• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда севган қизини рашк қилиб 30 ёшли эркакни ўлдиргани айтилган ўсмир 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Асака туман судида 30 ёшли эркакни ўлдириб қўйган 18 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов.

    Фото: Тергов департаменти

    Фото: Тергов департаменти

    Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди судья катта ёрдамчиси Комроншоҳ Расуловнинг аниқлик киритишича, судланувчи Одил Нусратов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2020 йил 25 июль куни соат 22:30 да Асака тумани «Қипчоқ» маҳалласи ҳудудида жойлашган дала майдонида шу маҳаллада яшовчи Жавлон Ҳикматуллаев ва «Дастурхончи» маҳалласида яшовчи Илҳом Мирзаевлар билан ўзаро тортишиб қолган. Жанжал вақтида қипчоқлик Жаҳонгир Ўсаров уларнинг олдига келиб, ажратишга ҳаракат қилган ва «Дастурхончи»  маҳалласида менга тенг келадигани йўқ, деган. Бу гапдан жаҳли чиққан Одил Нусратов ўзи билан бирга олиб келган темир буюм (труба бўлаги) билан Жаҳонгир Ўсаровнинг бош соҳасига бир маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказган ва унинг ўлимига сабабчи бўлган.

    «Ўша куни қўшнимиз Илҳомнинг уйида ‘сварка’ қилаётгандик. Ишни тугатай деганимизда ошналарим Дурбек ва Комиллар ‘разбор’ бор деб олдига чақиришди. Борсам, етти-саккиз киши турибди. Улардан нима бўлди, деб сўрасам, Комил қипчоқлик Жамшид исмли бола билан телефонда гап тортишиб жанжаллашганини, у билан уришмоқчилигини, шунинг учун олдига кетишаётганини айтишди. Ошналаримни ёлғиз қўймаслик учун мен ҳам уларга қўшилдим. Шерикларимга ўзимизни ҳимоя қилиш учун темир трубалардан олишни таклиф қилдим. Фикримга ҳамма қўшилди. Воқеа жойига борганимизда бизни дастурхончилик уч-тўртта бола кутиб олди. Тўғриси, жанжалга сабаб бўлган Жамшид телефон орқали ошналарим билан дастурхончилик Сарвиноз исмли қиз туфайли ўзаро гап тортишиб қолганлигини шу ерда билдим. Жамшид Илҳом билан яккама-якка уришадиган бўлди. Қолганлар ортга қайтадиган бўлдик. Тўпланиб қолганимизда марҳум Жаҳонгир ака қўлида кетмон сопига ўхшаш таёқ билан келганини кўрдим. Жаҳонгир ака бизга қараб, Дастурхончида менга тенг келадигани йўқ, деб бақирди ва шеригимизга қараб, сен нега гўлаясан, деди. Энг ёмони, онамизни тилга олиб, ҳақорат қилди. Бундан ғазабланиб унинг ёнидан ўтиб кетаётганимда қўлимдаги труба билан бошига бир маротаба урганимда ерга йиқилди. Трубани ерга ташлаб, у ердан қочдик. Кейин нима бўлганини билмайман», — деди судланувчи Одил Нусратов.

    Айтилишича, суд Одил Нусратовни Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса) билан айбли деб топиб, унга нисбатан 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.

    Эслатиб ўтамиз, Тергов департаменти Андижон вилоятида яшовчи фуқаро яхши кўрган қизини рашк қилиб 30 ёшли шахснинг умрига зомин бўлди деб хабар тарқатгач марҳумнинг акаси Санжар Ўсаров «Дарё»га мурожаат қилиб, аслида ҳолат Тергов департаменти айтганидек бўлмаганини, укаси уришаётган болаларни ажратмоқчи бўлиб борганини ва унинг ўлими билан боғлиқ воқеа юз берганини сўзлаб берганди.

    Мавзуга доир:

    • Наманганда севган қизи бошқага унаштирилганидан сўнг 5 маротаба пичоқ уриб ўлдирган йигит 11 йилга озодликдан маҳрум этилди
    • Фарғонада рашкчи эр хотини билан қўл бериб сўрашган қўшнисини зинадан итариб юбориб унга тан жароҳати етказди
    • Қашқадарёда 39 ёшли хотинини нотаниш эркакдан рашк қилган эр уни уриб ўлдириб қўйди

    29.12.2020, 18:55   Изоҳ (0)   21920
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 25 та манзил-колониялар босқичма-босқич қисқартирилади

    29.12.2020, 18:10

    «Наманганнинг шаънига гап тегяпти». Қамчиқ довонидаги калиш «ҳайкали» уч кундан сўнг олиб ташланди

    29.12.2020, 17:37

    Тошкентда 38 ёшли аёл ўзини метро рельсига ташлади (видео)

    29.12.2020, 17:08

    Ўзбекистонда Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилади

    29.12.2020, 16:52

    «2021 йилда аҳолининг минимал истеъмол харажатлари эълон қилинади» — Шавкат Мирзиёев

    29.12.2020, 16:36

    «Қийин бўляпти, лекин ўрганяпмиз». Шавкат Мирзиёев сўз эркинлиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида

    29.12.2020, 16:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.