Қашқадарё вилоятида ҳоким Зоир Мирзаев бошчилигидаги ҳокимлар бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилмоқда, дея хабар берди «Дарё» мухбири.
Таъкидланишича, ҳокимлар Президент администрацияси топшириғига асосан тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
«Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаев бошчилигидаги туман ва шаҳар ҳокимлари, шунингдек, вилоят ҳокимининг барча ўринбосарлари 7 январь куни бирламчи тиббий кўрикдан ўтди. Тиббий кўрик вилоят кўп тармоқли тиббиёт поликлиникасида амалга оширилди», — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шавкат Мамадиев.
Шавкат Мамадиевнинг қўшимча қилишича, бу жараён ҳокимлар билан бошланиб, барчани қамраб олади. Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида аҳоли саломатлигига алоҳида эътибор қаратилади.
Изоҳ (0)