• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия–Судан муносабатлари ва Европа Иттифоқидан чиқаётган Буюк Британия. Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтиб бораётган ҳафтада дунё матбуотида эълон қилинган ва муҳокама марказида бўлган мақолалар шарҳи билан таништиради.

    Судан портларидан Россияга нима фойда?

    Судандаги ҳарбий база рус флотига минтақадаги қароқчиликка қарши курашиш билан биргаликда рус тарафига Ўртаер денгизини назорат қилиш имконини беради, деб ёзади The World Politics Review нашри. Судан ва рус муносабатлари ҳақида гап кетганда, аввало, Суданнинг АҚШ билан алоқалари жонланиб қолганини айтиш мумкин.  1990 йиллардан бери Судан АҚШ учун қора рўйхатдаги мамлакатлардан бири бўлиб келди. Сабаби, бир вақтлар мамлакат Усома ибн Лодинга меҳмондўстлик қилгани-ю, Кения ва Танзаниядаги қўпорувчилик изларининг бир учи ҳам унга бориб тақалгани бўлди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Куз ойида кутилмаганда Судан ҳукумати АҚШга Кения ва Танзаниядаги воқеалар учун 335 миллион доллар миқдорида товон пули тўлашга ва Вашингтон ёрдамида Исроил билан муносабатларини яхшилашга тайёрлигини билдирди. Натижада, расмий Вашингтон Суданни қора рўйхатдан ўчирди. Шунга қарамасдан айрим чекловларнинг ҳам олиб ташланишига ва Жо Байденнинг сиёсати ижобий бўлишидан умидвор. Балки шу сабабдан расмий Кремль Судан портларидан ҳарбий база сифатида фойдаланишни пайсалга солиб келди.

    Кутилмаганда 8 декабрь куни рус матбуоти Судан билан келишилган шартномани эълон қилди ва бу геосиёсий нуқтаи назардан ёритила бошланди. Судан портлари руслар учун Қизил денгиз ва Ҳинд уммонига чиқиш ва бу рус ҳарбий флотининг ҳаракат жўғрофиясини кенгайтиришни таъкидлай бошлади. Шунингдек, бу шартнома Суданга ҳарбий ёрдам эвазига Судан портини 25 йил фойдаланиш имконини бериши ҳам эълон қилинди. Шартнома имзоланди ва Россия ҳозирда Суриядаги Тартусдан кейинги минтақадаги  рус флотининг иккинчи таянч нуқтасига айланадиган бўлди.

    2011 йилда жанубий Суданнинг ажралиб чиқишигача бўлган даврда мамлакат Африканинг энг йирик давлатидан бири бўлиб келди. 1989 йилда Судан олий ҳокимияти тепасига келган Умар ал-Башир мамлакатни 30 йил муддат бошқарди. Дарфурдаги ҳарбий жиноятлар оқибатида Гаагадаги Халқаро суд Умар ал-Баширни қамоққа олишга кўрсатма берди.

    42 миллион аҳолига эга Судан қувғинди давлат бўлишига қарамай, Путин 2017 йилда Умар ал-Баширни Сочига меҳмонга таклиф қилди. Ўша учрашув чоғида Умар ал-Башир «Судан Россиянинг  Африкадаги калити» деган ташбеҳни ишлатди ва Қизил денгизда Россия ҳарбий флоти базасини яратишни таклиф қилди. 2019 йилда норозилик намойишлари ортидан Умар ал-Башир ҳокимиятдан тўнтарилди ва унинг истаклари амалга ошмай қолди.

    Судан ғарбдан шарққа ва шимолдан жанубга ўтган савдо йўллари билан аҳамиятли. Қолаверса, олтин, темир рудаси, минераллар контрабандаси ташиладиган асосий йўллар мамлакати ҳам ҳисобланади. Шунингдек, африкалик мигрантларнинг Европа Иттифоқига етиб олиши учун минтақадаги машҳур мамлакатлардан бири.

