«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид де Хеа Премьер Лига 17-тури доирасида 1 январь куни «Астон Вилла»га қарши кечган баҳсда (2:1) майдонга тушди.
Бу испаниялик дарвозабон учун манкунианлар сафида АПЛдаги 327-ўйин бўлди. Шу тариқа де Хеа Буюк Британиядан бўлмаган футболчилар орасида лигада энг кўп ўйин ўтказиш бўйича клуб рекордини ўрнатди. Ундан аввалги рекорд ирландиялик Рой Кинга тегишли бўлиб (326 ўйин), 15 йилдан бери сақланиб турганди.
Умумий ҳисобда де Хеа АПЛдаги ўйинлари сони бўйича бешинчи ўринга кўтарилди.
У фақат Уэйн Руни (393), Гари Невилл (400), Пол Скоулз (499) ва Райан Гиггз (632) каби футболчилардан ортда қолмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)