«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.
Sky Sports журналисти Анжело Манжантенинг хабар қилишича, футболчига «Реал»дан қизиқиш бор. Мисрлик футболчи мадридликларнинг ёзги трансфер ойнасидаги мақсадларидан бири бўлиб турибди.
Аввалроқ Салоҳ «қизиллар» сафида ўзини яхши ҳис қилмаётгани ҳақида хабарлар янграганди.
28 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛда 15 ўйин ўтказиб, 13 та гол урди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)