ESPN нашри Ла Лиганинг сўнгги ўн йилликдаги энг яхши дриблингчилари рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, биринчи ўрин «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига тегишли бўлди. Аргентиналик футболчи рақибларини жами 1617 марта муваффақиятли алдаб ўтган ва энг яқин таъқибчидан деярли уч баробарга ўзиб кетган.
Қизиғи 2018 йилда «Ювентус»га йўл олган «Реал» собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду топ-9 ликдан жой олмаган.
Топ-9 лик билан танишинг:
1. Лионель Месси («Барселона») — 1 617 дриблинг;
2. Икер Муниаин («Атлетик») — 607;
3. Иско («Реал») — 527;
4. Неймар («Барселона» собиқ футболчиси) — 493;
5. Эвер Банега («Севилья» собиқ футболчиси ва «Валенсия») — 465;
6. Фабиан Орельяна («Вальядолид») — 452;
7. Хоакин Санчес («Бетис») — 450;
8. Марсело («Реал») — 430;
9. Андрес Инеста («Барселона» собиқ футболчиси) — 426.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)