«Тоттенҳэм» ярим ҳимоячиси Алфи Девайн Англия Кубоги доирасида 10 январь куни «Марин»га қарши баҳсда (5:0) дебют қилди ва гол уришга эришди.
Англиялик футболчи «Тоттенҳэм» расмий ўйинида гол урган энг ёш футболчига айланди — 16 ёш-у 163 кун.
Шунингдек, Девайн «шпорлар» тарихидаги энг ёш дебютантга ҳам айланди. У аввалроқ Дейн Скарлетт томонидан ўрнатилган рекордни янгилади.
Эслатиб ўтамиз, Алфи учрашувнинг 46-дақиқасида майдонга тушиб, 60-дақиқада жамоасининг бешинчи голини урди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)