Фарғона вилояти Олтиариқ туманида Nexia бетон тўсиққа урилиши оқибатида унинг ҳайдовчиси вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ.
Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Олтиариқ туманида 29 декабрь куни фуқаро М.М. Nexia русумли автомашинасини «Янгиараб» МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб автомашина бошқарувини йўқотган. Натижада йўлнинг ўрта қисмидаги бетон тўсиққа урилган.
Оқибатда ҳайдовчи тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Андижонда содир бўлган 668 та ЙТҲда 147 киши вафот этгани, Фарғонада Nexia билан тўқнашган Tracker ёниб кетгани ҳамда Самарқандда 14 ёшли бола бошқарувидаги Tracker ЙТҲга учраши оқибатида ҳайдовчининг тенгдоши вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)