    Россиянинг ҳам 2019 йилдаги воқеалардан Судан портлари ҳақидаги истаги таҳдид остида қолди. Матбуотда рус ҳукумати Дарфурдаги исённи бостириш учун Умар ал-Башир Кремлдан махсус хизматларини юборишини сўрагани, «Вагнер» хусусий Кремль жангчилари тинч намойишчиларни бостиришда ишлатилгани борасидаги хабарлар Судан ва Кремль муносабатларини тўхтатиб қўйди. 2019 йилнинг октябрь ойида муваққат ҳукумати раҳбари Абдул Фаттоҳ ал-Бурхон рус-судан муносабатларини жонлантириш учун Сочида Россия ва Африка саммитига йўл олди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Учрашув чоғида яна Суданда рус флоти базаси ўртага чиқди. Хартумдаги ҳар қандай сиёсий ўзгариш Россия ва Судан муносабатларига зарар келтириши мумкин. Кремль Судандаги ўз ҳарбий базасини хавфсизликни кафолатлаш сифатида илгари сурмоқда ва Судан рус қурол-яроғининг асосий мижози бўлишини ҳам истайди. Судан Россия учун Африка қитъасидаги Жазоир ва Мисрдан кейинги энг йирик харидорларидан бир саналади. Бундан ташқари, Судан Африка давлатлари ташкилотида Россиянинг Сурия масаласидаги ҳамфикри ҳам. Ҳаттоки Умар ал-Башир 2018 йил декабрь ойида Сурияга ташриф буюрган илк араб давлат раҳбари сифатида ҳам ёдда қолганди.

    Россия Қизил денгизда ўз ҳарбий базасига эга бўлган ҳолатда Абдул Фаттоҳ ал-Бурхон билан ўзининг дипломатик муносабатларини яхшилашга имкон излайди. Судан ташқи ишлар вазири Умар Қамариддин Судан ва Россиянинг ҳарбий база ҳақидаги келишувини кўрмаганини таъкидлаши эса икки мамлакат ўртасидаги келишув амалдаги ҳокимият келишувни ўта тор доирада имзолаганидан дарак беради. Россия Судан ҳарбий кучларини минтақадаги барқарорликни таъминловчи кучлар сифатида баҳолайди.

    Ҳаттоки Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Виктор Богданов 2019 йил июнь ойида муваққат ҳукуматга мурожаатида мамлакатдаги радикал исломчиларни шафқатсиз бостириш кераклигини баён қилди. Бироқ бу Суданда демократик ислоҳотлар тарафдори бўлган кучлар орасида русларга қарши кайфиятни юзага келтирди. Демократик кучлар Жо Байден Судандаги  фуқаролик жамияти қурилишига кўз юммайди ва Баширнинг сиёсий шерикларини Халқаро жиноят судига келтиришда ёрдам беради, деган фикрда.

    Руслар эса Судан ўз нуфузини кучайтириб олиш билан бирга ўз ҳарбий флотининг Қизил денгиз, Ҳинд уммони ва Ўрта ер денгизидаги таъсирини кучайтиришга эришишдан иборат. Бу Кремлга қачонлардир Совет Итттифоқининг Эритрея, Ямандаги Адандаги ҳарбий портларга эгалик қилганини ва Россия қудратли давлат эканини Африкадаги сиёсатчиларга эслатиб туради.

    «Яхши жанжалдан ёмон муроса  яхши» келишуви

    Британия ва Европа Иттифоқи ва ниҳоят узоқ давом этган тўрт йиллик баҳс ва мунозаралардан сўнг бир-биридан муросага келиб ажрашадиган бўлди. Британия Европа Иттифоқидан чиқиш бу британияликлар Иттифоқда имтиёзларнинг сақланиб қолиши ҳақидаги ваъдасини устидан чиқа олдими? Европа Иттифоқи тўлақонли равишда иттифоққа аъзолик якка тарзда савдо қилиш ва мустақил ҳолда ўйин қоидаларини белгилашдан кўра фойдалироқ эканини исботлаб бера олдими? Умуман олганда, БРЕХИТ кимга кўпроқ фойда ёки зиён келтирди каби саволларига The BBC.com нашри жавоб излайди.

    БРЕХИТ аввал бошиданоқ сиёсий лойиҳа бўлиб, лойиҳа тарафдорлари ЕИдан мустақил бўлсак бўлди, иқтисодий зарар ҳеч нарса эмас, деди. Коронавирус ёпирилди-ю, Британия иқтисодиёти қисқарди, ажралиш учун энди тортишиш манфаатли шартнома асосида БРЕХИТъни амалга ошириш зарур бўлиб қолди. Британия келишувсиз шартномадан чиқадиган бўлса, улкан ҳажмдаги божни ЕИга қандай тўлаш ката муаммога айланарди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    24 декабрь куни имзоланган келишувлар бўлмаганда эди, БРЕХИТ 100 миллиард фунтданда кўпроқ зиён кориш истиқболини ваъда қилаётганди. Ҳайриятки расмий Лондон кутганидек барчаси анча тинч ҳал бўлди. Рождество арафасида имзоланган битим боз устига расмий Лондон ва ЕИ ўртасида савдо урушлари юз бермаслигини ҳам таъминлади. Эндиликда қўшнилар секин-аста у ёки бу масалада яна яқинлаша бошлайди.

