• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давлат активларини бошқариш агентлигининг қатор ҳудудий бошқарма раҳбарлари фаолиятидаги камчиликлар туфайли ишдан олинди

    Давлат активларини бошқариш агентлигининг Наманган, Андижон, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармалари раҳбарлари эгаллаб турган лавозимларига нолойиқ деб топилиб, вазифаларидан озод этилди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати маълум қилди.

    Қайд этилишича, Давлат активларини бошқариш агентлигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Уни агентлик директори Акмалхон Ортиқов олиб борди. Йиғилишда агентлик марказий аппарати, таркибий бўлинмалар ва ҳудудий бошқарма бошлиқлари иштирок этди.

    Кун тартибидаги масалалар юзасидан амалга оширилган ишлар натижадорлиги танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди. Жумладан, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 27-октябрдаги фармони ва 28-октябрда ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишининг 85-сон баёни ижроси юзасидан марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

    Агентлик директори А. Ортиқов Президент фармони ижросини бажаришда ҳудудларда йўл қўйилган қатор камчиликларни санаб ўтди. Жумладан, бўш турган объектлардан самарали фойдаланишда камчиликларга йўл қўйилган, паст рентабелли, фаолиятсиз корхоналарни тугатиш ишлари якунига етказилмаган.

    Шунингдек, давлат мулки объектлари тўғрисидаги ҳисоботларни тизимга киритиш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилган, хусусийлаштириш дастури доирасида давлат мулки объектлари ўз вақтида савдога чиқарилмаган, активларни хусусийлаштириш тушум прогнозлари тўлиқ бажарилмаган, жойларда ташкил этилган Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаларига келган мурожаатларнинг айримлари электрон дастурга киритилмаган.

    Шулардан келиб чиқиб, ўзига юклатилган вазифаларни бажармай, фаолиятида ўзи бўларчилик ва сансалорликка йўл қўйган агентликнинг Наманган, Андижон, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармалари раҳбарлари эгаллаб турган лавозимларига нолойиқ деб топилиб, вазифаларидан озод этилди. Агентликнинг Хоразм, Сурхондарё, Фарғона, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармалари раҳбарларига ишдаги камчиликлар учун ҳайфсан эълон қилинди.

    Агентлик марказий аппаратининг бир нафар бошқарма бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва 6 та департамент бошлиғига ишдаги камчиликлари кўрсатиб ўтилиб, сўнгги маротаба огоҳлантирилди.

    Барча раҳбарлар учун бир ой синов муддати белгиланди, ишда ўзгариш қилмаган раҳбар ва ходимлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши белгилаб олинди.

    Йиғилиш натижаси бўйича тизим олдида турган вазифалар юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

    Эслатиб ўтамиз, Акмалхон Ортиқов 25 декабрь куни агентликнинг янги раҳбари этиб тайинланган эди.

    Аввалроқ Тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал қилмагани сабабли Бухоро, Жондор ва Сирдарё туманлари ҳокимлари ишдан олингани ҳақида хабар берилганди.

    30.12.2020, 19:42   Изоҳ (0)   14451
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда дам олиш кунлари автобуслар қай тартибда ҳаракатланиши маълум қилинди

    30.12.2020, 19:10

    100 ёшдан ошган қашқадарёлик момо «Шуҳрат» медалига муносиб кўрилди

    30.12.2020, 18:55

    Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров: «2020 йилда аҳолининг бирорта қатлами қашшоқликка тушмади»

    30.12.2020, 18:09

    Самарқандда маҳаллага сув тоширадиган ариқдаги бетон тўсиқ бузиб ташланди

    30.12.2020, 17:53

    Ўзбекистонда Янги йил тадбирларини тўйхона, меҳмонхона, ресторан ҳамда кафеларда нишонлашга рухсат берилди

    30.12.2020, 17:46

    Ўзбекистонга 2020 йилда 2,4 млн долларлик электромобиль импорт қилинган

    30.12.2020, 16:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.