• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тимур Ишметов: Ўзбекистоннинг ташқи қарзи миқдори халқаро меъёрларга нисбатан паст ҳисобланади

    Молия вазири Тимур Ишметов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида Президентнинг парламентга мурожаати орқали вазирликка юкланган муҳим вазифалар, хусусан, давлат ташқи қарзини бошқариш масаласида гапирди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Давлатимиз раҳбарининг парламент ва халққа мурожаатида Молия вазирлигига бўлган топшириқлардан бири ташқи қарз масаласига қаратилган. Пандемия даврида қўшимча харажатларни амалга оширишга тўғри келди. Соғлиқни сақлаш тизимига мисли кўрилмаган харажатлар қилинди. Бундан ташқари, иқтисодиётни қўллаб қувватлаш, ижтимоий ҳимоя нуқтаи назаридан қийин пайтда аҳолининг заиф қатламига қўшимча моддий ёрдам кўрсатиш учун харажатлар амалга оширилди. Умуман, давлат томонидан ижтимоий нафақаларни олувчилар сони кескин кўпайтирилди. Бунча харажатлар биз ўйлагандан қўшимча қарз жалб қилишни тақозо этди. Лекин қанчалик қийин бўлмасин ташқи қарз бемалол қадам босишимизга сабаб бўлди.

    Ўзбекистоннинг ташқи қарзи миқдори халқаро меъёрларга нисбатан паст ҳисобланади. Ҳозир ҳам, шу йил якуни билан қўшимча қарз жалб қилган ҳолда ҳам бизнинг ташқи қарзимиз миқдори мўътадил ҳисобланади. Яъни хавфли эмас. Уни ҳукумат яхши бошқариш билан бирга, ўз вақтида бемалол қайтара олади. Лекин олдинни кўзлаган ҳолда мана шу ташқи қарз харажатларини ўзимиз ва келажак авлод учун оғир ботмаслиги ҳамда умуман иқтисодий сиёсатни барқарор ушлаб қолиш учун ташқи қарзга жиддий эътибор қаратиш, уни бошқариш топшириқлари берилди», — деган у.

    Тимур Ишметовнинг айтишича, Ўзбекистоннинг муҳим ютуқларидан бири миллий валютада жойлаштирилган евробондлар орқали давлат ташқи қарзини жалб қилишга эришганида бўлди. Президент ўз мурожаатида қарзни миллий валютада олишни кейинги йилларда 40 фоизгача ошириш топшириғини берган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон 2021 йилдан бошлаб давлат номидан ташқи қарз олишни камайтиради

    «Президентимиз мурожаатида энг муҳим урғу берилган томони, бу ташқи қарзда валюта хатарини олдини олиш бўйича бўлди. Яъни қарзлар хорижий валютада жалб қилинаверса, у қарз ўзгармаган ҳолатда ҳам валюта курси ўзгариши ҳисобига унинг юки ортиб боради. Бу юк ошиб бормаслиги учун энди ташқи қарзни ҳам миллий валютада жалб қилишни кенгайтириш масаласида аниқ топшириқлар берилди.

    2020 йилда бу йўналишда биринчи қадам босилди. Ўзбекистон тарихида илк бор давлат халқаро облигацияларини халқаро капитал бозорларида, айнан Лондон фонд биржасида миллий валютамиз-сўмда жойлаштирилди. Яъни Ўзбекистон 2 триллион сўм миқдорида Лондон биржасидан қарз олди. Бунда 3 йил муддатга 14,5 фоиз миқдорида хусусий, хорижий инвесторлар Ўзбекистонга қарз берди.

    Бу — Ўзбекистон учун жудаям катта ютуқ. Оддий қилиб айтганда, тасаввур қилинг бу дунёни бир нечта давлатларидаги инвесторлар долларда бўладими, евродами ўз валюта маблағларини сўмга айлантириб Ўзбекистонга 3 йилга 14,5 фоизга депозит қўйгани билан баробар.

    Лондон фонд биржасида 750 миллион доллар қарзнинг тахминан 200 миллион долларини биз сўмда жалб қилдик. Бу жуда муҳим кўрсаткич.

    Президентимиз топшириқ бердиларки, энди миллий валюта сўмда жалб қилинадиган қарзлар улушини ошириб бориш ва айнан кейинги йилларга 40 фоизгача кўтаришимиз керак. Биз ўзимизнинг сўмда қарз бўлганимиз, албатта қарз юкини ўзимизга ва келажак авлодларга камайтириб боради. Қолаверса, ташқи қарз хатарининг олдини олишга ёрдам беради», — деган Молия вазири.

    Маълумот учун, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2020 йилнинг 10 ойида 18 фоизга ўсиб, 1 октябрь ҳолатига 29,3 миллиард долларни ташкил этган.

    Мамлакат қарзининг 2021 йилдаги умумий чегараси ЯИМга нисбатан 60 фоизга етмаслиги назарда тутилган бўлиб, келгуси йилда 5,5 миллиард доллар миқдорида қарз маблағларини жалб қилиш режалаштирилган.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистоннинг жами давлат қарзи 2021 йилда 28,4 млрд долларга етиши мумкин. Молия вазирлиги буни хавфсиз даражада деб ҳисобламоқда
    • Ўзбекистоннинг хориждан олган қарзлари нималарга сарфланаётгани маълум қилинди

    30.12.2020, 20:56   Изоҳ (0)   14062
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда тиббиёт муассасалари байрам кунлари узлуксиз ишлайди

    30.12.2020, 20:11

    Молия вазирлиги Таълим, фан ва маданият тармоқларида бюджет сиёсати департаментига янги директор тайинланди

    30.12.2020, 19:55

    Давлат активларини бошқариш агентлигининг қатор ҳудудий бошқарма раҳбарлари фаолиятидаги камчиликлар туфайли ишдан олинди

    30.12.2020, 19:42

    Тошкентда дам олиш кунлари автобуслар қай тартибда ҳаракатланиши маълум қилинди

    30.12.2020, 19:10

    100 ёшдан ошган қашқадарёлик момо «Шуҳрат» медалига муносиб кўрилди

    30.12.2020, 18:55

    Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров: «2020 йилда аҳолининг бирорта қатлами қашшоқликка тушмади»

    30.12.2020, 18:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.