    Келишув бўлмаганда бугунги вазият Лондон ва Брюссель ўртасида яқин ўтмишдаги  70 йиллардаги манзарага олиб келиши ҳам мумкин эди. Ўша кезларда Британия Европанинг «уч оёқли одами» сифатида Халқаро валюта фондидан  кредит беришларини сўраб юрган палла эди. Европа Иттифоқи таркибидаги 40 йиллик давр Лондонга уч оёқли одамдан соғлом одамга айланишига ва дунёнинг энг йирик бешинчи иқтисодига айланишига имкон берди. Тўрт йиллик баҳс ва мунозаралар эса тарихга айланди.

    Британия учун бунданда яхши ҳам бўлиши мумкин эди. 24 декабрдаги келишив эндиликда Британия учун 500 миллион аҳолига эга Европа Иттифоқи бозорларини бой беришига олиб келди. БРЕХИТ бошланган даврда сиёсатчилар, хусусан, Борис Жонсон Британия Европа Иттифоқи таркибидан чиқса-да барча имтиёзлар сақлаб қолиниши ва аввалгидек бўлиши ҳақида ваъда берганди. Эндиликда Британия Европа Иттифоқига бадал тўлаш ва ёқаси бирларнинг қонун-қоидаларига бўйсунишдан халос бўлди ва эркин сузишга чиқди.

    Европа Иттифоқининг 27 мамлакати Британия муросага келса ва ўйин қоидаларига бўйсунган ҳолда ҳаракат қиладиган бўлсагина муросага боришга, акс ҳолда эса шартнома имзоланмаслиги ва иттифоқ ўз ички бозорларини таърифсиз тўсиқ ва божлар ёрдамида ҳимоя қилишга мажбурлигини ҳам ифодалади.

    Британия учун танлов жуда содда қўйилди. Британия келишувсиз шартномадан чиққудек бўлса, бож ва тўсиқлар бир ҳафтадан сўнг  – 1 январдан татбиқ этиларди. Шартнома билан чиқадиган тақдирда бож ва таърифлар келгусида ёки томонлардан бири келишув шартларини бузган тақдирдагина жорий этилишига кўнди.  Шу тариқа расмий Лондон 2-вариантни ўз халқи учун ўта қулай шарт деб баҳолади.

    Европа Иттифоқи Британия билан савдо сотиқда профицитда юрса, консалтинг, юридик хизматига келганда дефиситни ҳис қила бошлайди. Келишувда эса мана шу жиҳатларга алоҳида эътибор берилди ва ҳар икки тараф қайси масалада кучли бўлса, ўша масаладан тош босувчи омил сифатида фойдаланди.

    Британия Савдо палатаси раҳбари Адам Маршал назарида, бизнес доиралар тўрт йил давом этган БРЕХИТ ола-таъсиридан қувонмасликлари, Европа Иттифоқи билан савдо қилишнинг янги тамойилларини ўрганиб чиқиш вақт олажагини билдирди. Бош вазир Борис Жонсон эса Рождество табригини йўллар экан, «Биз Европа Иттифоқини тарк этган бўлсак-да, маданий, жўғрофий тарихий ва эмосионал жиҳатдан Европа Иттифоқи билан узвий боғланган бўлиб қолаверамиз», дея нутқ сўзлади.

    1 январдан бошлаб Британия Европа Иттифоқи билан эркин савдо қилишда давом этса-да, айрим нарсалар ўзгариши аниқ.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    26.12.2020, 16:01   Изоҳ (0)   33469
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нэшвиллда Рождество тонгида ғилдираклар устидаги уй портлаб кетди. Бунга қадар автомобиль 15 дақиқадан сўнг портлаши ҳақида овоз янграган

    26.12.2020, 15:01

    Биткоин нархи биринчи бор 25 минг доллардан ошиб кетди

    26.12.2020, 14:21

    Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 150 минг кишидан, Қирғизистонда эса 80 минг кишидан ошди

    26.12.2020, 13:20

    Коронавируснинг «британча» штамми Франция ва Японияда ҳам аниқланди

    26.12.2020, 11:16

    Дунё пандемия якунига олиб борувчи йўлнинг ярмида — ЖССТ

    26.12.2020, 07:35

    Alibaba асосчиси Жек Ма монополияга қарши текширув ортидан бир кунда 3,5 млрд доллар йўқотди

    25.12.2020, 23:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Хоманаийни шармандали ўлимдан қутқарганини айтди

    Дунё | 27 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 23:05

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09

    Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.