• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда маҳаллага сув тоширадиган ариқдаги бетон тўсиқ бузиб ташланди

    «Дарё»да «Самарқандда маҳаллага сув тоширадиган нобоп ариқ бор. Даъвоси — ариқдаги бетон-қурилмани бузиш. Уни сентябрда ҳатто Эркинжон Турдимов бузишга тайёр эди, лекин ҳали ҳам бузилгани йўқ» номли мақола эълон қилинган эди. МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси мазкур мақолага муносабат билдирди.

    Фото: МИБ Самарқанд шаҳар бўлими

    Фото: МИБ Самарқанд шаҳар бўлими

    Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида даъвогар Баҳром Давроновнинг «Сўзангарон» маҳалласи, Х.Салимзода кўчаси, 4-уйда яшовчи қарздор Суҳроб Муҳаммадиевга нисбатан даъво аризаси юзасидан 2020 йилнинг 13 январь куни ҳал қилув қарори чиқарилган. Унга кўра, қарздор Муҳаммадиевнинг зиммасига «Шаар ташлама» ариғининг табиий ўзанида қурилган бетон қурилмасини ўз ҳисобидан буздириш ва ариқнинг ўзанини табиий йўналишига қайтариш мажбурияти юклатилган.

    Суд қарори асосида Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ижро иши юритилиб, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддасига асосан қарздорга ижро ҳужжатини ихтиёрий бажариш учун 15 кунлик муддат берилган.

    Фото: МИБ Самарқанд шаҳар бўлими

    Фото: МИБ Самарқанд шаҳар бўлими

    Қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра, ихтиёрий равишда ижро ҳужжатининг ижроси таъминланмаганлиги сабабли мазкур ижро ҳужжати юзасидан бир неча маротаба мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланган. Бироқ қарздор Суҳроб Муҳаммадиев ва унинг оила аъзолари томонидан ижро ҳаракатларига кескин қаршилик кўрсатилганлиги сабабли ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш имкони бўлмаган ва ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилган.

    Шунингдек, қарздор Суҳроб Муҳаммадиев давлат ижрочиси томонидан бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан, ижро ҳужжати талабларини бажармаганлиги сабабли унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1981–моддасига (Қарздорнинг ижро ҳужжатини ижро этмаслиги) асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, яъни 1 миллион 115 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.

    2020 йилнинг 12 март куни ФИБ (Фуқаролик ишлари бўйича) Самарқанд шаҳар суди мазкур ижро ҳужжатини вақтинча тўхтатган. ФИБ Самарқанд шаҳар судининг 2020 йил 26 майдаги ажрими билан ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари қайта тикланган. 2020 йилнинг 13 октябрь куни ушбу ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланиб, ижро ҳаракатлари давомида «Шаар ташлама» ариғининг табиий ўзанида қурилган бетон қурилмасининг бир қисми бузилган.

    Фото: МИБ Самарқанд шаҳар бўлими

    Фото: МИБ Самарқанд шаҳар бўлими

    Шу билан бирга, ижро ҳужжатида «Шаар ташлама» ариғини табиий йўналишига қайтариш лозимлиги кўрсатилган бўлса-да, ариқнинг ўзанида қурилган бетон қурилмасини бузиш чизиқлари ва ўлчамлари, ариқнинг кенглиги кўрсатилмаганлиги сабабли мазкур ижро ҳужжат бўйича хулоса бериш учун қонуннинг 20-моддаси тартибида мутахассис тайинланган ва ижросини таъминлаш Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасининг ходимлари зиммасига юклатилган.

    Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасининг 2020 йилнинг 5 декабрдаги хатида «Шаар ташлама» ариғи ичидаги бетон парчалари олиб ташланиб, Самарқанд шаҳар, Х.Салимзода кўчасида яшовчи фуқаролар томонидан ҳашар йўли билан ариқ тўлиқ қазилиб, ўзан кенгайтирилганида, ариқнинг сув ўтказиш қобилияти тикланганлиги ва ўртача 1,0—1,5 куб метр/секунд миқдорида сув ўтказилиши мумкинлиги кўрсатилган.

    Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими ходимлари томонидан 2020 йил 22 декабрь куни ободонлаштириш бошқармаси мутахассислари, «Сўзангарон» МФЙ раиси, ИИБ ходимлари, холислар ва маҳалла фаоллари иштирокида махсус техника ёрдамида «Шаар ташлама» ариғининг табиий ўзанида қурилган бетон тўсиқ олиб ташланиб, ариқнинг сув ўтказиш қобилияти қайта тикланган ва бу ҳақда тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган.

    «Қиш ва баҳор ойлари серёғин келиши кутилмоқда. Бу эса турли кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши мумкин. Сув йўллари сунъий тўсиб қўйилиши натижасида тўпланган сув аҳоли хонадонларига ва ҳовлиларига кириб, кўчаларни яроқсиз аҳволга келтиради. Шу боис, фуқаролардан хонадонлари яқинидан ўтган канал, ариқлар ва бошқа сув йўлларини тўсмасликни, ариқлар устида ва муҳофаза зонасида турли ноқонуний қурилишлар қурмасликни, ариқларни вақтида тозалаб туришларини илтимос қиламиз», — дейилган МИБ Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати маълумотида.

    Мавзуга доир: Самарқандда маҳаллага сув тоширадиган нобоп ариқ бор. Давоси — ариқдаги бетон-қурилмани бузиш. Уни сентябрда ҳатто Эркинжон Турдимов бузишга тайёр эди, лекин ҳали ҳам бузилгани йўқ

    30.12.2020, 17:53   Изоҳ (0)   24447
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Янги йил тадбирларини тўйхона, меҳмонхона, ресторан ҳамда кафеларда нишонлашга рухсат берилди

    30.12.2020, 17:46

    Ўзбекистонга 2020 йилда 2,4 млн долларлик электромобиль импорт қилинган

    30.12.2020, 16:52

    Ўзбекистоннинг яна уч вилоятида қуёш электростанцияларини қуриш режалаштирилмоқда

    30.12.2020, 16:07

    Ўзбекистон кўмаги билан Қирғизистонда яна иккита шифохона қурилди

    30.12.2020, 15:51

    Ўзбекистонда 31 декабрь куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    30.12.2020, 15:06

    Учтепа туманидаги айрим кўчалар 30 декабрь куни «Қорбоболар паради» сабаб вақтинча ёпилди

    30.12.2020, 14:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.