• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Наманганнинг шаънига гап тегяпти». Қамчиқ довонидаги калиш «ҳайкали» уч кундан сўнг олиб ташланди

    Тошкентни Фарғона водийси билан боғловчи Қамчиқ довонида ўрнатилган калиш инсталляцияси ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларни келтириб чиқарди. Кескин танқидлар туфайли уч кундан сўнг калиш инсталляцияси олиб ташланди. Натижада тармоқлардаги баҳс-мунозаралар янада авж олди. «Дарё» мухбири Миролим Исажонов мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида журналистик суриштируви ўтказди.

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    «Лойиҳага 150 миллион сўм маблағ сарфланган»

    Суриштирув давомида маълум бўлишича, калиш инсталляцияси 16 йилдан буён Қўқон шаҳрида фаолият юритиб келаётган 2f technology group МЧЖ раҳбарияти ташаббуси билан ўрнатилган.

    Корхонамиз 2004 йилда очилган. Биз оёқ кийимлардан ташқари, резина маҳсулотлари ҳам ишлаб чиқарамиз. ‘Жайрон’ бренди остидаги калишларимиз бир қанча давлатларга экспорт қилинади. Қамчиқ довонида амалга оширилган лойиҳа ташаббускори ўзимиз бўламиз. Янги юмшоқ калиш брендини тасдиқлатганимиздан сўнг уни замонавий маркетинг усулида халққа етказмоқчи бўлдик ва Қамчиқ довонига калиш ҳайкалини ўрнатишга қарор қилдик. Лойиҳага қўл уришдан олдин Поп тумани ҳокимининг фармойиши билан бизга жой ажратилган, ҳокимиятдагилар ҳам инсталляция ўрнатишимиздан хабардор бўлишган. Лойиҳа харажатларига, аниқроғи, реклама компаниясининг хизматлари, калиш макетини яратиш, унинг тагига қуйилган бетонлар ва кафеллар, ёнадиган ёзувлар учун жами 150—155 миллион сўм атрофида маблағ сарфлаганмиз.

    Аюбхон Яҳёев, 2f technology group МЧЖ директори

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    «Макетнинг қаердалигини билмаймиз»

    Тадбиркорнинг айтишича, у калиш инсталляциясининг қисқа вақт ичида машҳурликка эришишини олдиндан билган, аммо тармоқларда кескин танқидга учрашини тасаввур қилмаган.

    Лойиҳамиз бир неча ой давомида якунига етди. Ўзбекистонда шу пайтгача учрамаган лойиҳани қилаётганимиз учун шов-шув бўлишини аввалдан билгандик. Лекин кўплаб одамларнинг ‘Калишга ҳайкал ўрнатибди’, дея негатив фикрлар билдиришини кутмагандик. Анчадан буён маҳсулотларимизни бир қанча журналларда реклама қилиб келамиз. Аммо рекламанинг бундай вариантига биринчи марта қўл ургандик. Шу орқали одамларнинг эътиборини қаратиб, савдо-сотиқни кучайтирамиз, деган ниятда эдик.

    Калиш ‘ҳайкали’ интернетда машҳур бўлгач, бир неча кундан кейин Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Саидаҳмад Султонов келиб, ‘Буни олиб ташлаймиз, интернетда муҳокама бўляпти. Ўзингизни Қўқонингизга ўрнатинг, Наманган вилоятининг шаънига гап тегяпти. Шунингдек, бу миллийлигимизга тўғри келмайди’, деди. Биз эса унинг бу фикрларига қарши чиқиб, макетни ҳеч қаерга олмаслигимизни айтдик. Аммо ярим кечаси келиб қарасак, калишни таг-туги билан йиғиштириб, олиб ташлашибди. Ҳозир у макет қаерда ва қандай аҳволда эканлигини аниқ билмаймиз. Ижтимоий тармоқларда ёзилаётганидек, макетни биз бузганимиз йўқ. Ушбу масалада ёрдам сўраб, Савдо-саноат палатасига мурожаат қилганмиз. Айни пайтда уларнинг жавобини кутяпмиз.

    Аюбхон Яҳёев, 2f technology group МЧЖ директори

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    «Тадбиркор фармойиш мажбуриятларини бажармаган»

    Шундан сўнг Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Саидаҳмад Султонов билан боғланиб, унинг ҳам фикрларига қизиқдик.

    Ҳақиқатан бу бўйича Поп тумани ҳокимининг фармойиши чиқарилган. Аммо тадбиркор калиш макетини эмас, балки калиш расми акс этган 3*6 ўлчамли баннер ўрнатиши лозим эди. Бу фармойишда белгилаб қўйилган. Шунингдек, унинг кўриниши ва ўрнатиладиган жойини туман архитектураси ҳамда қурилиш бўлими билан маслаҳатлашиши керак эди. Бу ҳужжатнинг 3-бандида мажбурият сифатида қайд этилган. Бундан ташқари, инсталляция А-373 халқаро йўл ёқасида жойлашганлиги туфайли туризм қўмитаси, ‘Тасвирий ойина’дан идеологияси бўйича рухсат олиши лозим эди. Лекин тадбиркор буларни бажармаган.

    3—4 кун аввал калиш инсталляциясига бориб, тадбиркор билан юқоридаги талаблар ҳақида суҳбатлашдик. У ‘Макет менинг брендим’, деган фикрни айтди. Мен эса мажбуриятларни бажаришини, макетни хусусий корхонаси олдига ҳам ўрнатиши мумкинлигини айтдим. Тадбиркор калиш қаерда эканлигини Поп тумани ҳокимлиги вакилларидан сўраса, улар аниқ айтиб беришади. Назаримда, макетнинг қаердалигини тадбиркорнинг ўзи ҳам яхши билади. Аммо мен бу ҳақда маълумотга эга эмасман. Тадбиркор фармойишдаги мажбуриятларини бажарсин, унга ҳеч қандай тўсқинлик ҳам, муаммо ҳам йўқ, макетни яна қайта ўрнатиб қўяверади. Буни унинг ўзига ҳам айтганмиз.

    Саидаҳмад Султонов, Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари

    29.12.2020, 17:37   Изоҳ (0)   49458
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 38 ёшли аёл ўзини метро рельсига ташлади (видео)

    29.12.2020, 17:08

    Ўзбекистонда Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилади

    29.12.2020, 16:52

    «2021 йилда аҳолининг минимал истеъмол харажатлари эълон қилинади» — Шавкат Мирзиёев

    29.12.2020, 16:36

    «Қийин бўляпти, лекин ўрганяпмиз». Шавкат Мирзиёев сўз эркинлиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида

    29.12.2020, 16:07

    Шавкат Мирзиёев: Президент сайловлари халқаро тамойиллар асосида ўтказилиши керак

    29.12.2020, 15:51

    Ўзбекистонда 30 декабрда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

    29.12.2020, 15:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.