• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Навоийча тендер». Бир неча млрд сўмлик давлат буюртмаларини тендер буюртмачиси раҳбари оиласига тегишли корхона қўлга киритгани маълум бўлди

    Навоий вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси раҳбари Баҳодир Мансуров оиласига тегишли қурилиш корхонаси бир неча миллиардлик давлат буюртмаларини қўлга киритган. Бу ҳақда очиқ маълумотларни ўрганиш асосида «Давлетовуз» Telegram канали хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, 2019 йилнинг 19 мартидан Навоий вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясига, яъни вилоятдаги қурилишлар бўйича асосий давлат буюртмачисига Мансуров Баҳодир Пўлатович раҳбар этиб тайинланган. Бир неча миллиард сўмлик давлат буюртмаларини қўлга киритган «Меҳрангез Б-2002» МЧЖ Баҳодир Мансуров оиласига тегишли бўлган.

    Навоий вилояти Кармана тумани «Боғишамол» МФЙ ҳудудидаги 30-сонли мактабни реконструкция қилиш (240 ўринли ўқув блоки қуриш) объекти бўйича тендер комиссияси йиғилиши 2020 йилнинг 3 июнида ўтказилган бўлиб, қиймати 2 миллиард сўмлик мазкур объектнинг тендер ҳужжатларига Баҳодир Мансуров комиссия раиси ўринбосари сифатида қўл қўйган. Маблағлар Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратилган.

    Фото: «Давлетовуз»

    Фото: «Давлетовуз»

    Бундан ташқари, Навбаҳор тумани 8-сонли мактабгача таълим муассасаси биносини мукаммал таъмирлаш (125 ўринли блок қурилиши) объекти ҳам «Меҳрангез Б-2002» МЧЖга берилган. Деярли 2,8 миллиард сўмлик ушбу объект бўйича 2019 йилнинг августида ўтказилган танлов комиссиясида Баҳодир Мансуров комиссия раиси бўлган.

    Ҳозирги кунда «Меҳрангез Б-2002» компаниясининг барча улуши Мансуров Саодат Омоновнага (маълумотларга кўра турмуш ўртоғи) тегишли бўлиб, унга Мансуров Меҳрангез Баҳодирович (маълумотларга кўра фарзанди) раҳбарлик қилади.

    Маълумот учун, Навоий вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси бош муҳандиси бўлиб ишлаган А.Турдиев ҳужжатларга 2020 йилнинг июль ойидан 2021 йилнинг январигача компания директори в.б. сифатида имзо қўйиб келган. Январь ойидаги охирги актуал маълумотлар, жумладан, Давлат статистика қўмитаси сайтининг корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар базасида эса Баҳодир Мансуров яна Навоий вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси раҳбари сифатида кўрсатиб ўтилмоқда, дейилади «Давлетовуз» хабарида.

    «Давлетовуз», шунингдек, Навоий вилоятидаги яна бир ҳолатга эътибор қаратди. Очиқ маълумотларга кўра, Навоий вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси Баҳодир Мансуров раҳбарлик қилган даврда бош муҳандис бўлиб ишлаган, 2020 йилнинг июлидан компания директори вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётган Турдиев Алишер Баҳромович оиласига тааллуқли компания — «Баҳромбек келажаги» МЧЖ ҳам бир неча миллиард сўмлик давлат буюртмаларини қўлга киритиб келган.

    Компания улуши тўлиғича Мавлонов Жавлонбек Абдуҳамидовичга тегишли. «Давлетовуз»нинг маълум қилишича, у Алишер Турдиевнинг куёви — синглисининг турмуш ўртоғи ҳисобланади.

    «Баҳромбек келажаги» МЧЖ Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги 24-мактабни реконструкция қилиш (160-ўринли ўқув блоки қуриш) объекти бўйича тендерда (2 миллиард сўмдан ортиқ), Кармана тумани 20-сонли умумтаълим мактабини реконструкция қилиш (180 ўринли ўқув блоки қурилиши) бўйича танловда (1,8 миллиард сўмга яқин), Зарафшон шаҳридаги «Кичик саноат зонаси» ҳудудида сув ва канализация таъминоти учун ташқи муҳандислик тармоқларини қуриш бўйича танловда (108 миллион сўм) ғолиб бўлган. «Давлетовуз»нинг қайд этишича, булар фақат охирги 1-2 йилдаги давлат буюртмалари.

    Шунингдек, Навоий вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси ахборот хизмати 2020 йилда қурилган ижтимоий объектлар ҳақида материал ҳам эълон қилган. Унда айтилишича, компаниянинг 50 кишилик аҳил жамоаси 77,6 миллиард сўмлик 30 та ижтимоий соҳа объектлари бунёд этилишига ҳисса қўшишган.

    «Давлат буюртмаларининг қариндош-уруғларга тегишли компанияларга берилиши, назаримизда, айсбергнинг бир учи холос. Чунки кўряпмизки, жамият ва давлат манфаатлар тўқнашувининг нотўғрилигини ҳатто қоралаш даражасида эмас. «Ҳамма билади-ку, бугун пайдо бўлмаган нарса» деган изоҳлардан ҳам буни сезса бўлади. Ҳали фаворитизм (синфдош, армиядош, земляк), откат (яширин пора), қурилишлар сифати, рақобат муҳитини бузиш, тадбиркорлик ривожига тўсқинлик қўйиш ҳақида ҳеч нарса дейилмаяпти», — дейди «Давлетовуз».

    Мавзуга доир:

    • Андижонда давлат буюртмаларини буюртмачининг ўзига тегишли компаниялар тақсимлаб олгани маълум бўлди
    • Жиззах вилояти ҳокимининг қизига тегишли компания кўчаларга гул экиш бўйича 1,9 млрд сўмлик яна бир тендерни ютиб олгани маълум бўлди
    • «Жиззахча тендерлар-2». Бир неча юз млрд сўмлик лойиҳаларни вилоят ҳокими ўринбосарининг қариндошлари қўлга киритгани маълум бўлди

    07.01.2021, 22:42   Изоҳ (0)   38003
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Тошкентда очиқ осмон остидаги муз майдони очилди

    07.01.2021, 22:27

    Тошкентда олий даражадаги меҳмонларни кутиб олишга мўлжалланган аэропорт қурилишига 140 млн доллар ажратилади

    07.01.2021, 22:12

    Тошкентдаги «Дўстлик» бозори автотураргоҳидан 43 ёшли эркакнинг жасади топилди

    07.01.2021, 21:11

    «Малика»даги пичоқбозлик акасининг ўчини олмоқчи бўлган ука томонидан содир этилган. Ҳозирда айбланувчи ҳам, жабрланувчи ҳам қидирилмоқда

    07.01.2021, 20:40

    Коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган шахсларни мукофотлаш учун ҳар йили давлат бюджетидан қўшимча 500 миллион сўмгача маблағ ажратилади

    07.01.2021, 20:10

    Ўзбекистонда «челнок» савдоларининг тўхташи мандаринлар нархининг кўтарилишига қандай таъсир кўрсатди?

    07.01.2021, 19:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    БМТ ишчи гуруҳи Гулнора Каримова ордерсиз ҳибсга олингани ҳақида хулоса чиқарди

    Ўзбекистон | 5 июл, 21:44

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.