«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Бундеслига 15-тури доирасида 8 январь, жума куни бўлиб ўтган баҳсда (2:3) гол уришга муваффақ бўлди.
Бу польшалик футболчи учун Бундеслига жорий мавсумидаги 15 ўйинда урилган 20-гол бўлди. Шу тариқа Левандовски мавсумнинг дастлабки 15 турида 20 та гол урган тарихдаги иккинчи футболчига айланди. Ундан аввал «Бавария» собиқ ҳужумчиси Герд Мюллер 1968/69 йилги мавсумда бу натижани қайд этганди.
Польшалик футболчи 2020 йилда қатор нашрлар томонидан (масалан, Marca, The Guardian, Globe Соccеr) йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Шунингдек, у ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши ўйинчисига айланди ва «The Best» совринини қабул қилиб олди. Аввалроқ футболчи Польшанинг 2020 йилдаги энг яхши ўйинчиси бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)