. Шаҳзода 2004 йилда ўзининг биринчи турмуш ўртоғи Александра Менли билан ажрашган. Йоахим Марини 2002 йилда кечки овқатда учратган, аммо оиласидан ажрашгандан кейингина у билан учрашишни бошлаган. Мари жуда ўқимишли бўлиб, Бостон университетини тамомлаган ва учта хорижий тилни билади. Шунингдек, Мари шаҳзоданинг аввалги оиласи билан жуда яхши келишади ва ҳаттоки таътилни ҳам биргаликда ўтказади. Айтганча, Александранинг болалари Мариникидан аввал тахтни эгаллашга ҳақли.

    Летиция Ортиснинг турмуш ўртоғи Фелипе − Испания қироли

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Летицияда шаҳзоданинг жалб этадиган ҳеч қандай ўзгачалик йўқ эди. У журналист бўлиб ишлар, ўқитувчи инсон билан қурган никоҳидан ажраган эди. Летиция шаҳзода билан мамлакат шимолида чўкиб кетган танкер ҳақида репортаж пайтида танишган. Летиция унгача барча таклифларни рад этган, аммо шаҳзоданинг саъй-ҳаракати бекорга кетмади. Летиция нафақат ажойиб онага, балки бутун Испаниянинг севимли хонимига айланган.

    Максима Соррегетанинг турмуш ўртоғи Виллем Александр − Нидерландия қироли

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Максимани ҳам оддий оила фарзанди деб бўлмайди. Унинг отаси 70 йилларда қишлоқ хўжалиги вазири бўлган, фақатгина унинг онаси рафиқа эмас, балки вазирнинг маъшуқаси бўлган. Шуниси эътиборга лойиқки, Виллемнинг аввалги севгилиси айнан қариндошларининг норозилиги туфайли унинг рафиқаси бўла олмаган. Аммо бу нарса Максимага тўсқинлик қилмаган ва жуфтлик оила қуришга муваффақ бўлган.

    Мария Тереза Местренинг турмуш ўртоғи Анри − Люксембургнинг буюк князи

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Анри кубалик Мария Тереза билан Женева университетида ўқиётганида танишган. Ёшлар учрашишни бошлаган, аммо Анрининг онаси нега у оддий инсон билан муносабатларни бошлаганига тушунолмаган. 1981 йилда тўйдан сўнг янги турмуш қурган оила билан қироличанинг муносабати вафотигача ҳам ўзгармай қолган.

    Меган Марклнинг турмуш ўртоғи шаҳзода Гарри

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Шаҳзода уч ойлик муносабатлардан кейиноқ уни ўзининг қариндошлари билан таништирган, фақат қиролича Елизавета II бундан мустасно. Қиролича кенжа набирасининг хотинига нисбатан қаттиққўллик қилмаган, чунки у Британия тахтини мерос қилиб олмаслигини тушунган. Шаҳзоданинг ҳаётида оила борасида бир қанча муаммолар ҳам бўлган, аммо эндиликда барчаси тартибда. Охир-оқибат улар ўзларининг сценарийларига кўра турмуш қурди.

    Мавзуга доир:

    • Фото: 2021 йилда фарзандли бўладиган машҳур жуфтликлар
    • «Ўзгача келинлар»: қора кўйлакда турмуш қуришга қарор қилган 8 та юлдуз (фото)
    • Эртаклардаги Шаҳризодалар: Араб шайхларининг рафиқалари қайси соҳаларда фаолият юритади? (фото)

    11.01.2021, 15:57   Изоҳ (0)   48072
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юлдуз, Озода ва бошқа машҳур хонандаларнинг Тошкентдаги «бирров»лари нархи қанча?

    11.01.2021, 13:42

    Юлдузларнинг Instagram саҳифасига жойлаштирган илк ва охирги суратлари (фото)

    11.01.2021, 11:58

    Фото: 2021 йилда фарзандли бўладиган машҳур жуфтликлар

    10.01.2021, 12:47

    Кайли Женнер гаражи: Косметика империяси маликаси қандай автомобилларни хуш кўради? (фото)

    10.01.2021, 10:48

    Instagram: Онасига машина совға қилган Дилсўз, фарзандли бўлган Хуррам султон, хейтерларини «ўққа тутган» Муниса Ризаева

    09.01.2021, 22:57

    «Муҳташам юз йил» сериали юлдузи Моҳидаврон − Нур Феттаҳўғлунинг дабдабали уйига саёҳат (фото)

    09.01.2021, 20:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб

     

    Тавсия этамиз

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ элчихоналари хорижий талабаларга виза беришни давом эттиради

    Дунё | 19 июн, 11:13

    Ўзбекистонда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси бюджетга 195 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 19 июн, 10:30

    Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасига йўл олмоқда — манба

    Спорт | 19 июн, 11:01

    “Ақлли” кўзойнак, ресторан, кроссовка: жаҳонга машҳур юлдузлар оддий одамларга қандай ёрдам беради?

    Лайфстайл | 19 июн, 10:59

    Ўзбекистонда 20 июнь куни ҳарорат нисбатан пасаяди

    Ўзбекистон | 19 июн, 10:45

    Эрон Исроилга 20 та ракета учирди (видео) 

    Дунё | 19 июн, 10:40

    “Дўстлар” юлдузи Меттю Перрининг ўлимига алоқадор шифокорга 40 йилгача қамоқ жазоси таҳдид қилмоқда

    Шоу-бизнес | 19 июн, 10:26

    “Безосга бу ерда жой йўқ”: Венецияда Жефф Безос ва Лорен Санчеснинг тўйига қарши норозиликлар бошланди

    Лайфстайл | 19 июн, 09:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.