• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёевни Россия ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Янги йил билан табриклади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 декабрь куни Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Россия раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

    Дастлаб Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан мулоқот қилди. Давлат раҳбарлари кириб келаётган Янги йил билан бир-бирларини самимий қутлаб, Ўзбекистон ва Тожикистон биродар халқларига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.

    Суҳбатда икки томонлама алоқалар ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини яна-да мустаҳкамлашнинг биринчи галдаги вазифалари белгиланди.

    Барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, замонавий хатар ва таҳдидларга қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш, жумладан, товар айирбошлашни кўпайтириш, қўшма кооперация лойиҳаларини илгари суриш, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш юзасидан келишувларга эришилди.

    Давлат раҳбарлари бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини кўриб чиқдилар. Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентига 2021 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раисликда муваффақият тилади.

    Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Қозоғистон раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев билан ҳам мулоқот қилди. Суҳбат аввалида Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари бир-бирларини ҳамда икки мамлакатнинг қардош халқларини кириб келаётган янги 2021 йил билан самимий табриклади, тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.

    Ўтаётган йилнинг барча хатар ва қийинчиликларига қарамай, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг изчил ривожланиши таъминланганлиги алоҳида таъкидланди.

    Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликни, шу жумладан, савдо портфелини яна-да кенгайтириш, инвестиция лойиҳалари, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва энергетика соҳаларида алоқаларни чуқурлаштириш лозимлигини қайд этди. Ҳудудлар ўртасидаги яқин ҳамкорликни давом эттириш, маданий-гуманитар алмашинувнинг кенг дастурини амалга оширишга катта эътибор қаратилди.

    Президентлар, шунингдек, минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашиб, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини муҳокама қилди.

    Ўзбекистон раҳбари Қозоғистон президентига 2021 йилда Евросиё иқтисодий иттифоқига муваффақиятли раислик қилишини тилади.

    Шу билан бирга, Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан ҳам телефон орқали суҳбатлашди. Давлат раҳбарлари бир-бирларини дилдан қутлар экан, кириб келаётган Янги йил муносабати билан самимий табриклар алмашиб, мамлакатларнинг биродар халқларига тинчлик, фаровонлик, бахт-саодат, муваффақият ва равнақ тиладилар.

    Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган глобал инқироз оқибатларига қарамай, якунига етаётган йилда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталарига, яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойилларига, ўхшаш тарих, маданий ва маънавий қадриятлар муштараклигига асосланган стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда катта натижаларга эришилгани таъкидланди.

    Давлат раҳбарлари 2021 йилда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма режаларни, шунингдек, икки томонлама алоқалар ва халқаро тузилмалар, аввало, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасидаги бўлажак тадбирлар режасини атрофлича кўриб чиқдилар.

    Президентлар савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга, келгуси йилда ишбилармонлик ва маданий тадбирларга бой дастурни амалга оширишга келишиб олдилар.

    Янги йилда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

    Бундан ташқари Ўзбекистон Президенти Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Талант Мамитов билан телефон орқали мулоқот қилди.

    Суҳбат аввалида томонлар кириб келаётган Янги йил муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, икки биродар халққа тинчлик, фаровонлик ва бардавом равнақ тиладилар.

    Талант Мамитов Шавкат Мирзиёевга коронавирус пандемиясига қарши курашда кўрсатилган катта кўмак ва амалий ёрдам, шу жумладан, Қирғизистон ҳудудларида мобил тиббиёт марказларини қуриш лойиҳалари амалга оширилгани учун чуқур миннатдорлик билдирди.

    Икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали шериклик алоқаларини изчил мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.

    Ўзбекистон–Қирғизистон ҳамкорлиги кун тартибидаги муҳим масалаларни, энг аввало, саноат кооперацияси, савдо, иқтисодиёт ва минтақавий транспорт йўлакларини ривожлантириш чораларини илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

    Мулоқот сўнгида Ўзбекистон Президенти 2021 йил бошида Қирғизистондаги муҳим ички сиёсий тадбирларни ўтказишда муваффақият тилади.

    Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида ҳам телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Икки мамлакат раҳбарлари бир-бирларини дилдан қутлаб, кириб келаётган янги 2021 йил муносабати билан самимий табриклар алмашдилар, дўст халқларга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этдилар.

    Коронавируснинг глобал миқёсда тарқалиши билан боғлиқ мураккаб шароитда давлатларимиз пандемияга қарши курашиш, жаҳон иқтисодий ва эпидемиологик инқирози оқибатларини енгиб ўтишда бир-бирига ҳар томонлама ёрдамлашгани ва амалий кўмак кўрсатгани катта мамнуният билан қайд этилди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия вакцинасини ишлаб чиқариш бўйича кооперация имкониятлари фаол ўрганилмоқда.

    Юзага келган вазият ва қийинчиликларга қарамай, барча даражалардаги фаол алмашинувлар давом эттирилди. Икки томонлама савдо кўрсаткичлари сезиларли ўсишига эришилди, саноат кооперацияси бўйича қатор йирик лойиҳалар ва маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурлари йўлга қўйилди.

    Суҳбат чоғида президентлар мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга бундан буён ҳам қатъий интилишлари ва бу борада биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришларини тасдиқладилар.

    Келгуси йил режасига киритилган икки ва кўп томонлама тадбирларга пухта тайёргарлик кўришга келишиб олинди.

    Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

    Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Қозоғистоннинг биринчи президенти – элбоши Нурсултон Назарбоев билан ҳам телефон орқали мулоқот қилди.

    Ўзбекистон Президенти ва Нурсултон Назарбоев кириб келаётган Янги йил муносабати билан самимий табриклар алмашиб, бир-бирларига ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг дўст халқларига фаровонлик ва равнақ тиладилар.

    Глобал хатар ва таҳдидлар кучайиб бораётган, жаҳон иқтисодиётида мураккаб вазият юзага келган бир шароитда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари барқарор ривожланишда давом этгани, сифат жиҳатидан янги мазмун билан бойигани катта мамнуният билан қайд этилди.

    Пандемияга қарши курашишда ўзаро ёрдам кўрсатилди. Фаол икки томонлама мулоқотлар, иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма кооперация лойиҳалари давом этди, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувлар кенгайди.

    Халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди. Келгуси йилда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини ўтказиш муҳим экани таъкидланди.

    Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Кўксаройда бир гуруҳ ватандошларга давлат мукофотларини топширгани, «Ватандошлар» жамғармасини ташкил этиш ва 30 июлни Ўзбекистонда «Халқлар дўстлиги куни» деб белгилашни таклиф қилгани ҳамда 2021 йилни Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.

    30.12.2020, 22:11   Изоҳ (0)   11390
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон бўйлаб кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш бошланди

    30.12.2020, 21:55

    Андижонда «Янги йилга 1000 та Қорбобо» лойиҳаси ўтказилмоқда

    30.12.2020, 21:10

    Тимур Ишметов: Ўзбекистоннинг ташқи қарзи миқдори халқаро меъёрларга нисбатан паст ҳисобланади

    30.12.2020, 20:56

    Ўзбекистонда тиббиёт муассасалари байрам кунлари узлуксиз ишлайди

    30.12.2020, 20:11

    Молия вазирлиги Таълим, фан ва маданият тармоқларида бюджет сиёсати департаментига янги директор тайинланди

    30.12.2020, 19:55

    Давлат активларини бошқариш агентлигининг қатор ҳудудий бошқарма раҳбарлари фаолиятидаги камчиликлар туфайли ишдан олинди

    30.12.2020, 19:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.